Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2020 й. 409-сон "Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.06.2020 й.
N 409
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚАМЛИ
ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ
АЙРИМ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ва "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасалари (кейинги ўринларда - Марказлар) ташкил этилганлиги ва уларнинг асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Марказларнинг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда:
а) "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг функциялари этиб қуйидагилар белгилансин:
электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини амалга оширишда ягона технологик ёндашувни таъминлаш, шу жумладан лойиҳавий-техник ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказиш;
ахборот технологияларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва электрон давлат хизматларини жорий этишни таҳлил қилиш орқали давлат органлари ва ташкилотларида рақамли ривожланишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича давлат органлари ва ташкилотларга услубий-амалий ёрдам кўрсатиш;
давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомининг идоралараро ягона электрон тизимини, идоралараро ахборот тизимларини, манбалар ва бошқа дастурий маҳсулотларни жорий этиш;
электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш босқичларини мувофиқлаштириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида ахборот технологияларининг жорий этилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш;
электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича мақсадли индикаторлар ва самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
электрон ҳукумат инфратузилмасини янада ривожлантиришни таъминлаш, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари ва бошқа электрон ҳукумат ахборот тизимлари хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божи ва йиғимлар миқдорини ҳисобга олишнинг ягона биллинг тизимини ривожлантириш;
"Digital office" тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
"Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш;
б) "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасасининг функциялари этиб қуйидагилар белгилансин:
ҳар томонлама таҳлилий ва амалий тадқиқотлар асосида рақамлаштириш жараёнларининг ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини баҳолаш ҳамда келгусида мамлакат иқтисодиётининг рақамли трансформациясини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятида рақамли иқтисодиётни кенг жорий этишда юзага келадиган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечимлари бўйича ҳар томонлама асосланган таклифлар тайёрлаш;
экспертлар ҳамжамияти билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳаларидаги янги йўналиш ва замонавий технологияларни чуқур ўрганиш орқали кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланганлик даражаси бўйича етакчи мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ҳамда уларни давлат органлари, ташкилотлар ва иқтисодиёт тармоқларига татбиқ этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
"ақлли" ва бошқа истиқболли технологияларни, шунингдек иқтисодиётнинг турли соҳаларида катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш технологияларини жорий қилишнинг концептуал ва услубий асосларини шакллантириш;
рақамли технологияларни жорий этишнинг устувор йўналишлари бўйича илмий-техник ва тадқиқот фаолиятини амалга оширишга асосланган электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини ишлаб чиқиш.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирига Марказларнинг тузилмаларига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида "Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси" (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этилсин.
Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларига буюртмачи вазифасини бажариш;
Вазирлик ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг бино ва иншоотларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
Вазирлик ва унинг таркибидаги ташкилотларни транспорт хизмати билан таъминлаш ҳамда уларнинг моддий-техник таъминотини ташкил қилиш.
а) "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг тақсимлангунига қадар бўлган 35 фоизидан шакллантириладиган махсус ҳисобварағига келиб тушган маблағлар;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларнинг 11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига келиб тушган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
б) "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасасининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг тақсимлангунига қадар бўлган 35 фоизидан шакллантириладиган махсус ҳисобварағига келиб тушган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
в) Дирекциянинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Вазирлик тизимидаги ташкилотлар маблағлари;
хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Белгилансинки, Марказлар ва Дирекция ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш, Вазирлик билан келишилган ҳолда, Марказлар ва Дирекция томонидан тасдиқланадиган тегишли низомларга мувофиқ харажатлар сметалари доирасида амалга оширилади.
Бунда, Марказлар ва Дирекция ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисидаги низомларда уларнинг лавозим маошларига 100 фоиз қўшимча ойлик устама қўлланилиши назарда тутилади.
7. Вазирлик:
бир ой муддатда Марказларнинг ва Дирекциянинг уставларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Марказларни ва Дирекцияни зарур мутахассисликка эга тажрибали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек уларнинг моддий-техника базасини шакллантириш чораларини кўрсин.
8. Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 22, 22а ва 24-уй манзилларида жойлашган биноларни (Литер 0001 ва Литер 0003 тўлиқ, Литер 0002 нинг ертўла ҳамда 1-қавати) тегишлича "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ва "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 5-бандининг "б" кичик бандига қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи хатбоши қўшилсин:
"электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ва "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасаларининг жорий таъминоти, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг ходимлари меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича ажратиладиган харажатлар ҳамда "Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси" давлат муассасаси фаолиятини молиялаштириш".
10. Вазирлик бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 25 июндаги
409-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар
вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли ҳукумат
лойиҳаларини бошқариш маркази"
давлат муассасасининг
ТУЗИЛМАСИ
|
Директор |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Директорнинг биринчи ўринбосари |
|
Директор ўринбосари |
Директор ўринбосари |
Директор ўринбосари |
Директор ўринбосари |
Назорат ва ижро интизоми бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ахборот тизимлари ва ресурсларини ривожлантириш бошқармаси 1 |
|
Ташқи иқтисодий алоқалар, молия, инвести- циялар ва банк ишлари соҳасида рақамли технология- ларни жорий этиш бўлими 6 |
Транспорт, ёқилғи- энергетика комплекси ва уй-жой, коммунал хўжалик соҳасида рақамли технология- ларни жорий этиш бўлими 8 |
Ижтимоий, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида рақамли технология- ларни жорий этиш бўлими 8 |
Маълумотлар маркази инфратузил- масини қўллаб- қувватлаш ва эксплуатация қилиш бўлими 8 |
Юридик бўлим 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Марказлашган маълумотлар базалари ва ахборот тизимларини ривожлан- тириш бўлими 5 |
|
Харидлар, бюджет, божхона ва солиқ соҳасида рақамли технология- ларни жорий этиш бўлими 6 |
Кўчмас мулк, кадастр, геология ва қурилиш соҳасида рақамли технология- ларни жорий этиш бўлими 6 |
Илм-фан, ёшлар, оила ва маҳаллани қўллаб- қувватлаш тизимида рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўлими 6 |
Маълумотлар марказининг муҳандислик инфратузил- масини қўллаб- қувватлаш бўлими 10 |
Кадрлар бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Маълумот- номалар ва таснифла- гичларни ривожлан- тириш бўлими 4 |
|
Давлат бошқаруви ва адлия органларида рақамли технология- ларни жорий этиш бўлими 6 |
Қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида рақамли технология- ларни жорий этиш бўлими 6 |
Маданият, таълим соҳаси ва кутубхона ишларида рақамли технология- ларни жорий этиш бўлими 4 |
Маълумотлар марказининг ахборот ва ички хавфсизлик бўлими 4 |
Бухгалтерия 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Электрон давлат хизматларини ривожлантириш бошқармаси 1 |
|
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида рақамли технология- ларни жорий этиш бўлими 4 |
Ҳудудларда рақамли технология- ларни жорий этишни мувофиқлаш- тириш бўлими 5 |
Электрон парламент тизимини ривожлан- тириш бўлими 4 |
Маълумотлар маркази тизимлари мониторинги бўлими 7 |
Махсус ишлар бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Операцион ва функционал жараёнларни мувофиқлаш- тириш бўлими 4 |
|
Меҳнат ва архив иши соҳасида рақамли техноло- гияларни жорий этиш бўлими 4 |
Харид ва шартно- малар бўлими 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ягона интерактив давлат хизматлари порталини ривожлан- тириш бўлими 4 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат лойиҳаларини аудит ва экспертиза қилиш бўлими 10 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Марказ ходимларининг умумий чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 150 нафар.
Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
2020 йил 25 июндаги
409-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар
вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли иқтисодиёт
тадқиқотлари маркази" давлат муассасасининг
ТУЗИЛМАСИ
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Директор |
Экспертлар кенгаши |
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
Директор ўринбосари |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
Рақамли иқтисодиёт ривожланишининг илмий-тадқиқот бўлими 5 |
|
Иқтисодиётда рақамли технологияларни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш бўлими 6 |
Халқаро алоқалар бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Кадрлар бўйича мутахассис 1 |
||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
Рақамли ривожланишнинг узоқ муддатли истиқболларини ишлаб чиқиш бўлими 6 |
|
Давлат бошқарувида рақамли технологияларни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш бўлими 5 |
|||||||||||||||||||||||||
|
Бухгалтерия 1 |
||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Девонхона 1 |
||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Юрисконсульт 1 |
||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Марказ ходимларининг умумий чекланган сони (ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 30 нафар.
Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 26 июнь