Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2020 й. 367-сон "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
10.06.2020 й.
N 367
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ "МАҲАЛЛА ВА ОИЛА"
ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда "Маҳалла зиёси" республика ўқув-услубий маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, Институт маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи, фуқаролар йиғинларини аҳолининг чинакам маслакдошига айлантириш ва "Соғлом оила - соғлом жамият" ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ишларини илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
жамиятда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш;
маҳаллалар ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни, шу жумладан оилавий қадриятларни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
оилавий зўравонликнинг келиб чиқиш омиллари ва сабабларини чуқур ўрганиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, зўравонликка учраган ёки ўз жонига суиқасд қилган ёхуд ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш;
ўз фаолияти йўналишлари бўйича республикадаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;
оммавий ахборот воситаларида, жумладан, телевидение ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида илмий тадқиқотлар натижаларини кенг ёритиш, шунингдек, аҳолининг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ижтимоий фаоллигини оширишда иштирок этиш.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институтининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирига, зарур ҳолларда, Институт тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, бинолар ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш ҳамда илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун);
илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
республика илмий-тадқиқот лойиҳалари грантлари;
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Белгилансинки:
Институт директори Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг тавсиясига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
директор ўринбосарлари Институт директорининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Институт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда "Маҳалла" ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоилий кўчаси, 1Г-уй манзилидаги бинони тегишли ҳудуди билан биргаликда Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бир ой муддатда:
белгиланган тартибда Институтни халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, мебель ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Институт аппаратини юқори малакали ва ташаббускор кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ 2020 йилда Институтни сақлаш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 2020 йил ижтимоий соҳа учун тасдиқланган параметрлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Институтга 3 та, жумладан, 2 та енгил ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.
8-1. Институтга юклатилган асосий вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар, шунингдек, "Маҳалла ва оила" институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда институтда бажариладиган илмий-амалий лойиҳалар учун маблағлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан институтнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига ажратилган маблағлар хисобидан амалга оширилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.М. Маматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов
2020 йил 10 июндаги
367-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила"
илмий-тадқиқот институтининг
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
Илмий котиб 1 |
|
|
Директор |
|
|
Стратегик таҳлил ва прогнозлаштириш бўлими 3 |
|
|
|
|
|||||||||||||
|
Илмий кенгаш |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
|
Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари |
|
|
Директорнинг ташкилий ишлар бўйича ўринбосари |
|
|
Кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 1 |
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
|
"Обод ва хавфсиз" маҳалла бўлими 2 |
|
|
Илмий ходимларнинг касбий даражасини ошириш бўлими 2 |
|
|
Юристконсульт 1 |
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
|
Маҳалла институтини мустаҳкамлаш бўлими 3 |
|
|
Таҳририй-ноширлик ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими 3 |
|
|
Бухгалтерия 1 |
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
Оилани демографик ривожлантириш бўлими 3 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Матбуот котиби 1 |
|
|
|||||||||||||||
|
|
|
Халқаро алоқалар бўлими 3 |
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
Оилавий ҳуқуқ ва гендер тенглиги бўлими 2 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Девонхона 1 |
|
|
|||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Хўжалик бўлими 1 |
|
|
||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
"Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила" халқаро илмий журнали таҳририяти* |
|
|
||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Институт ходимларининг чекланган умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) - 34 нафар.
Бажариладиган илмий-тадқиқот (фундаментал, амалий ва инновацион) ишларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, қўшимча равишда мутахассислар ва илмий ходимлар шартнома асосида илмий-техник лойиҳаларга жалб этилиши мумкин.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормативлар асосида белгиланади.
*) Журнал таҳририятини сақлаш Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2020 йил 10 июндаги
367-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 мартдаги 229-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 63-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнннг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 26 мартдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 64-модда).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 11 июнь