Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.1992 й. 277-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.06.1992 й.
N 277
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУДУДИДА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ
МУХБИРЛАРИНИНГ КАСБ ФАОЛИЯТИНИ
ТАРТИБГА СОЛУВЧИ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолияти учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қатнашувчиси бўлган халқаро ҳужжатларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари ҳақида”ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидалар тасдиқлансин (илова қилинади).
2. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари вакилларининг фаолиятига тааллуқли янги актлар қабул қилингунга қадар, шунингдек, республика томонидан тегишли халқаро ҳужжатлар имзолангунга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган Асосий қоидаларга зарур қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш ҳақида таклифлар тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов