Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 23.07.2004 й. 216-сон "Жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.07.2004 й. 1393-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2004 й.

N 1393

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА

ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

23.07.2004 й.

N 216


БУЙРУҒИ



Жамоат фойдаланиш жойларида

Интернет тармоғидан ахборот олиш

имконини бериш тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 9 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарорини бажарилишини таъминлаш ҳамда жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғи хизматини тақдим этишни тартибга солиш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кундан сўнг кучга кириши белгилаб қўйилсин.


3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг "Ҳамма эркин фойдаланилиши мумкин бўлган фойдаланиш пунктларида Интернет тармоғидан фойдаланишни тақдим этиш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 5 июлдаги 186-сон буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори                                                             А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 30-сон, 350-модда.