Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2019 й. ПҚ-4382-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2019 й.

N ПҚ-4382



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАРИДА ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ

БАЖАРИШ ЧОҒИДА ТАН ЖАРОҲАТИ ОЛГАН

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА (ХОДИМЛАРГА)

ЁКИ ҲАЛОК БЎЛГАН (ВАФОТ ЭТГАН) ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ (ХОДИМЛАРНИНГ) ОИЛА

АЪЗОЛАРИГА БИР МАРТАЛИК НАФАҚА ТАЙИНЛАШ

ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хавфсизлиги давлат хизмати бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 июль