Давлат солиқ қўмитасининг 18.05.2020 й. 2020-16-сон "Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.06.2020 й. 3247-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.06.2020 й.
N 3247
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
18.05.2020 й.
N 2020-16
ҚАРОРИ
Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 139-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. Кудбиев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 18 июнь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 22 июнь, 24-сон, 271-модда