Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

2017-2021 йилларда ўрмон хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш, тармоққа илғор фан-техника ютуқларини жорий этиш, моддий-техника базасини янгилаш, халқаро грантларни тармоққа жалб этиш чора-тадбирлари Дастури (ЎзР Президентининг 11.05.2017 й. ПҚ-2966-сон қарорига 7-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 майдаги

ПҚ-2966-сон қарорига

7-ИЛОВА



2017-2021 йилларда ўрмон хўжаликлари фаолиятини

самарали ташкил этиш, тармоққа илғор фан-техника

ютуқларини жорий этиш, моддий-техника базасини

янгилаш, халқаро грантларни тармоққа жалб этиш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номланиши


Ижро

муддатлари


Ижро учун масъуллар


Ҳужжат шакли, амалга ошириш

механизми, кутилаётган натижа


I. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

"Ўзбекистон Республикасининг "Ўрмон тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2017 йил

июнь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат экология қўмитаси.


Қонун лойиҳаси.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмонларни бошқариш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун асосида мустаҳкамланади.


2.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги низомлар, ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тўғрисидаги низом, Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисидаги низом лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2017 йил

июнь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат экология қўмитаси.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг вазифалари ва функциялари ҳуқуқий асосда мустаҳкамланади.


3.

Қуйидагилар:

"Ўрмонлойиҳа" давлат унитар корхонаси;

"Шифобахш" доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази;

Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилигини таҳлил қилиш марказининг тузилмаси ва улар тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2017 йил

июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат экология қўмитаси.


Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буйруғи.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги мазкур бўлинмаларнинг тузилмаси, вазифалари ва функциялари ҳуқуқий асосда мустаҳкамланади.


4.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш, унда Жамғармани шакллантиришнинг қўшимча манбалари сифатида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи давлат ўрмон хўжаликлари даромадларининг 10 фоизи миқдоридаги маблағларни, шунингдек, Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари таъминоти учун фойдаланишни назарда тутиш.


2017 йил

июнь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш, ўрмон хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш ишларини кучайтириш таъминланади.


5.

"Агробанк" АТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг корхоналари ва ташкилотларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни молиялаштириш учун кредитлаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2017 йил

август

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Агробанк" АТБ, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги


Кредитлаш тўғрисидаги низом.

Давлат ўрмон хўжаликларини кредитлашнинг аниқ тартиби белгиланади.


II. ЎРМОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МУСТАҚИЛЛИГИ

ВА МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

6.

Чўл ва тоғли минтақаларда жойлашган, табиий ўрмонлар билан қопланган яйловлар ва доривор ўсимликлар захирасига эга ерларни туманлар ҳокимликларининг давлат захираси фондидан давлат ўрмон фондига ўтказиш.


2017 йил

июнь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Давергеодезкадастр, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари.

Табиий ўрмонларни ҳимоя қилиш тартибини такомиллаштириш таъминланади.

Қўшимча иш ўринлари яратилади, захира ерларидан фойдаланиш самарадорлиги таъминланади.


7.

Республиканинг иқлим шароитларига мослаштирилган хандон писта плантациялари майдонларини яратиш ва кенгайтириш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2017 йил

июнь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


Чора-тадбирлар дастури.

Республика ҳудудида ўрмонлар майдонини кенгайтириш, аҳолининг хандон писта маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ўрмон маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш, қўшимча иш ўринларини яратиш таъминланади.


8.

Ўрмон хўжалигидаги ишлаб чиқариш йўқотишларини қоплаш натижасида тушадиган маблағлар ҳисобига ўрмонлар ва мевали ўрмон дарахтзорларини яратиш ва қайта тиклаш, шунингдек, қумлоқ ерлар, дарё ва сув ҳавзалари бўйларида ўрмонзорлар барпо этиш, ўрмон фонди ерларининг ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳосилдорлигини оширишга қаратилган, шамол ва сув эрозиясидан ҳимоялаш учун дарахт кўчатларини ўтқазиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириш манбалари бўйича таклифлар тайёрлаш.


2017 йил

июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр


Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмонлар ва мевали ўрмон дарахтзорларини яратиш ва қайта тиклаш, қумлоқ ерлар, дарё ва сув ҳавзалари бўйларида ўрмонзорлар барпо этиш, ўрмон фонди ерларининг ҳолатини яхшилаш, ўрмон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш таъминланади.

Чора-тадбирлар дастури.

Ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириш учун манбаларни аниқлаш кўзда тутилмоқда.


9.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги ирригация ўрмон хўжаликларининг 3882 гектар ер майдонларини давлат ўрмон хўжалиги фондига ўтказиш.


2017 йил

июль


Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр


Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг қарори.

Давлат ўрмон фонди ерлари ягона давлат бошқарувига берилади.

Ўрмонзорларни кенгайтириш ҳисобига қурилишбоп ёғоч маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари кўпаяди.


10.

Давлат захира фонди ерларида янги ўрмон хўжаликларини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2017 йил

август


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарори.

Янги давлат ўрмон хўжаликлари ва қўшимча иш ўринлари яратилади, шунингдек, давлат ер фондидан фойдаланиш самарадорлиги ортади.


11.

Ўрмон селекцияси ва уруғчилигини янада ривожлантириш, илғор, интенсив технологияларни жорий этиш ва Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2017 йил

август


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази


Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш таъминланади, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади, бута ўсимликлар, қимматбаҳо декоратив ва мевали дарахтлар турларини кенгайтириш учун имкониятлар очилади.


12.

Ўрмон хўжаликларида экотуризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2017 йил

сентябрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси


Чора-тадбирлар дастури.

Республикада экотуризм соҳаси ривожланади, янги иш ўринлари ва қўшимча даромад олиш имкониятлари яратилади.


13.

Ўрмон хўжаликларида ихтисослашган питомниклар ташкил қилиш, уларда қимматбаҳо декоратив ва мевали, шу жумладан лимон, унаби, анор, грек ёнғоғи, писта ва бодом дарахт кўчатларини етиштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2017 йил

сентябрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази


Чора-тадбирлар дастури.

Республика аҳолисини лимон, унаби, анор, грек ёнғоғи, писта, бодом ва бошқа мевали дарахт кўчатлари билан таъминлаш яхшиланади, шунингдек, декоратив ва мевали дарахт кўчатлари сонини кўпайтириш ҳисобига экологик муҳитни соғломлаштиришга эришилади.


14.

Доривор ўсимликлар ва ўрмон маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш мини-цехларини ташкил қилиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспорт қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2017 йил

октябрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, "Ўзфармсаноат" ДАК, "Ўзбекозиқовқатсаноат" ХК, "Ўзагроэкспорт" АЖ


Чора-тадбирлар дастури.

Доривор ўсимликлар ва ўрмон маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш мини-цех (линия)ларини очиш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспортини йўлга қўйиш таъминланади.


15.

Декоратив ва мевали дарахт кўчатларини етиштириш, доривор ўсимликлар етиштириш эҳтиёжлари учун республикада ўрнатилган нархларда зарур ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб беришни ташкил қилиш, шунингдек, минерал ўғитлар ва сув ресурслари учун лимитлар ажратиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2017 йил

октябрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзнефтмаҳсулот" АК, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ, "Ўзбекистон товар-хомашё биржаси" АЖ


Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон хўжаликларига зарур ёқилғи-мойлаш материалларини республикада ўрнатилган нархларга 10 фоизлик устама билан, шунингдек, минерал ўғитлар ва сув ресурсларини ўз вақтида етказиб бериш таъминланади.


16.

2018-2021 йилларга мўлжалланган манзилли дастурларга суғориладиган ерлардаги ирригация тармоқларини ва ўрмон фонди ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни киритиш.


2017 йил

ноябрь


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси


Чора-тадбирлар дастури.

2018-2021 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади, ўрмон, озиқ-овқат ва доривор ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилади.


17.

Ўрмон хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси, дарахтлар ўтқазиш ва етиштириш, ўрмон ва мева маҳсулотлари ҳосилини йиғиштириб олиш агрегатлари ва ускуналарини лизинг асосида етказиб бериш бўйича 2018-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2017 йил

ноябрь


"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "Ўзмелиомашлизинг" АЛК, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Чора-тадбирлар дастури.

Давлат ўрмон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмларга эҳтиёжи бўйича аниқ ҳажмлар аниқланади ҳамда улар етказиб берилади.


18.

Чора-тадбирлар дастурининг 1-иловасига мувофиқ давлат ўрмон хўжаликларида биолабораториялар ташкил қилиш бўйича прогноз кўрсаткичларини бажариш юзасидан чора-тадбирларни ташкиллаштириш.


2017-2019

йиллар

давомида


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, "Агробанк" АТБ, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ, Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти


Чора-тадбирлар режаси.

Ўрмон экинлари зараркунандаларига қарши курашишда биологик усулларни қўллаш.


19.

Ўрмон хўжаликлари томонидан декоратив ва мевали дарахтлар кўчатлари ва уруғ-кўчатларини етиштириш бўйича мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз параметрларини бажаришга доир 2017-2021 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш.


2017 йил

июль


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва истеъмол товарларини қайта ишлаш комплекси раҳбарининг баённома қарори.


III. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ГРАНТЛАРИНИ

ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

20.

Республиканинг тупроққлим шароитларига максимал даражада мослаштирилган ҳамда касалликлар ва зараркунандаларга чидамли қимматбаҳо декоратив, мевали дарахтлар, буталар ва доривор ўсимликларнинг янги, экспортга мўлжалланган навларини яратишни назарда тутувчи илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш.


доимий


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.

Давлат илмий-техникавий дастурлари.

Амалий тадқиқотлар ўтказиш ва инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилиш.


21.

Ўрмон фонди ерларида дарахт ўтқазиш ва етиштириш, ҳосилни йиғиштириб олиш ва бошқа турдаги агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегатлар ва ускуналарнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни кўзда тутувчи илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш.


доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ


Давлат илмий-техникавий дастурлари.

Амалий тадқиқотлар ўтказиш ва инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилиш.


22.

Ўзбекистоннинг тоғ ёнбағирларида ёнғоқ мевали дарахтзорлар барпо этиш, шу жумладан писта плантацияларини кенгайтириш ва иқлим ўзгаришининг таъсирини камайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириш.


2017 йил

ноябрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, "Ўзгидромет" маркази


Битим имзолаш.

БМТ ФАО ташкилоти ва Халқаро иқлим ўзгариши жамғармасининг грантлари жалб қилиниши таъминланади.

Тоғ ёнбағирларида ёнғоқ мевали дарахтзорлар, шу жумладан писта плантацияларининг кенгайиши ҳамда иқлим ўзгариши таъсирининг камайиши.


23.

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни ҳимоя қилиш ва уларнинг маданийлаштирилган плантациялари майдонларини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш.


2018 йил

июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

"Ўзгидромет" маркази


Битим имзолаш.

2018-2022 йилларга мўлжалланган 7-фаза доирасида БМТ ФАО ташкилоти ва Глобал экологик жамғарма грантларини жалб қилиш таъминланади.

Ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни ҳимоя қилиш ва уларнинг маданийлаштирилган плантациялари майдонларини кенгайтириш таъминланади.


24.

Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларида экотуризмни ривожлантириш орқали ўрмон хўжаликларини барқарор бошқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш.


2018 йил

август


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, "Ўзгидромет" маркази


Битим имзолаш.

2018-2022 йилларга мўлжалланган 7-фаза доирасида БМТ ФАО ташкилоти ва Глобал экологик жамғарма грантларини жалб қилиш таъминланади.

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда экотуризмни ривожлантириш орқали ўрмон хўжаликларини барқарор бошқариш таъминланади.


25.

Ерлар ҳолатининг ёмонлашуви ва иқлим ўзгаришларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда писта ва ёнғоқ мевали дарахтзорларни кўпайтириш лойиҳасини амалга ошириш.


2018 йил

октябрь


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, "Ўзгидромет" маркази


Битим имзолаш.

2018-2022 йилларга мўлжалланган 7-фаза доирасида БМТ ФАО ташкилоти ва Глобал экологик жамғарма грантларини жалб қилиш таъминланади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги, ерлар ҳолатининг ёмонлашуви ва иқлим ўзгаришларининг олдини олиш, шунингдек, писта ва ёнғоқ мевали дарахтзорларни кўпайтириш таъминланади.


26.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти негизида халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари ҳисобига қимматбаҳо декоратив ва мевали дарахтлар, шунингдек, доривор ва цитрус ўсимликларнинг кўчатларини микроклонлаш усулида етиштириш бўйича "in vitro" лабораториясини ташкил қилиш.


2019 йил

август


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги


Грант лойиҳаси.

Қимматбаҳо декоратив ва мевали дарахтлар, шунингдек, доривор ва цитрус ўсимликларнинг кўчатларини микроклонлаш усулида етиштириш бўйича "in vitro" лабораториясини ташкил қилиш таъминланади.


IV. СОҲАНИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

27.

Касб-ҳунар коллежларида ўрмон хўжалиги кичик бўғини мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув фанларининг давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2017 йил

июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон хўжалиги тармоғини малакали мутахассислар билан таъминлашнинг илмий асосланган тизими яратилади.


28.

Ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда ўрмон хўжалиги ва доривор ўсимликлар мутахассисларини тайёрлаш бўйича касб-ҳунар коллежлари рўйхатини ва олий таълим муассасаларига қабул квоталарини қайта кўриб чиқиш.


ҳар йили

июль ойида


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон хўжалиги тармоғини ихтисослашган мутахассислар билан таъминлаш тизими яратилади.


29.

Ўрмон хўжаликларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек, ўрмон хўжалиги ихтисослиги бўйича олий таълим муассасаларини битирган ёш мутахассисларни соҳага жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш.


2017 йил

июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги.


Қўшма қарор.

Ўрмон хўжалиги тармоғини малакали мутахассислар билан таъминлаш.


30.

Аграр университет ва ўрмон хўжалиги учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи хорижий олий таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш механизмини ишлаб чиқиш.


доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Аграр университет, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги.


Меморандумлар ва битимлар.

Тажриба алмашиш, хорижий олий таълим муассасаларининг илғор илмий-техникавий ютуқларини амалиётга жорий қилиш.


31.

Ўқитувчилар таркиби, талабалар ва битирувчиларнинг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш мақсадида ўрмон хўжалиги учун кадрлар тайёрловчи олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқув жараёнига ишлаб чиқариш тажрибасига эга бўлган олимлар ва профессорларни кенг жалб қилиш, шунингдек, олий таълим муассасаларида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш механизмини ишлаб чиқиш.


доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги


Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон хўжалиги тармоғини малакали мутахассислар билан таъминлаш.


32.

Ўрмон хўжалиги тармоғига олий маълумотга эга истеъдодли ёшларни жалб қилиш, уларни хизмат уйлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2017 йил

сентябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмонларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбияланган, олий маълумотга эга истеъдодли ёшларни тармоққа жалб қилиш таъминланади.


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)