Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 20.11.2020 й. 52-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 12.11.2020 й. 2020-41-сон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 18.11.2020 й. 21/14-сон "Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 30.11.2020 й. 2268-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.11.2020 й.

N 2268-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.11.2020 й.

N 52


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.11.2020 й.

N 2020-41


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.11.2020 й.

N 21/14

ҚАРОРИ



"Телекоммуникация хизматларидан олинадиган

даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни

"Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2011 йил 19 августдаги 55, 2011-28, 04-8/3508-сон "Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2268, 2011 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 406-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 15 февралдаги 25, 2018-09 ва 08-сон "Телекоммуникация хизматларидан олинадиган даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ва уларни "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2268-1, 2018 йил 1 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 10/18/2268-1/0839-сон).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Раис

Ш. Кудбиев

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Ш. Садиков

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 7 декабрь, 48-сон, 540-модда