Ички ишлар вазирининг 17.09.2020 й. 260-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.10.2020 й. 2987-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.10.2020 й.
N 2987-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
17.09.2020 й.
N 260
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар
танловини ўтказиш бўйича методикаларга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 422-сон "Умумий ўрта таълим муассасаларида "Тарбия" фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 35-сон буйруғи (рўйхат рақами 2987, 2018 йил 29 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 10/18/2972/0710-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар
танловини ўтказиш бўйича методикаларга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 91-банд ва 93-банднинг биринчи хатбошисидаги "маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" деган сўзлар "тарбия" деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 103-банднинг бешинчи хатбошисидаги "маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанлари" деган сўзлар "тарбия фани" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 16 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 19 октябрь, 41-сон, 460-модда