Давлат солиқ қўмитасининг 25.05.2020 й. 2020-19-сон "Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.06.2020 й. 3245-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.06.2020 й.
N 3245
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
25.05.2020 й.
N 2020-19
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё
биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва
(ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг
акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент
бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга
қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. Кудбиев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 18 июнь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 22 июнь, 24-сон, 269-модда