Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2020 й. ПҚ-4714-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги "Тошкент шаҳрида Амити Университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4097-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2020 й.

N ПҚ-4714



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 ЙИЛ 7 ЯНВАРДАГИ

"ТОШКЕНТ ШАҲРИДА АМИТИ УНИВЕРСИТЕТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ПҚ-4097-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Тошкент шаҳридаги Амити Университетини сифатли асбоб-ускуналар, компьютер техникаси ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги "Тошкент шаҳрида Амити Университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4097-сон қарори 9-бандининг "б" кичик банди "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзларидан кейин "пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 май