Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг олдинги таҳрири

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Солиқ кодексининг

олдинги таҳрири




ЎзР 29.05.2024 й. ЎРҚ-927-сон Қонунидан олдинги таҳрири



227-1-модданинг олдинги таҳрири


227-1-модда. Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд

автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан

жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан

интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда

белигиланган талабларни ёки тартибни, шунингдек

товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари

орқали мажбурий рақамли маркировкалаш

қоидаларини бузиш

(ЎзР 11.03.2022 й. ЎРҚ-758-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш -

реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.




ЎзР 21.02.2024 й. ЎРҚ-911-сон Қонунидан олдинги таҳрири



62-модда бешинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


унга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ банкротлик (иқтисодий ночорлик) тўғрисидаги иш бўйича иш қўзғатилган бўлмаслиги керак; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



68-модда биринчи қисм 6) бандининг олдинги таҳрири


6) қонунчиликка мувофиқ солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчисига нисбатан ночорлик (банкротлик) тўғрисида иш юритиш қўзғатилганда; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)



98-модда биринчи қисм 4) бандининг олдинги таҳрири


4) банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса;




ЎзР 20.02.2024 й. ЎРҚ-910-сон Қонунидан олдинги таҳрири



231-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиш солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



231-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шахснинг солиқ органига унинг кучга кирган ва кучга кирмаган, норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинган мурожаати, агар ушбу шахснинг фикрига кўра мазкур ҳужжатлар, ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик унинг ҳуқуқларини бузса, шикоят деб эътироф этилади.



231-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ органларининг ҳужжатлари (шу жумладан норматив ҳужжатлари), улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



231-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шикоят берган шахс шикоят бўйича қарор қабул қилинишига қадар уни кўриб чиқаётган солиқ органига ёзма ариза юбориш йўли билан шикоятни тўлиқ ёки қисман чақириб олиши мумкин.



231-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шикоятни чақириб олиш уни берган шахсни ўша асосларда шикоят билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этади.



233-модда номининг олдинги таҳрири


233-модда. Шикоятнинг шакли ва мазмуни



234-модда номининг олдинги таҳрири


234-модда. Шикоятни кўрмасдан қолдириш




ЎзР 28.12.2023 й. ЎРҚ-891-сон Қонунидан олдинги таҳрири



17-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



84-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар солиқ тўғрисидаги қонунчилик солиқ ставкасини қўллашни, тўланадиган солиқ миқдорини, солиқ имтиёзини ёки солиқ чегирмасини қўллашни ва (ёки) солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришни солиқ тўловчининг муайян шартларга риоя этиши билан боғласа, ушбу солиқ тўловчи барча тасдиқловчи ҳужжатларни мазкур шартларнинг амал қилиши тугайдиган йилдан кейин камида беш йил сақлаши керак. Бундай тасдиқловчи ҳужжатлар жумласига, хусусан, ушбу солиқ бўйича солиқ ҳисоботи, унга илова қилинадиган ҳужжатлар, шунингдек кўрсатилган шартларга ёки мажбуриятларга риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар киради. Ушбу қисмнинг қоидалари, агар кўрсатилган шартлар ёки мажбуриятлар вақтинчалик тусга эга бўлса ва уларга риоя этилишини ҳужжатлар билан тасдиқлашни талаб қилса, қўлланилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



100-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқни ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ёзма, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабарнома юбориб, солиқ аудити натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини, шунингдек молиявий санкцияларни текширув материалларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор кучга кирган кундан эътиборан олти ой мобайнида тенг улушларда тўлашга ҳақли.



104-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисидаги ариза, агар солиқ тўғрисидаги қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кўрсатилган сумма тўланган кундан эътиборан беш йил ичида берилиши мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



237-модда биринчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса;



289-1-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Тамаки маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Тамаки маҳсулотлари турлари


Солиқ ставкалари


импорт қилинганда


ишлаб чиқариладиган


1.

Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек

342 000 сўм/ 1 000 дона + 10 фоиз

2023 йил 1 январдан:

203 500 сўм/ 1 000 дона + 10 фоиз


2023 йил 1 февралдан:

223 850 сўм/ 1 000 дона + 10 фоиз


2.

Сигара


5 720 сўм/1 дона

3.

Чилим учун тамаки


341 000 сўм/кг*

4.

Чекиладиган, ўрама тамаки


341 000 сўм/кг

5.

Чайналадиган, ҳидланадиган ва шимиладиган тамаки


341 000 сўм/кг

6.

Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки бўлган ўхшаш тамойил билан фойдаланиладиган бошқа маҳсулотлар


341 000 сўм/кг

7.

Никотинли тамакисиз снюс


137 500 сўм/кг

8.

Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик (картрижларда, резервуарларда ва электрон сигаретларда фойдаланиш учун бошқа контейнерларда)**


605 сўм/мл

*) Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ чилим учун тамакисиз аралашмани олиб киришда ҳам тўланади.

**) Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликни (никотинни) уни истеъмол қилиш (электрон ва бошқалар) тизимларида олиб киришда солиқ таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тўланади.

(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



289-2-модданинг олдинги таҳрири


289-2-модда. Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари

(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Алкоголь маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Алкоголь маҳсулотлари турлари


Солиқ ставкалари (1 литр учун)


импорт

қилинганда


ишлаб чиқариладиган


2023 йил

1 январдан


2023 йил

1 февралдан


1.

Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси


70%

7 450 сўм

2.

Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари (акциз тўланадиган товар таркибидаги сувсиз этил спиртининг 1 литри учун, бундан 3 ва 4-бандлар мустасно)


106 800 сўм

34 500 сўм

38 000 сўм

3.

Вино:





табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)


30 000 сўм

1 сўм

бошқа винолар, шу жумладан вермут


42 750 сўм

1 980 сўм

2 200 сўм

4.

Пиво


50%, бироқ 12 800 сўмдан кам бўлмаган


1 380 сўм

1 550 сўм

289-3-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Товарлар (хизматлар) номи


Солиқ ставкалари


2023 йил

1 январдан


2023 йил

1 февралдан


1.

Нефть маҳсулотлари:



Бензин


275 000 сўм/тонна

303 000 сўм/тонна

авиакеросин (синтетикдан ташқари)


220 000 сўм/тонна

242 000 сўм/тонна

дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)


264 000 сўм/тонна

291 000 сўм/тонна

ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)


237 600 сўм/тонна

262 000 сўм/тонна

дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи


374 000 сўм/тонна

412 000 сўм/тонна

2.

Полиэтилен гранулалар


10%

3.

Табиий газ, бундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган газ мустасно


20%

4.

Якуний истеъмолчига реализация қилинадиган:



бензин

1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 512 000 сўм


1 литр учун 425 сўм/1 тонна учун 565 000 сўм


дизель ёқилғиси

1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 468 000 сўм


1 литр учун 425 сўм/1 тонна учун 516 000 сўм


суюлтирилган газ

1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 730 000 сўм


1 литр учун 425 сўм/1 тонна учун 807 500 сўм


сиқилган газ

1 куб метр учун 550 сўм


1 куб метр учун 605 сўм


5.

Мобиль алоқа хизматлари


10%

6.

Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар


20%

(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



378-модда 16-банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов. Мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларига (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади; (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



383-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўловчи солиқ тўловчилар учун солиқ ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Фаолият тури


Бир ойлик солиқ ставкалари (сўмда)


Тошкент шаҳри


Нукус шаҳри

ва вилоят

марказлари

бўлган

шаҳарлар


бошқа

шаҳарлар


бошқа аҳоли

пунктлари


1.

Чакана савдо:






озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан


825 000

660 000

330 000

220 000

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан


275 000

165 000

110 000

55 000

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан


275 000

165 000

110 000

55 000

2.

Маиший хизматлар


275 000

165 000

110 000

55 000

3.

Бошқа фаолият турлари


250 000

165 000

110 000

55 000

4.

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:


3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун


165 000

3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун


250 000

(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



411-модда учинчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) уй-жой-коммунал хўжалигининг ва белгиланган мақсади бўйича фойдаланиладиган бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги объектлари. Уй-жой-коммунал ҳамда бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги объектлари жумласига шаҳарлар ва шаҳарчаларни санитария жиҳатдан тозалаш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш объектлари, ташқи ёритиш, коммунал-маиший эҳтиёжлар учун ва аҳолига водопровод (сув олиш ва тозалаш иншоотлари билан), канализация (тозалаш иншоотлари билан), газ, қозонхоналар ҳамда иссиқлик тақсимланадиган тармоқлар (уларнинг иншоотлари билан), шунингдек уй-жой-коммунал хўжалиги объектларига техник жиҳатдан хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уйларни бошқарувчилар томонидан умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган бинолар киради; (ЎзР 31.05.2022 й. ЎРҚ-773-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



412-модда биринчи қисм 1) банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Тошкент шаҳрида - икки миллион беш юз минг сўм;



412-модда биринчи қисм 1) банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида - бир миллион беш юз минг сўм;



412-модда биринчи қисм 1) банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда - бир миллион сўм.



420-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида солиқ базаси қирқ икки миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.



422-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ солиш объектлари


Солиқ ставкалари, фоизларда


1.

Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м гача бўлганларини қўшиб ҳисоблаганда), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар


0,28

2.

Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:



200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган


0,37

500 кв.м дан ортиқ бўлган


0,49

3.

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари


0,37

4.

Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромадлар олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари


1,5

(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



423-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.



423-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ суммаси мол-мулкнинг 1 январдаги ҳолатига кўра бўлган кадастр қийматидан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.



429-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Республика ҳудудлари


1 гектар учун базавий

солиқ ставкаси (млн сўмда)


Тошкент шаҳри:

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона


242

193

149

99

50


Қорақалпоғистон Республикаси


31

Андижон вилояти


39

Бухоро вилояти


32

Жиззах вилояти


32

Қашқадарё вилояти


32

Навоий вилояти


32

Наманган вилояти


39

Самарқанд вилояти


39

Сурхондарё вилояти


29

Сирдарё вилояти


24

Тошкент вилояти


33

Фарғона вилояти


33

Хоразм вилояти


32

(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



429-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кейинги солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабрига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига тақдим этади. Ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органлари ушбу солиқ ставкаларини беш кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказишлари керак. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



429-модда ўн иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қурилиши тугалланмаган объектлар эгаллаган ер участкалари учун, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, солиқ икки баравар солиқ ставкалари бўйича тўланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



434-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди, бундан ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида кўрсатилганлар ва кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари мустасно.



437-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади (бундан жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари мустасно):

Республика ҳудудлари


1 кв. м учун базавий

солиқ ставкаси (сўмда)


Тошкент шаҳри:

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона


1408

1194

979

770

550


Қорақалпоғистон Республикаси


286

Андижон вилояти


352

Бухоро вилояти


286

Жиззах вилояти


286

Қашқадарё вилояти


286

Навоий вилояти


286

Наманган вилояти


352

Самарқанд вилояти


352

Сурхондарё вилояти


268

Сирдарё вилояти


226

Тошкент вилояти


297

Фарғона вилояти


297

Хоразм вилояти


286";

(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



437-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кейинги солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабрига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига тақдим этади. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



445-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари мутлақ миқдорда бир куб метр учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари


1 куб. метр учун солиқ

ставкаси (сўмда)


ер усти сув

ресурслари

манбалари


ер ости сув

ресурслари

манбалари


1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2 ва 3-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар


265

320

2.

Саноат корхоналари


570

680

3.

Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари


90

110

4.

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар


45

45

5.

Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми


2 410

2 410

6.

Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми


30 500

30 500

(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



447-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ органлари солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини деҳқон хўжаликларига, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахсларга солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай топширади. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



452-модда биринчи қисм 7-бандининг олдинги таҳрири

7.

Кон-кимё хомашёси

Минерал пигментлар

5,5

Йод

4,8

Минерал тузлар (тош туз (овқатга ишлатиладигани), калий тузи, сульфат тузи), карбонат хомашёси (оҳактошлар, доломитлар), минерал ўғитлар (глауконит, фосфоритлар ва бошқалар) ҳамда бошқа кон-кимё хомашёси

3,5, бироқ 5 000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

452-модда биринчи қисм 9-бандининг олдинги таҳрири

9.


Норуда қурилиш материаллари


Цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари цемент хомашёси

5

Цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош

22 500 сўм/тонна*

Табиий безактошдан блоклар, арраланадиган харсангтош, харсангтош, гипс тоши, гипс ва ангидрид, ганч, мармар, оҳактош-чиғаноқ, оҳактош (цемент ва оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари), доломитлар, қурилишда ишлатиладиган майда тошлар, базальт, гранитлар, гранодиоритлар, граносиенитлар, сиенитлар, порфиритлар, диабаз-порфиритлар, габбро, сланец жинслари, карбонат хомашёси, травертин

5, бироқ 5 000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Ғишт-черепица хомашёси, лёсслар ва лёссимон жинслар, қурилиш қуми, қумтошлар, қум-шағал аралашмаси

5, бироқ 3 750 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Оҳак ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош, фарфор хомашёси, керамзит хомашёси, мергел, аргиллитлар, вулқон жинслари, пелитли туффитлар, минерал тола ишлаб чиқариш учун базальт, диабаз, глиеж, андезибазальт, темир таркибли қўшимчалар, магнетит - гематитли жинслар ва бошқа норуда қурилиш материаллари ҳамда кенг тарқалган фойдали қазилмалар

5

452-модда биринчи қисм изоҳининг олдинги таҳрири


*) Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ цемент ишлаб чиқарувчи заводлар, шунингдек уларга цемент хомашёси - оҳактошни реализация қиладиган солиқ тўловчилар томонидан тўланади. Цемент ишлаб чиқариш учун фақат кўмирдан фойдаланувчи заводлар учун солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.



452-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган солиқ ставкалари 2022 йил 1 январдан кейин қазиб олиш бошланган ер қаъри участкасида углеводородларни, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи, давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарга нисбатан ҳам қўлланилади.



457-модданинг олдинги таҳрири


457-модда. Солиқ солиш объекти

(ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити йиғимларнинг солиқ солиш объектидир.



458-модданинг олдинги таҳрири


458-модда. Солиқ базаси

(ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Чет давлатларнинг автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганда ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтаётганда солиқ базаси ҳисобланади.



460-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим чет давлатнинг автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганда ундирилади.




ЎзР 16.06.2023 й. ЎРҚ-847-сон Қонунидан олдинги таҳрири



408-модда биринчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари деб юритилади) - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;



408-модда иккинчи ва учинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек ишламайдиган эри (хотини) учун солиқ тўловини амалга оширувчи ишлаётган фуқаролар томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда, қуйидаги солиқ тўловчилар томонидан эса мажбурий тартибда тўланади: (ЎзР 14.09.2021 й. ЎРҚ-714-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

"Ҳунарманд" уюшмасининг аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари; (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи хатбошилари учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


"Уста-шогирд" мактаблари ўқувчилари - улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврда;

деҳқон хўжаликлари, шунингдек майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди.

(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари солиқ тўлашдан озод этилади, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган қолган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун эса солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзларга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки тугатилган тақдирда, солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ юзага келган ёки тугатилган ойдан эътиборан амалга оширилади.



408-модда ўн иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


(12-қ.) Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 405-моддасида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича жами йиллик даромад тўғрисида декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромадлар суммасидан келиб чиқиб, бироқ ушбу моддада белгиланган унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида тўлашга ҳақли. Бунда тўланиши лозим бўлган солиқнинг узил-кесил суммаси ушбу модданинг биринчи - бешинчи қисмларига мувофиқ тўланган суммаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 26.07.2022 й. ЎРҚ-785-сон Қонунидан олдинги таҳрири



289-3-модда биринчи қисм 5-бандининг олдинги таҳрири

5.

Мобиль алоқа хизматлари

15%

317-модда 3) бандининг олдинги таҳрири


3) солиқ тўловчининг ушбу Кодекснинг 376-моддасида назарда тутилган, жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланган харажатлари;



369-модда биринчи қисм 9) бандининг олдинги таҳрири


9) қонунчиликда белгиланадиган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлар; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)



369-модда иккинчи қисм 12) бандининг олдинги таҳрири


12) талабаларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган тўловлар;



382-модда 3-бандининг олдинги таҳрири


3

Меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлар, 1 ва 2-бандларда кўрсатилмаган бошқа даромадлар

20

389-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири

Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари бўлган, ходимлари 25 нафардан ортиқ бўлган алоҳида бўлинмаларга ва (ёки) филиалларга эга солиқ агентлари, бундан йирик солиқ тўловчилар мустасно, ушбу алоҳида бўлинмалар ва (ёки) филиаллар ходимларига нисбатан мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ҳисоботини - алоҳида бўлинмалар ва (ёки) филиаллар ҳисобда турган жойдаги солиқ органига тақдим этади.



412-модда биринчи қисм 1-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Агар объектнинг 1 кв. метри қиймати ушбу бандда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли. Бунда мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади; (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР 31.05.2022 й. ЎРҚ-773-сон Қонунидан олдинги таҳрири



411-модда учинчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) турар жой-коммунал хўжалигининг ва белгиланган мақсади бўйича фойдаланиладиган бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги объектлари. Турар жой-коммунал ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжаликлари объектлари жумласига шаҳарлар ва шаҳарчаларни санитария тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш объектлари, ташқи ёритиш, коммунал-маиший эҳтиёжлар учун ва аҳолига водопровод (сув олиш ва тозалаш иншоотлари билан), канализация (тозалаш иншоотлари билан), газ, қозонхоналар ва иссиқлик тақсимланадиган тармоқлар (уларнинг иншоотлари билан), шунингдек турар жой-коммунал хўжалиги объектларига техник жиҳатдан хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш учун мўлжалланган бинолар киради;



426-модда иккинчи қисм 12) бандининг олдинги таҳрири


12) кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналар эгаллаган ерлар, бундан яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари мустасно; (ЎзР 11.03.2022 й. ЎРҚ-758-сон Қонуни таҳриридаги банд)




ЎзР 17.05.2022 й. ЎРҚ-770-сон Қонунидан олдинги таҳрири



243-модда биринчи қисм 4) бандининг олдинги таҳрири


4) протез-ортопедия буюмларини, ногиронлиги бўлган шахслар учун инвентарни, шу жумладан ушбу буюмлар ва инвентарни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилиш, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш, ногиронлар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмлари ва инвентарни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни;



380-модда биринчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) уруш ногиронлари ва иштирокчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган ва доираси қонунчиликда белгиланадиган шахслар. Бу имтиёз уруш ногиронининг (иштирокчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (иштирокчиларга) ногироннинг (иштирокчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)



421-модда биринчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар.

Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади;

(ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)



436-модда биринчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)




ЎзР 05.05.2022 й. ЎРҚ-767-сон Қонунидан олдинги таҳрири



317-модда 7) бандининг олдинги таҳрири


7) хайрия ёрдамини амалга ошириш учун харажатлар, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш, ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар мустасно; (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



337-модда биринчи қисм 8-бандининг олдинги таҳрири

8

Товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилган солиқ тўловчилар

7,5


380-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қуйидаги солиқ тўловчилар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади:



467-модда 13-бандининг олдинги таҳрири

13.

Электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрига киритилган солиқ тўловчилар

2

483-модда учинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2021 йил 1 майдан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади: (ЎзР 09.02.2022 й. ЎРҚ-752-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



483-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири


2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. (ЎзР 09.02.2022 й. ЎРҚ-752-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 14.03.2022 й. ЎРҚ-759-сон Қонунидан олдинги таҳрири



132-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жисмоний шахслар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига уларнинг қуйидаги шахсий маълумотлари киритилади:

1) солиқ тўловчининг идентификация рақами;

2) фамилияси, исми, отасининг исми;

3) фуқаролиги;

4) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун;

5) паспортининг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи;

6) яшаш жойи (манзили).



133-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органлари паспортлар берилганлиги, шу жумладан йўқотилган ёки амал қилиш муддати ўтган паспортлар ўрнига паспортлар берилганлиги фактлари ҳақида, шунингдек бекор қилинган паспортлар тўғрисида ўзлари жойлашган ердаги солиқ органларига ҳар ойда маълум қилиб бориши, шунингдек турар жойни ижарага олиш (ижарага бериш) шартномаси, текин фойдаланишга беришга шартномаси мавжуд эмаслиги ёки солиқ органларида ижарага олиш (ижарага бериш) шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этилмаганлиги бўйича аниқланган фактлар тўғрисида ўзлари жойлашган ердаги солиқ органларига уч кун ичида маълум қилиши шарт.




ЎзР 11.03.2022 й. ЎРҚ-758-сон Қонунидан олдинги таҳрири



47-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳисобварақ-фактуранинг шакли ва уни тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.



89-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ундирилиши бошқа давлат органлари ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.



90-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчининг топшириқномаси ёки солиқ органи инкассо топшириқномасининг бажарилмаганлиги (қисман бажарилганлиги) тўғрисидаги банк хабарномасининг шакли ва уни электрон шаклда тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки билан келишилган ҳолда белгиланади.



112-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ва тўхтатиб туришни бекор қилиш тўғрисидаги солиқ органининг қарорларини банкка электрон шаклда юбориш тартибини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда белгилайди.



113-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор банкка электрон шаклда юборилганда, банк томонидан ушбу қарор олинган сана ва вақтни белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда белгиланади.



114-модда ўн учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш холислар иштирокида амалга оширилади.



129-модда учинчи қисм 3-бандининг олдинги таҳрири


3) якка тартибдаги тадбиркор ўз яшаш жойида.



134-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Банк томонидан ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ахборотни маълум қилиш тартиби ва шакллари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.



134-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ органи томонидан банкка сўров юбориш ва банклар томонидан солиқ органларининг сўровларига биноан ахборот тақдим этиш шакли ҳамда тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.



138-модда йигирма тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Камерал солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги низомни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлайди.



139-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сайёр солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги низомни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлайди.



140-модда ўн учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ аудити ўтказиш тўғрисидаги низомни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлайди.



145-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кўздан кечириш холислар иштирокида ўтказилади.



153-модданинг олдинги таҳрири


153-модда. Холисларнинг иштироки


Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларда иштирок этиш учун холислар жалб этилади.

Холислар камида икки нафар киши миқдорида жалб этилади.

Ишнинг натижасидан манфаатдор бўлмаган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахслар холислар сифатида жалб этилиши мумкин.

Солиқ органлари мансабдор шахсларининг холислар сифатида иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Холислар ўз иштирокида амалга оширилган ҳаракатлар факти, мазмуни ва натижаларини баённомада тасдиқлаши шарт. Улар амалга оширилган ҳаракатлар юзасидан баённомага киритилиши лозим бўлган фикр-мулоҳазалар билдиришга ҳақли. Зарур бўлган тақдирда, холислар кўрсатилган ҳолатлар юзасидан сўроқ қилиниши мумкин.



173-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ органининг талабига кўра телекоммуникация алоқа каналлари орқали электрон шаклда ҳужжатлар тақдим этиш тўғрисидаги талабномани юбориш ва ҳужжатларни тақдим этиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилайди.



174-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ органининг асослантирилган фикрининг шаклини ва уни тузишга доир талабларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилайди.



209-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг ва назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг шакллари, шунингдек уларни тўлдириш ҳамда тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.



274-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ суммаларининг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари, ушбу моддага мувофиқ камерал солиқ текширувини ўтказиш, шунингдек чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган товарларни олиб чиқишда уларга солиқ суммасини қайтариш (ТАХ FREE) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.




ЎзР 09.02.2022 й. ЎРҚ-752-сон Қонунидан олдинги таҳрири



483-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири


2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. (ЎзР 25.10.2021 й. ЎРҚ-725-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунидан олдинги таҳрири



17-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Автотранспорт йиғимини ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади. (ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



100-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ушбу модда иккинчи қисмининг 3-6-бандларида ва (ёки) тўртинчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра берилган бўлса, кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш даврида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда қарз суммасига фоизлар ҳисобланади.



101-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги ариза манфаатдор шахс томонидан тегишли ваколатли органга берилади.



138-модда йигирма иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан қўшилган қиймат солиғининг суммасини қайтариш учун ариза тақдим этилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида солиқ органининг буйруғисиз, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ ҳисоботига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги талабнома ёзиб берилмайди.



220-модда матнининг олдинги таҳрири


Солиқ ҳисоботини солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларда тақдим этмаслик, - (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги диспозиция)

бу солиқ ҳисоботи асосида тўланиши (қўшимча тўланиши) лозим бўлган солиқ суммасини белгиланган муддатда тўланмаган ҳар бир кечиктирилган кун учун бир фоиз миқдорида, лекин кўрсатилган сумманинг ўн фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.



243-модда биринчи қисм 11) банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


11) тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно). Ушбу банднинг мақсадида тиббий хизматлар жумласига, хусусан, қуйидагилар киради:



243-модда биринчи қисм 14) банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


14) санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг хизматларини. Ушбу банднинг мақсадида:



243-модда биринчи қисм 14) банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг хизматлари жумласига, хусусан, спорт иншоотларида, мактабларда, клубларда спорт турлари бўйича ўқув гуруҳлари ҳамда жамоаларида соғломлаштириш йўналишидаги жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказишга оид хизматлар, умумжисмоний тайёргарлик хизматлари, спорт мусобақаларини ёки байрамларни, спорт-томоша тадбирларини ўтказиш бўйича хизматлар, шунингдек мазкур тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун спорт иншоотларини ижарага бериш киради;



244-модда биринчи қисм 1) банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1) банк операциялари, хусусан:



244-модда биринчи қисм 1) банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларини, шу жумладан банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар учун хизмат қилувчи банк ҳисобварақларини очиш ҳамда юритиш, шунингдек банк карталарига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ операциялар;



244-модда биринчи қисм 1) банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банк кафолатларини бажариш (банк кафолатини бериш ва бекор қилиш, бундай кафолат шартларини тасдиқлаш ва ўзгартириш, банк кафолати бўйича тўлов, бундай кафолатга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ва текшириш);



244-модда биринчи қисм 1) банд ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аккредитивларни очиш ва уларга хизмат кўрсатиш;



274-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчи ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини солиқ органларига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида берилган аризага асосан қайтариш ҳуқуқига эга.



274-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органи қайтариш учун аризада кўрсатилган солиқ суммасининг ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида ариза берилган санадан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай қайтарилади.



274-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қайтариш учун аризада кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни унга етти кун ичида тўлиқ ҳажмда қопланади. Бунда ўрни қопланиши учун аризада кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади. Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра аризада кўрсатилган солиқ суммаси ёки унинг бир қисми асоссиз бўлиб чиқса, солиқ тўловчи солиқнинг ўрни ўзига асоссиз равишда қопланган суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлаши шарт.



284-модда иккинчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) акциз тўланадиган товарларни экспортга (экспортнинг божхона тартиб-таомилларида) реализация қилиш, бундан акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари мустасно;



289-1-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Тамаки маҳсулотларига солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Тамаки маҳсулотлари

турлари

Солиқ ставкалари

импорт қилинганда

ишлаб

чиқариладиган

1.


Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек


400 000 сўм/1 000 дона + 10 фоиз

2021 йил 1 январдан: 163 500 сўм/1000 дона + 9 фоиз

2021 йил 1 февралдан: 172 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз

2021 йил 1 октябрдан: 185 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз

2.

Сигара

4 700 сўм/1 дона

3.

Чилим учун тамаки

280 000 сўм/кг


4.

Чекиладиган, ўрама тамаки

280 000 сўм/кг


5.

Чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган тамаки

280 000 сўм/кг


6.

Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки бўлган ўхшаш тамойил билан фойдаланиладиган бошқа маҳсулотлар

280 000 сўм/кг


7.

Никотинли тамакисиз снюс

112 000 сўм/кг


8.

Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик (картриджларда, резервуарларда ва электрон сигаретларда фойдаланиш учун бошқа контейнерларда)

500 сўм/мл


289-2-модданинг олдинги таҳрири


289-2-модда. Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари

(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Алкоголь маҳсулотлари турлари

Солиқ ставкалари

импорт қилинганда

ишлаб чиқариладиган

(1 дал тайёр маҳсулот учун)

2021 йил

1 январдан

2021 йил

1 февралдан

2021 йил

1 октябрдан

1.

Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси

70%

10 800 сўм

12 500 сўм

13 500 сўм

2.

Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари

50 000 сўм/

1 литр учун

98 000 сўм

116 400 сўм

125 100 сўм

ҳажмий улушда спирт 40 фоиздан кўп бўлган ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари

70 000 сўм/

1 литр учун

162 700 сўм

192 300 сўм

206 700 сўм

3.

Вино:





табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)

35 000 сўм/

1 литр учун

7 700 сўм

8 300 сўм

8 700 сўм

бошқа винолар, шу жумладан вермут

50 000 сўм/

1 литр учун

14 500 сўм

16 800 сўм

18 000 сўм

4.

Пиво

50%, бироқ 1 литр учун/15 000 сўмдан кам бўлмаган

10 600 сўм

11 700 сўм

12 600 сўм


289-3-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Товарлар (хизматлар) номи

Солиқ ставкаси

2021 йил

1 январдан

2021 йил

1 февралдан

1.

Нефть маҳсулотлари:



Аи-80

200 000 сўм/тонна

240 000 сўм/тонна


Аи-90 ва ундан юқори

250 000 сўм/тонна

275 000 сўм/тонна


авиакеросин (синтетикдан ташқари)

180 000 сўм/тонна

200 000 сўм/тонна


дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)

200 000 сўм/тонна

240 000 сўм/тонна


ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)

180 000 сўм/тонна

216 000 сўм/тонна


дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи

280 000 сўм/тонна

340 000 сўм/тонна

2.

Полиэтилен гранулалар

20%

3.

Табиий газ, шу жумладан экспорт

20%

4.


Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ (бундан "Ҳудудгазтаъминот" АЖ орқали аҳолига сотиладиган ҳажмлар мустасно), шу жумладан экспорт

30%

5.

Якуний истеъмолчига сотиладиган:



бензин

1 литр учун 285 сўм/1 тонна учун 378 480 сўм

1 литр учун 350 сўм/1 тонна учун 465 530 сўм


дизель ёқилғиси

1 литр учун 285 сўм/1 тонна учун 346 275 сўм

1 литр учун 350 сўм/1 тонна учун 425 918 сўм


суюлтирилган газ

1 литр учун 285 сўм/1 тонна учун 540 645 сўм

1 литр учун 350 сўм/1 тонна учун 665 493 сўм


сиқилган газ

1 куб метр учун 435 сўм

1 куб метр учун 500 сўм

6.

Мобиль алоқа хизматлари

15%

7.

Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар

20%


298-модданинг олдинги таҳрири


298-модда. Асосий воситаларнинг ва бошқа

мол-мулкнинг чиқиб кетишидан

олинадиган даромадлар


Асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад деб бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланадиган асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда эътироф этилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда илгари қайта баҳоланган асосий воситаларнинг ҳамда бошқа мол-мулкнинг нархини ошириш суммасининг ушбу асосий воситаларни ва бошқа мол-мулкни олдинги нархни пасайтириш суммасидан ортиқ суммалари асосий воситалар ҳамда бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади.



305-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ, узоқ муддатли активларнинг дастлабки қийматига ва захираларнинг таннархига киритиладиган харажатлар амортизация ажратмалари воситасида ва бундай захираларнинг таннархи орқали чегирмалар жумласига киритилиши лозим. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



305-модда ўн иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу Кодекс 306-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ёки бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ амортизация ажратмалари ҳисобланмайдиган узоқ муддатли активларнинг қиймати мазкур активлар ушбу Кодекснинг 298-моддасида назарда тутилган тартибда чиқиб кетаётганда солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



306-модданинг олдинги таҳрири


306-модда. Амортизация харажатлари


Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган асосий воситалар ва номоддий активлар ушбу модда мақсадларида амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қуйидагилар амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилмайди ва амортизация қилинмайди:

1) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);

2) маҳсулдор чорва моллари;

3) ахборот-кутубхона фонди;

4) музей ашёлари;

5) қонунчиликда белгиланган тартибда консервация қилинган асосий воситалар; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)

6) моддий маданий мерос объектлари;

7) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлкалар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;

8) қиймати илгари тўлиқ харажатлар жумласига киритилган мол-мулк;

9) асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига ўтказилмаган капитал қўйилмалар;

10) нотижорат ташкилотларнинг ушбу Кодекс 318-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган ҳамда нотижорат фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулки, бундан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан сотиб олинган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулк мустасно;

11) ушбу Кодекс 304-моддасининг 8, 9, 14, 15 ва 17-бандларига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган), шунингдек солиқ ва божхона имтиёзлари берилганлиги натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган) мол-мулк. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

Амортизация қилинадиган активнинг қиймати ушбу Кодекснинг 308-моддасида назарда тутилган амортизация ажратмалари ва (ёки) инвестициявий чегирмалар орқали харажатлар жумласига киритилади.

Агар мазкур модданинг олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, амортизацияланадиган активнинг қиймати қайта баҳолашни ҳисобга олмаган бошланғич қийматидан ҳисобланадиган амортизация ажратмалари орқали харажатлар жумласига киритилади. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Амортизацияланадиган активларнинг бошланғич қиймати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ тўловчи томонидан капитал қўйилмалар амалга оширилган тақдирда ўзгаради. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

2021 йил 1 январь ҳолатига кўра бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосан солиқ тўловчида мавжуд бўлган, илгари ўтказилган қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда амортизацияланадиган активлар қиймати солиқ солиш мақсадида бошланғич қиймат ҳисобланади. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

2021 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи томонидан кейинги ҳисобот (солиқ) даврларида амортизацияланадиган активлар қийматини қайта баҳолаш амалга оширилганда, бундай қайта баҳолаш натижаси амортизация ажратмаларини ҳисоблашда солиқ солиш мақсадлари учун ҳисобга олинмайди. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ бешинчи-ўн тўртинчи қисмлари саккизинчи-ўн еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Номоддий активларнинг қиймати ушбу Кодекснинг 307-моддасида назарда тутилган тартибда харажатлар жумласига киритилади.

Амортизация қилинадиган активлар, бундан номоддий активлар мустасно, солиқ солиш мақсадларида гуруҳлар (кичик гуруҳлар) бўйича тақсимланади ва уларни сотиб олишга (яратишга) доир чиқимлар амортизация ажратмалари орқали амортизациянинг қуйидаги чекланган нормалари бўйича харажатлар жумласига киритилади:

      

Гуруҳлар

тартиб рақами

Кичик гуруҳлар

тартиб рақами

Асосий воситаларнинг

номи

Амортизация нинг йиллик

энг юқори нормаси,

фоизларда

I


Бинолар, иморатлар ва иншоотлар



1

Бинолар, иморатлар

3


2

Нефть ва газ қудуқлари

5


3

Нефть-газ омборлари


4

Кема қатнайдиган каналлар, сув каналлари


5

Кўприклар


6

Дамбалар, тўғонлар


7

Дарё ва денгиз причал иншоотлари


8

Корхоналарнинг темир йўллари


9

Қирғоқни мустаҳкамловчи,

қирғоқни ҳимояловчи иншоотлар


10

Резервуарлар, цистерналар, баклар ва бошқа сиғимлар


11

Ички хўжалик ва хўжаликлараро суғориш тармоғи


12

Ёпиқ коллектор-дренаж тармоғи


13

Ҳаво кемаларининг учиш-қўниш йўллари, йўлкалари, тўхташ жойлари


14

Истироҳат боғларининг ва ҳайвонот боғларининг иншоотлари


15

Спорт-соғломлаштириш иншоотлари


16

Иссиқхоналар ва парниклар


17

Бошқа иншоотлар

II


Узатиш қурилмалари



1

Электр узатиш ҳамда алоқа қурилмалари ва линиялари

8


2

Ички газ қувурлари ва қувурлар


3

Водопровод, канализация ва иссиқлик тармоқлари


4

Магистрал қувурлари


5

Бошқалар

III


Куч машиналари ва асбоб-ускуналар



1

Иссиқлик техник асбоб-ускуналари

8


2

Турбина асбоб-ускуналари ва газ турбиналари қурилмалари


3

Электр двигателлари ва дизель-генераторлар


4

Комплекс қурилмалар


5

Бошқа куч машиналари ва асбоб-ускуналари (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)

IV


Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва асбоб-ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)



1

Иқтисодиётнинг барча тармоқларига тегишли машиналар ва асбоб-ускуналар

15


2

Қишлоқ хўжалиги тракторлари, машиналари ва асбоб-ускуналари


3

Коммутациялар ва маълумотларни узатиш рақамли электрон асбоб-ускуналари, рақамли тизимлар узатиш асбоб-ускуналари, рақамли алоқа ўлчов техникаси


4

Йўлдош, уяли алоқа, радиотелефон, пейжинг ва транкинг алоқа асбоб-ускуналари


5

Узатишлар тизимлари коммутацияларининг ўхшаш асбоб-ускуналари


6

Киностудияларнинг махсус асбоб-ускуналари, тиббий ва микробиология саноати асбоб-ускуналари


7

Компрессор машиналари ва асбоб-ускуналари


8

Насослар


9

Юк кўтариш-транспорт, юк ортиш-тушириш машиналари ва ускуналари, тупроқ, карьер ҳамда йўл-қурилиш ишлари учун машиналар ва ускуналар


10

Устун-қозиқ қоқиш машиналари ва ускуналари, майдалаш-янчиш, саралаш, бойитиш ускуналари


11

Технологик жараёнлар учун барча турдаги сиғимлар


12

Нефть қазиб чиқариш ва бурғулаш ускуналари


13

Бошқа машиналар ва ускуналар

V


Ҳаракатланувчи транспорт



1

Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби

4



2

Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари


3

Ҳаво транспорти


4

Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби, ишлаб чиқариш транспорти

20


5

Енгил автомобиллар


6

Саноат тракторлари


7

Коммунал транспорт


8

Махсус вахта вагонлари


9

Бошқа транспорт воситалари

VI


Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари



1

Компьютерлар

20


2

Периферия қурилмалари ва маълумотларга ишлов бериш ускуналари


3

Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси


4

Бошқа компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларга ишлов бериш ускуналари

VII


Бошқа гуруҳларга киритилмаган асосий воситалар

15

        

Солиқ солиш мақсадлари учун ҳар бир кичик гуруҳ бўйича амортизация ажратмалари амортизация нормасини қўллаш орқали, бироқ ушбу Кодексда белгиланган чекланган нормадан кўп бўлмаган тарзда ҳисобланади.

Солиқ солиш мақсадларида амортизацияни ушбу моддада белгиланганидан пастроқ нормалар бўйича ҳисоблашга, агар бу солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилган бўлса, йўл қўйилади.

Солиқ базасига, ушбу моддада назарда тутилган нормаларга зид равишда, тўлиқ ҳисобланмаган амортизация суммаси миқдорида тузатишлар киритиш амалга оширилмайди.

Фойдаланишда бўлган асосий воситаларни сотиб оладиган солиқ тўловчи ушбу объектлар бўйича амортизация нормасини, мазкур объектдан аввалги мулкдорлар томонидан фойдаланилган йиллар (ойлар) сонига камайтирилган фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда, белгилашга ҳақлидир.

Агар асосий воситадан ҳақиқатда фойдаланиш муддати аввалги мулкдорларда асосий воситаларнинг ушбу моддада таснифланиши асосида белгиланадиган фойдали тарзда фойдаланиш муддатига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, солиқ тўловчи техника хавфсизлиги талабларини ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда бу асосий воситадан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини мустақил равишда, лекин уч йилдан кам бўлмаган муддатга белгилашга ҳақли.

Илгари фойдаланишда бўлган асосий воситалардан фойдаланиш муддатини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, амортизацияни ҳисоблаш ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

Амортизация қилинадиган мол-мулк текин олинган тақдирда, унинг ушбу Кодекснинг 299-моддасига мувофиқ текин олинган мол-мулк тарзида жами даромадга киритилган қиймати амортизация қилинадиган мол-мулкнинг дастлабки қиймати бўлади ва бунда Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ дастлабки тарзда эътироф этиш чоғида шундай активларнинг қийматини кўпайтирувчи ҳақиқий чиқимлар инобатга олинади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Солиқ солиш мақсадларида амортизация қилинадиган мол-мулкнинг қийматига ушбу Кодекс 317-моддасининг 17-бандида назарда тутилган харажатлар киритилмайди.



307-модданинг олдинги таҳрири


307-модда. Номоддий активларни

амортизация қилиш харажатлари


Номоддий активларнинг қиймати номоддий активлардан фойдали тарзда фойдаланиш муддати мобайнидаги амортизация ажратмалари орқали харажатлар жумласига киритилади.

Номоддий активлардан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаш патентнинг, гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ва (ёки) интеллектуал мулк объектидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ёки қўлланилиши мумкин бўлган чет давлат қонунчилигига мувофиқ фойдаланиш муддатларига доир бошқа чекловлардан келиб чиққан ҳолда ёхуд номоддий активлардан фойдали тарзда фойдаланишнинг тегишли шартномаларда шартлашилган муддатидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Солиқ тўловчи томонидан амортизация ажратмалари уларнинг дастлабки қийматидан ва фойдали тарзда фойдаланиш муддатидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинган нормалар бўйича ҳар ойда ҳисобланади.

Фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаш мумкин бўлмаган номоддий активлар бўйича амортизация нормалари беш йиллик муддатга белгиланади.

Агар номоддий активларни олиш ёки ишлаб чиқариш харажатлари солиқ тўловчининг солиқ базасини ҳисоблаб чиқариш чоғида харажатлар жумласига киритилган бўлса, бу харажатлар амортизация қилиниши лозим бўлган номоддий активларнинг қийматига киритилмайди.



308-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчи амортизация қилинадиган активлар бўйича инвестициявий чегирмаларни ушбу моддада белгиланган тартибда ва шартларда қўллашга ҳақли.



308-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модда мақсадларида:

1) товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш жараёнида солиқ тўловчи томонидан фойдаланиладиган, чиқарилган кундан эътиборан уч йилдан кўп бўлмаган муддат ўтган машиналар, аппаратлар, қурилмалар, механизмлар янги технологик ускуналар деб эътироф этилади;

2) асосий воситаларнинг технологик ёки хизматга оид мўлжалланилган мақсадини ўзгартиришга, уларнинг унумдорлигини оширишга ёки бошқа сифат хусусиятларини яхшилашга қаратилган ишлар модернизация қилиш деб эътироф этилади;

3) илғор техника ва (ёки) технологияни жорий этиш асосида асосий воситаларнинг ёки уларнинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан эскирган ва жисмонан ишдан чиққан ускуналарни янги, нисбатан маҳсулдор ускуналарга алмаштиришга доир комплекс тадбирлар техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш деб эътироф этилади. Техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлаб чиқаришларнинг янгиларини барпо этиш ва амалдагиларини кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади;

4) ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ҳамда унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш, товарлар (хизматлар) сифатини яхшилаш ва (ёки) уларнинг номенклатурасини ўзгартириш мақсадида реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган, товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиладиган, мавжуд биноларни ва иншоотларни қайта қуриш ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган биноларни ва иншоотларни реконструкция қилиш деб эътироф этилади;

5) товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиш мақсадида янги биноларни ва иншоотларни қуриш ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш деб эътироф этилади.



309-модданинг олдинги таҳрири


309-модда. Амортизация қилинадиган активларни

таъмирлаш харажатлари


Солиқ тўловчи томонидан амортизация қилинадиган активларни таъмирлаш учун амалга оширилган харажатлар қайси ҳисобот (солиқ) даврида амалга оширилган бўлса, ўша ҳисобот (солиқ) даврида солиқ солиш мақсадларида ҳақиқий чиқимлар миқдорида харажатлар жумласига киритилади.

Агар ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасидаги шартномада ижарага олувчининг амортизация қилинадиган активларга доир харажатларининг ўрнини ижарага берувчи томонидан қоплаш назарда тутилмаган бўлса, ушбу модданинг қоидалари ижарага олувчининг мазкур харажатларига нисбатан ҳам қўлланилади.



310-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчининг қарз мажбуриятлари (кредитлар, товар ва тижорат кредитлари, қарзлар, банк омонатлари, банк ҳисобварақлари ёки расмийлаштириш усулидан қатъи назар, бошқа жалб қилинган маблағлар) бўйича фоизлар тарзидаги харажатлари (бундан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда капиталлаштириш учун рухсат берилган харажатлар мустасно) ушбу Кодекснинг VI бўлимида назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда, ҳақиқий ставкадан келиб чиқиб, чегириб ташланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



311-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олишни бошлашдан олдин геологик жиҳатдан ўрганиш, қидириш, фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир тайёргарлик ишлари учун амалга оширилган харажатлар, шу жумладан баҳолашга, жиҳозлашга, имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонусни тўлашга доир харажатлар, шунингдек ушбу Кодексга мувофиқ чегириб ташланиши лозим бўлган бошқа харажатлар амортизация қилинадиган активнинг алоҳида гуруҳини ташкил этади. Бунда ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, бундай чиқимлар белгиланган нормалар доирасида харажатлар жумласига киритилади.



312-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу бўлим мақсадларида янги маҳсулотни (товарларни, хизматларни) яратиш ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни (товарларни, ишларни) такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни ва бошқарувни ташкил этишнинг янги технологияларини, усулларини яратиш ёки қўлланилаётган шундай технологияларни, усулларни такомиллаштириш жумласига кирадиган харажатлар илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларга доир харажатлар деб эътироф этилади.



315-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган захира фондларига ажратмалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва нормалар доирасида харажатлар жумласига киритилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



317-модда 7) бандининг олдинги таҳрири


7) хайрия ёрдами тарзида берилган маблағлар, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар мустасно;



317-модда 21) бандининг олдинги таҳрири


21) солиқ тўловчининг амортизация қилинмайдиган мол-мулкнинг бошланғич қийматига бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ киритиладиган харажатлари; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)



320-модда матнининг олдинги таҳрири


Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашда, шунингдек чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш чоғида юзага келадиган курсдаги ижобий (салбий) фарқ бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ жами даромадлар (харажатлар) таркибига киритилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



335-модда учинчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) жорий солиқ даврининг солиқ базасини мазкур иштирокчи томонидан у солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг иштирокчиси бўлмаган солиқ даврларининг якунлари бўйича кўрилган зарар суммасига (ушбу сумманинг бир қисмига) ушбу моддада назарда тутилган тартибда ва шартларда камайтиришга ҳақли. Бунда ушбу Кодекс 333-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган, солиқ тўловчи зарарни келгусига ўтказишни амалга оширишга ҳақли бўлган муддат бундай солиқ тўловчи солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчиси бўлган йиллар сонига оширилади.



378-модда 16) банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов; (ЎзР 14.10.2021 й. ЎРҚ-722-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



412-модда биринчи қисм 1) банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда тўлиқ амортизация қилинган бино бўйича унинг уч йилда камида бир марта аниқланадиган қайта баҳоланган (бозор) қиймати солиқ базасидир;



415-модда тўртинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Солиқ ставкаси қуйидагиларга нисбатан 0,4 фоиз миқдорида белгиланади: (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



422-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ солиш объектлари

Солиқ ставкалари

(фоизларда)

1.

Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (бундан умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлганлари мустасно), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар

0,23

2.

Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:



200 кв.м дан ва 500 кв.м га қадар бўлганлари

0,3


500 кв.м дан ортиқ бўлганлари

0,4

3.

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари

0,3

4.

Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари

2

(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



429-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкаси республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Республика ҳудудлари

1 гектар учун базавий

солиқ ставкаси (млн сўмда)

Тошкент шаҳри

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона

208,2

166,5

124,9

83,3

41,6

Қорақалпоғистон Республикаси

26,2

Андижон вилояти

33,0

Бухоро вилояти

26,7

Жиззах вилояти

26,7

Қашқадарё вилояти

26,7

Навоий вилояти

26,7

Наманган вилояти

33,0

Самарқанд вилояти

33,0

Сурхондарё вилояти

23,5

Сирдарё вилояти

20,8

Тошкент вилояти

27,6

Фарғона вилояти

26,7

Хоразм вилояти

26,7

(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



429-модда олтинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар эгаллаган ер участкалари учун солиқ ставкасига 0,25 коэффициент қўлланилади: (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



429-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модданинг бешинчи қисми юридик шахсларга белгиланган тартибда ажратилган ер участкаларига татбиқ этилади. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



437-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв.м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустасно):

Республика ҳудудлари

1 кв. м учун базавий

солиқ ставкаси (сўмда)

Тошкент шаҳри

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона

1193,6

1013,2

832,6

652,3

471,8

Қорақалпоғистон Республикаси

245,0

Андижон вилояти

297,6

Бухоро вилояти

245,0

Жиззах вилояти

245,0

Қашқадарё вилояти

245,0

Навоий вилояти

245,0

Наманган вилояти

297,6

Самарқанд вилояти

297,6

Сурхондарё вилояти

221,6

Сирдарё вилояти

191,8

Тошкент вилояти

252,2

Фарғона вилояти

245,0

Хоразм вилояти

245,0

(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



445-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Белгиланган лимитлар доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари бир куб метр учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ тўловчилар ва солиқ

солиш объекти

1 куб.м учун солиқ

ставкаси (сўмда)

ер усти сув ресурслари манбалари

ер ости сув ресурслари манбалари

1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2-6-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар

182

221

2.

Саноат корхоналари

472

564

3.

Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари

70

90

4.

Қишлоқ хўжалик ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланилган сув ҳажми қисми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари

40

40

5.

Автотранспорт воситаларини ювиш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

1 990

1 990

6.

Алкоголсиз ичимликлар ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

25 185

25 185

(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



XVIII бўлимининг олдинги таҳрири


XVIII БЎЛИМ.

ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН СОЛИҚ


64-боб. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш (449 - 454-моддалар)



64-БОБ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН

СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ


449-модда. Солиқ тўловчилар

450-модда. Солиқ солиш объекти

451-модда. Солиқ базаси

452-модда. Солиқ ставкалари

453-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври

454-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ

ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби



449-модда. Солиқ тўловчилар


Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олувчи, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олувчи ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни солиқ тўловчилар (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида конларни қидиришни, фойдали қазилмаларни қазиб олишни, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар солиқ солиш мақсадида ер қаъридан фойдаланувчилар деб эътироф этилади.

Қонунчиликда назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширишга тааллуқли қисм бўйича солиқ тўловчилар бўлмайди. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



450-модда. Солиқ солиш объекти


Фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён ушбу бобда солиқ деб юритилади) солиш объектидир.

Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг ҳажми фойдали қазилмаларнинг ҳақиқий йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Фойдали қазилманинг захираси қайси фойдали қазилманинг миқдорига камайтириладиган бўлса, ўша фойдали қазилманинг ҳисобланган миқдори ва фойдали қазилмани қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) тўлиқ технологик цикли якунлангач аниқланган, ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма миқдори ўртасидаги фарқ фойдали қазилманинг ҳақиқий йўқотишларидир.

Солиқ солиш объекти фойдали қазилманинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланади.

Қуйидагилар солиқ солиш объектидир:

қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар (шу жумладан бирга қўшилиб чиқадиган);

фойдали қазилмалардан, минерал хом ашёдан, техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган фойдали компонентлар;

саноат йўсинида дастлабки қайта ишловдан ўтказилган қазиб олинган углеводородлар шу жумладан бирга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмалар ва фойдали компонентлар;

углеводородларни қайта ишлаш жараёнида ажратиб олинган, лекин олдинги қазиб олинганда ва қайта ишланганда қайта ишланадиган фойдали қазилмалар таркибида тайёр маҳсулот сифатида солиқ солинмаган фойдали компонентлар;

ажратиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шу жумладан техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар.

Қуйидагилар солиқ солиш объекти бўлмайди:

қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни ёпиқ технологик жараён доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий газ ҳажми;

солиқ тўловчиларга берилган ер участкалари доирасида қазиб олинган (ажратиб олинган) ҳамда ўзининг хўжалик ва рўзғор эҳтиёжлари учун фойдаланилган кенг тарқалган фойдали қазилмалар. Кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхати қонунчилик билан белгиланади; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

қонунчиликда белгиланган тартибда дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари натижасида қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар, бундан қайта ишланган ва реализация қилинган фойдали қазилмалар ҳажми мустасно. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



451-модда. Солиқ базаси


Солиқ базаси ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мустақил равишда ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмага, шу жумладан асосий фойдали қазилмани қазиб олишда бирга чиқадиган фойдали компонентларга нисбатан аниқланади.

Агар ушбу модданинг еттинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ базаси қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилган қиймати сифатида аниқланади.

Ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма бўйича пулда ифодаланган реализация қилиш ҳажмларини (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини чегирган ҳолда) уларнинг натурада ифодаланган реализация қилиш ҳажмига бўлиш орқали алоҳида аниқланади.

Ҳисобот даврида фойдали қазилма реализация қилинмаган тақдирда, солиқ базаси реализация қилиш амалга оширилган охирги ҳисобот даврида фойдали қазилмани реализация қилишнинг ўртача олинган нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Фойдали қазилма умуман реализация қилинмаган тақдирда, солиқ базаси ҳисобот даврида мазкур фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) ишлаб чиқариш таннархини 20 фоизга оширган ҳолда аниқланади. Бунда, солиқ тўловчи реализация қилиш амалга оширилган ўша ҳисобот даврида ҳисобланган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммасига ҳисобот даврида шаклланган ўртача олинган нархидан келиб чиққан ҳолда кейинги тузатишни киритиши шарт.

Қазиб олинган фойдали қазилманинг бир қисми реализация қилиниб, қолган қисмидан ўзининг ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳолларда, фойдали қазилма бўйича солиқ базаси реализация қилинган ушбу фойдали қазилманинг ўртача олинган реализация қилиш нархидан келиб чиқиб аниқланади.

Фойдали қазилмадан ўзининг ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳолларда бундай фойдали қазилмалар учун солиқ базаси қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмани ишлаб чиқариш таннархини 20 фоизга оширган ҳолда аниқланади.



452-модда. Солиқ ставкалари


Фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) 0 фоизли ставка бўйича солиқ солиш фойдали қазилмаларнинг норматив йўқотишларига тааллуқли қисми бўйича амалга оширилади. Фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) конларда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг қабул қилинган схемаси ва технологиялари билан технологик боғлиқ ҳолдаги, ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланадиган нормалар доирасидаги йўқотишлар норматив йўқотишлардир. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Солиқ солинадиган объектнинг номи

Солиқ ставкалари,

фоизларда


1. Асосий ва бирга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун



Энергия манбалари:


Табиий газ

30

Утилизация қилинган табиий газ, реализация қилинган ҳажми бўйича

9

Ер остига жойлаштирилган газ

2,6

Газ конденсати

20

Нефть

20

Тош кўмир

4

Қўнғир кўмир

4

Ёнувчи сланцлар

4

Рангли, нодир ва радиоактив металлар:


Тозаланган мис

10

Молибденли саноат маҳсулоти

10

Рений

10

Концентратланган қўрғошин

8

Металл рух

10

Вольфрам концентрати

10,4

Уран

10

Селен

10

Теллур

10

Индий

10

Висмут

10

Асл металлар:


Олтин

10

Кумуш

10

Палладий

10

Платина

10

Осмий

10

Нодир тош хом ашёси:


Қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва зеб-зийнат учун тошлар хом ашёси

24

Феруза, лиственит, родонит, змеевик, мармар йўл-йўл ақиқ, кахолонг, яшма, халцедон, ақиқ, гематит

24

Қора металлар:


Темир

5

Титан-магнетитли рудалар

4

Марганец рудалари

4

Кон-кимё хом ашёси:


Тош туз (овқатга ишлатиладиган)

3,5, бироқ 10000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Калий тузи

3,5

Сульфат тузи

3,5

Фосфоритлар (донасимон)

5

Карбонат хом ашёси (оҳактошлар, доломитлар)

3,5

Оҳактошлар (сода учун ва Biox технологияси бўйича саноат чиқиндиларини тозалаш)

3,5

Минерал (лойсимон, темирокисли, карбонатли) пигментлар

5,5

Йод

4,8

Қишлоқ хўжалиги руда хом ашёси (глауконит, бентонитли гил, уруғсимон ва табиий фойдаланиладиган ҳамда желвакли фосфоритлар)

3,5

Кон-руда хом ашёси:


Эрувчан шпат

21,2

Табиий графит

8

Бирламчи каолин (концентрат), реализация қилинган ҳажми бўйича

7,9

Иккиламчи каолин, реализация қилинган ҳажмига доир

7,9

Дала шпати хом ашёси (пегматит, дала шпати, фельзит, лейкократли гранит, кварц-дала шпати хом- ашёси)

6,5

Кварц қумлари (шиша)

3

Қумтош (шиша)

5

Бентонитли лой (бурғуланган эритмалар)

4,8

Тальк ва тальк тоши

4

Талькли магнезит

4

Волластонит

4

Асбест

4

Минерал тола ишлаб чиқариш учун базальт

4

Барит концентрати

4

Ўтга чидамли, қийин эрувчан гиллар

4

Оҳактошлар, доломитлар (шиша, металлургия учун, ўтга чидамли), флюс оҳактош

5, бироқ 11500 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Кварц ва кварцит (шиша, техник кремний, силикомарганц, диналар ишлаб чиқариш учун)

6,5

Қолиплаш хом ашёси (қумлар, лойлар)

4

Вермикулит

4

Минерал пахта учун хом ашё (доломит, тоғ жинслари)

5

Ҳайвонлар ва қушларни озиқлантириш учун оҳактош қобиғи

5

Серпентинит (ўтга чидамли хом ашё)

5

Қурилиш материаллари:


Цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактошдан ташқари цемент хом ашёси (мергели, лойлар, сланцлар, лёссимон жинслар, қумоқсимон, лойсимон чиғаноқлар, каолин, вулқон жинслари, пелитли туффитлар, базальтлар, диабазлар, андезибазальтлар, глиежлар, темир таркибли қўшимчалар, магнетит - гематитли жинслар, кварц қуми ва ҳ.к.)

10

Цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош

45 000

сўм/тонна*

Оҳак ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош

5

Табиий безактошдан блоклар (оҳактош, оҳактош-чиғанлиқ, равертин симон оҳактошлар, мрамор, гранит, гранодиорит, граносиенит, нефелинли сиенит, габбро, граносиенитпорфир, кварц порфирдаги игнимбритлар, липарито-дацитлар, вулқон туфи, вулқон жинслари, қумтош)

5, бироқ 20 000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Мармар ушоғи

5, бироқ 17 000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Керамзит хом ашёси (бентонит ва лой жинслари)

5

Ғишт-черепица хом ашёси (қумоқсимон, лёссимон жинслар, лёсслар, зичловчи сифатида қумлар ва бошқалар)

5, бироқ 7 000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Гипс тоши, гипс ва ангидрид, ганч

5, бироқ 9 500 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Арраланадиган, харсангтош ва шағал учун тошлар

5, бироқ 7 000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Соҳилни ҳимоя қилиш ишлари учун хом ашё (оҳактошлар, порфиритлар, гранитлар)

5, бироқ 10 000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Қурилиш қуми

5, бироқ 7 500 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қатор) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қум-шағал аралашмаси

5, бироқ 7 500 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қатор) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қумтошлар

5, бироқ 7 500 сўм/куб.м дан кам бўлмаган


(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қатор) (Олдинги таҳририга қаранг)


Оҳактош-чиғаноқ

5, бироқ 12 500 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Қурилиш майда тошлар (карбонат жинслари)

5, бироқ 7 500 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қатор) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қурилиш майда тошлар (гранитлар, порфиритлар ва сланец жинслари)

5, бироқ 7 500 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қатор) (Олдинги таҳририга қаранг)


Фарфор хом ашёси (фарфор тоши, лойли оқ қуюқлашувчи сланец)

5

Тўғон қуриш учун хом ашё (тош-шағал материаллари, лёссимон жинслар, қум, бентонитли лой, оҳактошлар)

5

Бошқа кенг тарқалган фойдали қазилмалар (мергеллар, аргелитлар, амвритлар ва бошқалар)

5

2. Техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган фойдали қазилмалар

Асосий фойдали қазилмани қазиб олганлик учун ставканинг 30 %и

    

*) Цемент ишлаб чиқарувчи заводлар, шунингдек цемент хом ашёси - оҳактошни реализация қиладиган ер қаъридан фойдаланувчилар белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ тўлайди. Цемент ишлаб чиқариш учун кўмирдан фойдаланувчи заводлар учун солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.


Асл, рангли, ноёб ва радиоактив металларни қазиб олишни амалга оширувчи алоҳида солиқ тўловчилар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан оширилган солиқ ставкалари белгиланиши мумкин.



453-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври


Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.

Қуйидагилар ҳисобот давридир:

юридик шахслар учун - бир ой;

жисмоний шахслар учун - календарь йил.



454-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини

тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби


Солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда солиқ ҳисоблаб чиқарилади.

Фойдали қазилмаларнинг алоҳида турлари бўйича солиқ суммаси солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкасидан, лекин белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаган ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Солиқ ҳисоботи солиқ ҳисобида турган жойдаги, норуда фойдали қазилмалар бўйича эса - қазиб олиш амалга оширилган жойдаги солиқ органларига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

юридик шахслар томонидан - ортиб борувчи якун билан ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;

жисмоний шахслар томонидан - йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай.

Солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

юридик шахслар томонидан - ҳар ойда кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай;

жисмоний шахслар томонидан - солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай.



65-боб номининг олдинги таҳрири


65-БОБ. АВТОТРАНСПОРТ ЙИҒИМЛАРИ ВА АЛКОГОЛЬ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

ҲУҚУҚИ УЧУН ЙИҒИМЛАР

(ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонуни таҳриридаги боб номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)



455-модданинг олдинги таҳрири


455-модда. Автотранспорт йиғимларининг турлари


Автотранспорт йиғимлари жумласига қуйидагилар киради:

автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим;

чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим.



456-модданинг олдинги таҳрири


456-модда. Солиқ тўловчилари


Автотранспорт воситаларини сотиб олувчи ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб киришни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳамда норезидентлари автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимни солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.

Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг эгалари ёки улардан фойдаланувчилар ушбу воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити йиғими солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.

Автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилар мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимни солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги ҳақида ваколатли давлат органи хабардор қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади. (ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



457-модданинг олдинги таҳрири


457-модда. Солиқ солиш объекти


Қуйидагилар йиғимлар солиш объектидир:

автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш;

чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити.



458-модданинг олдинги таҳрири


458-модда. Солиқ базаси


Солиқ базаси қуйидагилардир:

сотиб олинган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари двигателининг от кучидаги қуввати ёки автотранспорт воситаларининг қиймати;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганида ёки унинг ҳудуди орқали транзитида - чет давлатларнинг автотранспорт воситалари.



460-модданинг олдинги таҳрири


460-модда. Автотранспорт йиғимларини тўлаш тартиби

(ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим улар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида давлат рўйхатидан ўтказилаётганда, қайта рўйхатдан ўтказилаётганда қуйидаги ҳолларда ундирилади:

1) автотранспорт воситалари олди-сотди, алмаштириш, ҳадя, бепул бериш шартномаси асосида, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олинганда; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)

2) автотранспорт воситалари юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ёки дивидендлар сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда олинганда; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)

3) автотранспорт воситалари лизингга бериш учун сотиб олинганда, бундан ушбу Кодекс 459-моддасининг 8-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Йиғим тарафларнинг ёзма келишувига кўра лизинг берувчидан ёки лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг берувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган тақдирда, йиғим лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг шартномасининг муддати тугаганидан сўнг мазкур лизинг (иккиламчи лизинг) шартномаси предмети бўлган автотранспорт воситаси қайта рўйхатдан ўтказилаётганида такроран йиғим ундирилмайди;

4) автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирилганда.

Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари сотиб олинганда, йиғим қонунчиликда белгиланган тартибда автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим чет давлатнинг автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганида ундирилади.



469-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Йил чораги ҳисобот давридир.




ЎзР 29.10.2021 й. ЎРҚ-726-сон Қонунидан олдинги таҳрири



380-модда биринчи қисм 4) бандининг олдинги таҳрири


4) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Бу имтиёз "Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" ёки "Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва бошқа ҳарбий хизмат назарда тутилган идораларнинг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органлари ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади;



421-модда биринчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари).

Ушбу имтиёз "Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" ёки "Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади.

Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, солиқ имтиёзи уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа идораларнинг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органлари ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади.

Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) солиқ имтиёзи фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади;




ЎзР 14.10.2021 й. ЎРҚ-722-сон Қонунидан олдинги таҳрири



99-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 1-5-бандларида кўрсатилган солиқлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (бундан ушбу қисмнинг 3-бандида ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно);



243-модда биринчи қисм 18) бандининг олдинги таҳрири


18) қимматбаҳо металлардан ишланган банк ва ўлчовли қуймаларини, қимматбаҳо металлардан ишланган қуйма (инвестиция) тангаларни (нумизматика мақсадлари учун фойдаланиладиган тангалардан, шунингдек қимматбаҳо металлардан ишланган чет эл тангаларидан ташқари), заргарлик буюмларини;



378-модда 16) банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов;




ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонунидан олдинги таҳрири



65-боб номининг олдинги таҳрири


65-БОБ. АВТОТРАНСПОРТ ЙИҒИМЛАРИ



460-модда номининг олдинги таҳрири


460-модда. Йиғимларни тўлаш тартиби




ЎзР 14.09.2021 й. ЎРҚ-714-сон Қонунидан олдинги таҳрири



18-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади:

1) айланмадан олинадиган солиқ;

2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;

3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби.



131-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳисобга қўйилмаган жойда ер солиғини, мол-мулк солиғини ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш мажбурияти ўзида юзага келган солиқ тўловчи тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ёхуд мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан ўн кун ичида солиқ солиш объектларини улар жойлашган ерда ҳисобга қўйиш учун давлат солиқ хизмати органларига қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиши керак. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



133-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар ҳар йили 1 февралгача ўзлари жойлашган ердаги солиқ органларига тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисида 1 январь ҳолатига кўра маълумот бериши, шунингдек ер участкаси ва бошқа кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар йил давомида юзага келганда - мазкур кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кун ичида маълум қилиши шарт.



133-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сув ресурсларини ҳисобга олишни амалга оширувчи органлар сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига ўтган йил якунлари бўйича ўлчов асбобларисиз фойдаланилган сув ҳажмлари тўғрисида 15 январдан кечиктирмай хабар қилиши шарт.



133-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли бўлган органлар (муассасалар) кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, мол-мулк ижараси шартномалари тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, меросга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар берилганлиги ҳамда ҳадя этиш шартномалари нотариал тарзда тасдиқланганлиги ҳақидаги маълумотларни тегишли тарзда нотариал тасдиқланган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ўзлари жойлашган ердаги солиқ органларига маълум қилиши шарт. Бунда ҳадя этиш шартномалари тасдиқланганлиги тўғрисида тақдим этилаётган ахборот ҳадя қилувчи ва ҳадя олувчи шахс ўртасидаги қариндошлик даражаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.



369-модда иккинчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири


7) ходим бошқа жойга ишга ўтказилганда ёхуд кўчиб борганда кўчиш, мол-мулкини кўчириб бориш, жой ижараси (йўл харажатлари учун бериладиган пул) билан боғлиқ харажатларни тўлаш ёки бу харажатларнинг ўрнини қоплаш харажатлари;



408-модда иккинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда, қуйидаги солиқ тўловчилар томонидан эса мажбурий тартибда тўланади:



429-модда ўн тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган конлар ва карьерлар банд этган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига 0,1 коэффициентини қўллаган ҳолда тўланади. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



ХХI бўлим номининг олдинги таҳрири


ХХI БЎЛИМ.

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ АЙРИМ

ТОИФАЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ



482-модда бешинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган, кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилган солиқларга нисбатан солиқнинг, солиқлар бўйича бўнак тўловларининг суммаларини тўлаш 2020 йил 1 октябрдан кейин амалга оширилади:




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



28-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Божхона органлари товарларни ва автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш чоғида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, ушбу Кодексга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва йиғимларни ундириш бўйича ҳуқуқлардан фойдаланади ҳамда вазифаларни бажаради.



49-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қимматли қоғозларга акциялар, облигациялар, векселлар, депозит сертификатлари, депозитар тилхатлар, опционлар, фьючерс ва форвард контрактлари киради, шунингдек қонунчиликка ёки чет давлатнинг қўлланилиши мумкин бўлган қонунчиликка мувофиқ қимматли қоғозлар деб эътироф этиладиган бошқа қимматли қоғозлар киради.



63-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномага асосланган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган қисмига нисбатан эса, фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилади.



63-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома ва унинг қоидалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.



427-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича - ушбу Кодекснинг 428-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланган норматив қиймати. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунидан олдинги таҳрири



72-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ ставкалари, агар ушбу модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодекс билан белгиланади.



246-модда 3) бандининг олдинги таҳрири


3) давлат, ҳукумат, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник ёрдам кўрсатиш учун олиб кириладиган товарлар;



289-модданинг олдинги таҳрири


289-модда. Акциз тўланадиган товарлар ва

хизматларнинг рўйхати. Солиқ ставкалари


Акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг) рўйхати ва уларга доир солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланади.

Солиқ ставкалари товарнинг ёки хизматнинг қийматига нисбатан фоизларда (адвалор), натурада ифодаланган ўлчов бирлигига нисбатан мутлақ суммада (қатъий белгиланган), шунингдек адвалор ва қатъий белгиланган солиқ ставкаларини ўз ичига олган аралаш ставкада белгиланади.



306-модда иккинчи қисм 11) бандининг олдинги таҳрири


11) ушбу Кодекс 304-моддасининг 8, 9, 14, 15 ва 17-кичик бандларига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган) мол-мулк.



306-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Амортизация ажратмалари бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, ушбу моддада назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.



340-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳар ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш солиқ органлари томонидан амалга оширилади.



383-модданинг олдинги таҳрири


383-модда. Қатъий белгиланган миқдорлардаги

солиқ суммалари


Қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ суммалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланади.



408-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

2) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари деб юритилади) - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;

3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари томонидан:

якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

оиланинг бошқа аъзолари томонидан (бундан ўн саккиз ёшга тўлмаганлар мустасно) - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;

4) "Ҳунарманд" уюшмасининг ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган, қишлоқ туманларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган аъзолари томонидан ўз фаолиятининг дастлабки икки йилида - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;

5) "Уста-шогирд" мактаблари ўқувчилари томонидан улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврида - йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда мажбурий тартибда тўланади. Белгиланган миқдордаги солиқнинг тўланиши меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади.



408-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахс ташкил этган ҳолда ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида солиқ тўлайди. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди. Белгиланган миқдордаги солиқнинг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг ва жисмоний шахснинг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади.



408-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан -ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;

юридик шахс ташкил этган ҳолда ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари томонидан - ҳисобот йилининг 1 октябригача амалга оширилади. Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.



408-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 405-моддасида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича жами йиллик даромад тўғрисида декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромадлар суммасидан келиб чиқиб тўлашга, бироқ ушбу моддада белгиланган, унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида тўлашга ҳақли. Бунда тўланиши лозим бўлган солиқнинг узил-кесил суммаси ушбу модданинг биринчи - бешинчи қисмларига мувофиқ тўланган суммалар ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.



414-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг;



419-модда 4) бандининг олдинги таҳрири


4) бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар.



422-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

N

Солиқ солиш объектлари

Солиқ ставкалари, фоизларда

1.

Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлганлари бундан мустасно), бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар

0,2

2.

Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:


200 кв.м дан ва 500 кв.м га қадар бўлган

0,25

500 кв.м дан ортиқ бўлган

0,35

3.

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари

0,25


4.

Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари

2

426-модда иккинчи қисм 4) бандининг олдинги таҳрири


4) аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, истироҳат боғлари, сайилгоҳлар, хиёбонлар, дам олиш уйлари, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун белгиланган жойлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар);



427-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича - ушбу Кодекснинг 428-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланган норматив қиймати, мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эгаллаган ерлар учун эса - ер участкасининг умумий майдони.



428-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш объектлари эгаллаган ерлар;



428-модда иккинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, оналар ва болаларнинг дам олиш ҳамда соғломлаштириш жойлари, дам олиш уйлари ҳамда ўқув-машқ базалари эгаллаган ерлар;



428-модда иккинчи қисм саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


томчилатиб суғориш қўлланиладиган ерлар - томчилатиб суғориш тизими жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга;



429-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ ставкалари 1 гектар учун мутлақ миқдорда белгиланади. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.



429-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича солиқ ставкалари қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда, мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эгаллаган ерлар учун эса - 1 гектар учун мутлақ миқдорда белгиланади.



429-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек қурилиши тугалланмаган объектларга нисбатан қонун ҳужжатларида оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин ҳамда ушбу Кодекснинг 428-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари уларга нисбатан татбиқ этилмайди.



434-модда биринчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари;



437-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ ставкалари 1 кв.м учун мутлақ миқдорларда белгиланади. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.



437-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳудудларнинг ва фаолият амалга ошириладиган жойнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари белгиланган солиқ ставкаларига 0,7 дан 1,3 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилаш ҳуқуқига эга.



439-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.



444-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахслар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга тааллуқли қисм бўйича солиқ базасини солиқ даврида бир гектар суғориладиган ерларни суғориш учун сарфланадиган сувнинг бутун хўжалик бўйича ўртача ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди.



444-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Деҳқон хўжаликлари учун солиқ базаси солиқ органлари томонидан ушбу модданинг тўққизинчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ аниқланади.



445-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Белгиланган лимитлар доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари бир куб метр учун мутлақ миқдорда белгиланади. Солиқ ставкаларининг миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.



452-модда иккинчи қисм 81-қаторининг олдинги таҳрири

Қурилиш қумлари

5, бироқ 8 500 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

452-модда иккинчи қисм 82-қаторининг олдинги таҳрири

Тош-шағал аралашмаси

5, бироқ 7 500 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

452-модда иккинчи қисм 83-қаторининг олдинги таҳрири

Қумтошлар

5

452-модда иккинчи қисм 85-қаторининг олдинги таҳрири

Қурилиш майда тошлар (карбонат жинслари)

5, бироқ 10 000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

452-модда иккинчи қисм 86-қаторининг олдинги таҳрири

Қурилиш майда тошлар (гранитлар, порфиритлар ва сланец жинслари)

5, бироқ 10 000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

467-модда 6-бандининг олдинги таҳрири

6.

Суғурта агентлари, шунингдек суғурта, қимматли қоғозлар бозори ва товар-хом ашё биржаларида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар

13

467-модда 9.2-бандининг олдинги таҳрири

9.2.

жойлашган жойидан қатъи назар:


алкоголли маҳсулотлар, тамаки маҳсулотлари, бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни реализация қилишдан товар айланмаси бўйича

4

ЎзР 03.12.2020 й. ЎРҚ-653-сон Қонунидан олдинги таҳрири



243-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) мактабгача таълим муассасаларида (ташкилотларида) болаларга қараш бўйича хизматларни;



376-модда биринчи қисм 1) банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


солиқ тўловчининг болаларини мактабгача таълим муассасаларида (ташкилотларида) ўқитиш, тарбиялаш ҳақини тўлаш;




ЎзР 01.12.2020 й. ЎРҚ-652-сон Қонунидан олдинги таҳрири



97-модда ўн учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу бобнинг қоидалари солиқ агентларга нисбатан татбиқ этилмайди.




ЎзР 09.11.2020 й. ЎРҚ-646-сон Қонунидан олдинги таҳрири



369-модда биринчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири


7) давлат пенсиялари, ижтимоий суғурта (ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган туғиш нафақалари, қўшимча дам олиш куни, дафн этиш) бўйича нафақалар;




ЎзР 05.10.2020 й. ЎРҚ-640-сон Қонунидан олдинги таҳрири



436-модда биринчи қисм 5) бандининг олдинги таҳрири


5) боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн олти ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир. Мазкур имтиёз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади;