Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

1996 йил 8 майда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида Битимга ўзгартишлар киритиш тўғрисида Баённома (Анқара, 2017 йил 25 октябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

1996 йил 8 майда Тошкент шаҳрида имзоланган

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти

Ҳукумати ўртасида даромадларга икки томонлама солиқ

солишга йўл қўймаслик тўғрисида Битимга

ўзгартишлар киритиш тўғрисида

БАЁННОМА


Анқара, 2017 йил 25 октябрь


(Ўзбекистон Республикаси учун

2020 йил 9 июлдан кучга кирган)



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати,

1996 йил 8 майда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида даромадларга икки томонлама солиқ солишга йул қўймаслик тўғрисида Битимга (бундан буён "Битим" деб номланади) ўзгартишлар киритиш тўғрисида Баённомани имзолашга истак билдириб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



I модда


Битимнинг 2-моддаси ("Битим татбиқ этиладиган солиқлар") 3-бандининг а) ва b) кичик бандлари чиқариб ташлансин ва қуйидаги таҳрирга ўзгартирилсин:

"а) Ўзбекистон Республикасида:

(i) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

(ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

(бундан буён "Ўзбекистон солиқлари" деб номланади);

b) Туркия Республикасида:

(i) даромад солиғи;

(ii) корпоратив солиқ;

(бундан буён "Туркия солиқлари" деб номланади)" .



II модда


1. Битимнинг 4-моддаси ("Резидент") 1-банди чиқариб ташлансин ва қуйидаги таҳрирга ўзгартирилсин:

"1. "Аҳдлашувчи Давлатнинг

...