Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.1992 й. 89-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 ноябрдаги 279-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.1992 й.

N 89



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 1991 ЙИЛ 2 НОЯБРДАГИ

279-СОН ҚАРОРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида иқтисодиётни барқарорлаштириш ва инфляцияга қарши сиёсат Кенгашини тузиш тўғрисида” 1991 йил 2 ноябрдаги 279-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат ичида республика вазирликлари ва идораларига, хорижий фирмалар ва ваколатхоналарга, “Экопром” консорциуми раҳбариятига, СССРнинг Швейцариядаги Элчихонасига ва Россия Ташқи ишлар вазирлигига республика Ҳукумати илгари берган барча кафолатларни, мажбуриятлар ва кафилликларни қайтариб олсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов