Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2020 й. 525-сон "Андижон вилоятининг Бўстон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.08.2020 й.
N 525
АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ
БЎСТОН ТУМАНИНИ 2020-2022 ЙИЛЛАРДА
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ
ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Андижон вилоятининг Бўстон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш орқали туман аҳолисига қулай шароитлар яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Андижон вилоятининг Бўстон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - дастур):
2020-2022 йилларда Андижон вилоятининг Бўстон туманида камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар 1-иловага;
2020-2022 йилларда Андижон вилоятининг Бўстон туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага;
2020-2022 йилларда Андижон вилоятининг Бўстон туманида ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш параметрлари 3-иловага;
2020-2022 йилларда Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-коммуникация тизими ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Андижон вилояти ҳокимлиги тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда дастурда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатиб, мониторинг натижаларини доимий равишда муҳокама қилиб борсин ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўрсин.
Бунда Андижон вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан келишган ҳолда дастурда назарда тутилган параметрларга, заруратга кўра, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги, тижорат банклари ва ташаббускорлар билан биргаликда Бўстон туманида тадбиркорликни янада ривожлантириш, чет эл инвестицияларни жалб этиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида қўшимча равишда ҳар бирининг қиймати 5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5 та йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ҳамда унинг амалга оширилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Андижон вилоятиҳокимлиги билан биргаликда босқичма-босқич Бўстон тумани марказини оқова сув тизими тармоқлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва унинг амалга оширилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир маҳаллада деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхатини шакллантирсин.
Бунда аҳоли учун қулай жойлашган, лекин фойдаланишдан чиққан ерларни ҳар бир талабгор ва экин тури бўйича тақсимлаб, уларни кооперацияларга бириктириш назарда тутилсин.
6. Андижон вилояти ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Бўстон тумани Кўҳинур МФЙда 2 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этсин.
7. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги Андижон давлат тиббиёт институти балансидаги Бўстон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг фойдаланилмасдан бўш турган ўқув биносининг бир қисмида Бўстон тумани Давлат хизматлари марказини ташкил этиш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда дастурда назарда тутилган марказлаштирилган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини жорий ҳамда келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда инобатга олсин.
9. Андижон вилояти ҳокимлиги дастурдаги тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлигини вилоят ва туман фаоллари йиғилишларида муҳокама қилсин ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилишини таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 28 августдаги
525-сон қарорига
1-ИЛОВА
2020-2022 йилларда Андижон вилоятининг
Бўстон туманида камбағалликни қисқартириш
юзасидан амалга ошириладиган
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Т/р |
Тадбирнинг номи |
Амалга ошириш механизми |
Амалга ошириш муддати |
Масъул ижрочилар |
1. |
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида туман иқтисодиёт, бандлик, молия, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, тижорат банклари бўлимлари вакилларидан иборат доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ ва штабни ташкил этиш |
Туман ҳокимининг фармойишини қабул қилиш |
2020 йил 5 сентябрь |
Андижон вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бўстон тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. |
Маҳалла бўйича камбағал оилаларнинг сонини ва таркибини аниқлаш юзасидан маҳалла фаоллари иштирокида махсус гуруҳ тузиш (маҳалла раиси ва 4 нафар фаол маҳалла фуқароси, шу жумладан, 2 нафар фаол хотин-қизлар жами 5 та) |
Туман ҳокимининг фармойишини қабул қилиш |
2020 йил 5 сентябрь |
Андижон вилояти ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бўстон тумани ҳокимлиги |
3. |
Маҳаллаларда ҳақиқий шароитни хатловдан ўтказган ҳолда туман паспортини шакллантириш |
Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда туман паспортини шакллантириш: - камбағалликка оид реал аҳвол, яъни маҳаллалардаги даромади кам оилаларнинг сони, ногиронлиги бўлганлар, беш ва ундан ортиқ фарзанди борлар, боқувчисини йўқотганлар, ишсизлар ва мигрантлар тўғрисидаги маълумотларни тоифаларга ажратган ҳолда шакллантириш |
2020 йил 15 сентябрь |
Андижон вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бўстон тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4 |
Хатлов натижаларига кўра ҳар бир оилани тоифаларга ажратиш |
Хатлов натижаларига кўра ҳар бир оилани: тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга лаёқати; касбий кўникмаларга муҳтожлиги; ер ресурсларига ва уй ҳайвонларига муҳтожлиги; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун қўшимча ер ва инфратузилмага талаби; товар ва хизматларни реализация қилиш имкониятлари; иш билан таъминлашга муҳтожлиги; тадбиркорлик ва касбий кўникмаларга эга бўлмаган ҳамда меҳнат қилиш имконияти чекланган камбағал оилалар аъзоларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тоифаларга ажаратиш |
2020 йил 20 сентябрь |
Андижон вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бўстон тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
5. |
Аҳолининг турли қатламларини тадбиркорлик ва касбий кўникмаларга ўргатиш. |
Касбга ўқиш истагини билдирган ёлғиз ва кўп фарзандли аёллар, ишсизлар, ёшлар учун кундалик ҳаётда эҳтиёж юқори бўлган соҳалар, хусусан тикувчилик, пазандалик, сартарошлик ва бошқа йўналишларда касбга ўргатиш курсларини ташкил этиш. "Маҳалла гузарларида касбга ўқитиш дастури"ни ишлаб чиқиб, талабгорлар рўйхатини шакллантириш. Касбга тайёрлаш марказларини ташкил этиш. Аҳолининг турли қатламларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида: - ҳар бир ҳудудда ишсиз аҳолини илғор бизнес ташаббуслари бўйича катта ютуқларга эришган тадбиркорларни жалб қилиб, мастер-класслар ва тренинглар ўқитиш курсларини ташкил этиш; - тадбиркорлик лойиҳалари ташаббускорларига кўмаклашиш, бунинг учун зарурий асбоб-ускуна ва жиҳозлар кўргазмаларини ташкил этиш |
2020 йил давомида |
Андижон вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Марказий банк, Бўстон тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
6. |
Лалми ва оборотдан чиқиб кетган ерларни тиклаш, зарур инфратузилмаларни яратиш |
Лалми ва оборотдан чиқиб кетган ерлар рўйхатини контурлар бўйича аниқлаш ҳамда аниқланган ерларни оборотга киритиш учун талаб қилинадиган инфратузилма (сув, электр энергияси, томчилатиб суғориш тизими, йўл ва бошқалар) учун маблағ ажратиш |
2020-2022 йиллар давомида |
Андижон вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Бўстон тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
7. |
Томорқадан унумли фойдаланиш, уй ҳайвонлари, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари уруғлари ва кўчатлар етказиб бериш |
Камбағал хонадонларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва бошқа манбалар ҳисобига: - аҳоли томорқа майдонларини суғориш муаммоли ҳудудларда артезиан қудуқлар қазиш ва шўрланиш юқори бўлган ҳудудлардаги коллектор тармоқларини тозалаш ва дренаж қудуқларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш; -лалми ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун зарур инфратузилма (сув, электр) яратиш; - мевали дарахтлар ва сабзавот кўчатлари ҳамда уруғлари, чорва, парранда ва бошқа уй ҳайвонлари харид қилиш учун маблағ ажратилишини таъминлаш. |
2020-2022 йиллар |
Андижон вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бўстон тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
8. |
Туманда кичик саноат зоналарини кенгайтириш, янгиларини ташкил этиш ва иш ўринлари яратиш |
Янги КСЗлари ташкил этиш учун инфратузилмаси мавжуд бўш бино ва ер майдонларини аниқлаш |
2020-2022 йиллар |
Андижон вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Бўстон тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
9. |
Бизнес лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва кредит ажратишда кўмаклашиш |
Туманнинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, бизнес режалар учун танлов эълон қилиш ва энг мақбул лойиҳа таклифига тижорат банклари томонидан кредит ажратишни таъминлаш |
2020-2022 йиллар |
Андижон вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк, Бўстон тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
10. |
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳамда меҳнат қилиш имконияти чекланган камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш |
Ушбу тоифадаги камбағал оилаларни давлат томонидан манзиллий ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш |
2020-2022 йиллар |
Андижон вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бўстон тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2020 йил 28 августдаги
525-сон қарорига
2-ИЛОВА
2020-2022 йилларда Андижон вилоятининг
Бўстон туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва
қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш
бўйича инвестиция лойиҳаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
2020 йил 28 августдаги
525-сон қарорига
3-ИЛОВА
2020-2022 йилларда Андижон вилоятининг Бўстон туманида
ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш
ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р |
Касбга қайта тайёрлаш маркази номи |
Маҳалла фуқаролар йиғинлари номи |
Жалб этиладиган ишсизлар сони |
Йўналишлар номи |
Ўқув курслари муддати |
|
Тикув- чилик |
Ҳунар- манд- чилик |
|||||
ЖАМИ |
408 |
234 |
174 |
|||
1 |
Бўстон қурилиш коммунал касб-ҳунар коллежи |
"Ғолиб" МФЙ |
15 |
10 |
5 |
2 ой |
"Кўҳинур" МФЙ |
17 |
15 |
2 |
2 ой |
||
"Янгиқишлоқ" МФЙ |
25 |
15 |
10 |
2 ой |
||
"Янгиобод" МФЙ |
27 |
10 |
17 |
2 ой |
||
"Мустақиллик 15 йиллиги" МФЙ |
10 |
5 |
5 |
2 ой |
||
"Чорвадор" МФЙ |
15 |
10 |
5 |
2 ой |
||
"Меҳнатобод" МФЙ |
8 |
5 |
3 |
2 ой |
||
"Нурафшон" МФЙ |
20 |
15 |
5 |
2 ой |
||
"Гулистон" МФЙ |
15 |
10 |
5 |
2 ой |
||
"Чашма" МФЙ |
20 |
10 |
10 |
2 ой |
||
"Халқабод" МФЙ |
12 |
6 |
6 |
2 ой |
||
"Деҳқонобод" МФЙ |
17 |
8 |
9 |
2 ой |
||
"Бўстон" МФЙ |
20 |
10 |
10 |
2 ой |
||
"Пиллакор" МФЙ |
5 |
3 |
2 |
2 ой |
||
"Гулшан" МФЙ |
12 |
5 |
7 |
2 ой |
||
"Тафаккур" МФЙ |
15 |
8 |
7 |
2 ой |
||
"Сариқжўга" МФЙ |
20 |
10 |
10 |
2 ой |
||
"Наврўз" МФЙ |
10 |
5 |
5 |
2 ой |
||
"Боғи эрам" МФЙ |
20 |
10 |
10 |
2 ой |
||
"Гузар" МФЙ |
20 |
15 |
5 |
2 ой |
||
"Маориф" МФЙ |
20 |
15 |
5 |
2 ой |
||
"Дўстлик" МФЙ |
20 |
10 |
10 |
2 ой |
||
"Маданият" МФЙ |
15 |
8 |
7 |
2 ой |
||
"Яккатол" МФЙ |
15 |
8 |
7 |
2 ой |
||
"Сарбон" МФЙ |
17 |
10 |
7 |
2 ой |
Изоҳ. Тумандаги меҳнат бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб касб тайёрлаш йўналишларига тегишли ўзгартиришлар киритиш мумкин.
2020 йил 28 августдаги
525-сон қарорига
4-ИЛОВА
2020-2022 йилларда Андижон вилоятининг
Бўстон туманида йўл-коммуникация тизими
ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 28 август