Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 43-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2020-37-сон "Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 22.09.2020 й. Қарори (АВ томонидан 29.09.2020 й. 3188-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.09.2020 й.

N 3188-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.09.2020 й.

N 43


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

22.09.2020 й.

N 2020-37


ҚАРОРИ



Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш

ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 октябрдаги 106, 2019-59-сон қарори (рўйхат рақами 3188, 2019 йил 29 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2019 й., 10/19/3188/3969-сон) билан тасдиқланган Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш. Кудбиев

     





Қарорга

ИЛОВА



Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш

ва чакана нархларга киритилаётган ўзгартиришлар


1. "Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида" позициясидаги "8 600" ва "10 200" рақамлари тегишли равишда "9 400" ва "11 200" рақамлари билан алмаштирилсин.


2. "Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида" позициясидаги "31 000" ва "36 600" рақамлари тегишли равишда "33 000" ва "39 000" рақамлари билан алмаштирилсин.


3. "Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида" позициясидаги "22 000" ва "26 000" рақамлари тегишли равишда "24 000" ва "28 500" рақамлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 5 октябрь, 39-сон, 441-модда