Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2020 й. 289-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.05.2020 й.
N 289
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил
19 февралдаги ПҚ-4610-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 19 февралдаги ПҚ-4610-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 18 майдаги
289-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятида томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-амалий салоҳиятни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 22 октябрдаги 846-сон қарори 9-бандидаги "Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" сўзлари "Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низомнинг 6-бандида:
а) "а" кичик бандига "шу жумладан, янги лимонзорларни барпо этиш ва лимон кўчатларининг харид қилишга" сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
"янги лимонзорлар барпо этиш ва лимон кўчатларини харид қилиш учун ҳар бир гектарига 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда";
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 569-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг тузилмасига "Илмий-тажриба станциялари, экспериментал корхоналар ва "Республика Боғбонлар мактаби"" блокидан сўнг ""Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази" МЧЖ" блоки қўшилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 19 май