Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2016 й. ПҚ-2662-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2016 й.

N ПҚ-2662



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. 2016 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган:

Ҳиндистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум;

Покистон Ислом Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятига мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлансин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)