Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-19-сон, Энергетика вазирлигининг 01-05-4-3202-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 15.06.2020 й. Қарори (АВ томонидан 30.06.2020 й. 3265-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.06.2020 й.
N 3265
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 15.06.2020 й. N 01-02/12-19 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.06.2020 й. N 01-05-4-3202
|
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан
электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган
электр энергиясини божхона назорати ва божхона
расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 73-ф-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Энергетика вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси
|
М. Азимов |
Энергетика вазири |
А. Султанов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 30 июнь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 3 август, 30-сон, 350-модда