Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 27.04.2020 й. 43-сон "Техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритиш мезонларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.05.2020 й. 2829-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.05.2020 й.
N 2829-1
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,
МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
27.04.2020 й.
N 43
БУЙРУҒИ
"Техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш
воситалари жумласига киритиш мезонларини
тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини
йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 15 сентябрдаги 550-сон "Техник воситаларни ўлчаш воситалари ва синаш воситалари жумласига киритиш мезонларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2829, 2016 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 471-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ 2020 йил 9 октябрдан кучга киради.
Бош директор Д. Саттаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 7 май
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 11 май, 18-сон, 197-модда