Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2019 й. 994-сон "Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.2019 й.

N 994




ТОВАРЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИНИ

СЕРТИФИКАТЛАШНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон ва "Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорининг 9-банди бешинчи хатбошисидан "шунингдек, товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш қоидаларини" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 декабрь