Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бош прокурорнинг 17.04.2020 й. 220-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.04.2020 й. 3179-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.04.2020 й.

N 3179-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРОРИНИНГ

17.04.2020 й.

N 220


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Академияси магистратурасига қабул қилиш ва

ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

низомнинг 1-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2019 йил 23 августдаги 217-сон буйруғи (рўйхат рақами 3179, 2019 йил 30 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/3179/3675-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандидагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош прокурор                                                              Н. Йўлдошев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 187-модда