Марказий банк Бошқарувининг 321-В-10-сон, Молия вазирлигининг 115-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-63-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 5-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги 23.12.2019 й. Қарори (АВ томонидан 17.01.2020 й. 2342-10-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.01.2020 й.
N 2342-10
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 23.12.2019 й. N 321-В-10 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 23.12.2019 й. N 115 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 23.12.2019 й. N 2019-63 |
ҚАРОРИ
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк
ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан
чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг
5-бандига қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 5-банди "в" кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан берилган бюджет ссудаси, кредит линияси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар;
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурслари ҳисобидан берилган кредитлар бўйича қарзлар ва улар бўйича тўловлар;".
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси
|
М. Нурмуратов |
Молия вазири
|
Д. Кучкаров |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Мусаев |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 17 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 20-модда