Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2020 й. 71-сон "Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.2020 й.

N 71



ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИНИНГ

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, шахсга доир маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш, шахсга доир маълумотларга ишлов беришда қонунчилик талабларига мувофиқлик назорат қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича ахборот тизимини яратсин;

икки ой муддатда Интернет жаҳон ахборот тармоғида Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича ахборот тизимини ишга туширсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Н.С. Тураходжаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 17 февраль, 6-сон, 63-модда