Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 78-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01-211-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизими бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 26.08.2004 й. Қарори (АВ томонидан 29.09.2004 й. 1414-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.09.2004 й.

N 1414

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.08.2004 й.

N 78

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

26.08.2004 й.

N 01-211

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизими

бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар

ва педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 9 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 293-сонли ва 2004 йил 5 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 372-сонли қарорларига мувофиқ, ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизими бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур Низом барча халқ таълими тизими органлари ва ўқув юртларига етказилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Халқ таълими вазири                                             Т. Жўраев



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори                             Б. Исмоилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 38-сон, 431-модда.