Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзР ВМ 05.04.2002 й. 118-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎзР ВМ 05.04.2002 й. 118-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 25.05.2017 й. 314-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари белгиланган тартибда тузилган шартнома асосида пилла етиштирувчи корхоналарга (уларнинг розилиги билан) аванс ҳисобига пилла етиштириш учун зарур моддий-техника ресурслари ва бошқа маҳсулотлар, кейинчалик улар қийматини тайёрланадиган пилла учун тўлов суммасига ўтказган ҳолда, бериш ҳуқуқига эгадир; (ЎзР ВМ 04.01.2007 й. 7-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига 2002 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига пилла етиштирувчилар билан аванс тўлови ва ўзаро ҳисоб-китоблар учун ҳисоблаб чиқилган эҳтиёж  миқдорида, шу жумладан март-апрель ойларида ҳисоблаб чиқилган сумманинг 50-70 фоизи миқдорида, кредитларни йил давомида қайтариш шарти билан, мақсадли кредит ресурслари ажратиш тавсия этилсин. (ЎзР ВМ 04.01.2007 й. 7-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 04.01.2007 й. 7-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳар йили пилла етиштирувчи корхоналарга тут дарахтлари зараркунандаси "тут парвонаси"га қарши кураш воситаларини "Ўзбек ипаги" уюшмаси билан биргаликдаги ҳисоб-китоблар асосида аниқланадиган ҳажмда ажратишни назарда тутсин. (ЎзР ВМ 16.08.2004 й. 397-сон Қарори таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 16.08.2004 й. 397-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-анднинг олдинги таҳрири


5. "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси ҳар йили пилла етиштирувчи корхоналарга "Ўзбек ипаги" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳисоблаб чиқадиган миқдорда "тут парвонаси"га қарши кураш   воситалари ажратишни назарда тутсин.