Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2020 й. 175-сон "Ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2020 й.

N 175




ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРНИНГ

МЕВА-САБЗАВОТЛАР, ТЎҚИМАЧИЛИК

МАҲСУЛОТЛАРИ ВА БУЮМЛАРИНИ ЭКСПОРТ

ҚИЛИШ УЧУН ЗАРУР РУХСАТНОМА

ВА СЕРТИФИКАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАБ

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатда бизнес муҳитни янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан қоплаб берилади;

ваколатли органларнинг 2020 йил 1 январдан бошлаб берилган зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентликнинг буюртманомаларига асосан ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси экспортга расмийлаштирилиши лозим бўлган мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмлари тўғрисидаги маълумотларни "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали Агентликка тақдим этиб борсин.

Агентлик Ташқи иқтисодий маълумотлар порталини бир ой муддатда "Ягона дарча" божхона ахборот тизими билан интеграциялаштириш ишларини амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига Агентликка Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан фойдаланишга рухсат бериш тавсия қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 март