Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мудофаа вазирлигининг 46-сон, Ички ишлар вазирлигининг 105-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 36-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 39-сон ва Миллий гвардиянинг 35-сон "Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида "ги 30.12.2019 й. Қарори (АВ томонидан 31.01.2020 й. 3215-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.01.2020 й.

N 3215

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.12.2019 й.

N 46

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.12.2019 й.

N 105

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.12.2019 й.

N 36

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИНИНГ

30.12.2019 й.

N 39

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИНГ

30.12.2019 й.

N 35


ҚАРОРИ



Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий

хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий

таълим  муассасаларига  ўқишга  кириш  учун

тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 июлдаги ПФ-5759-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони ва 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

Б. Курбанов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Фавқулодда вазиятлар вазири в.б.

Т. Худайбергенов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

А. Азизов

Миллий гвардия қўмондони

Б. Ташматов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 3 февраль, 4-сон, 41-модда