Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2021 й. 60-сон "Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.2021 й.

N 60




ОДАМ САВДОСИДАН ЖАБРЛАНГАН

ЁКИ ОДАМ САВДОСИДАН ЖАБРЛАНГАН

ДЕБ ТАХМИН ҚИЛИНАЁТГАН ШАХСЛАРНИ

МИЛЛИЙ ДАРАЖАДАГИ ҚАЙТА ЙЎНАЛТИРИШ

ТИЗИМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтиришни амалга оширувчи органлар ва ташкилотларнинг вазифаларини, идентификация қилиш, қайта йўналтириш ҳамда шахсий маълумотлар ноошкоралигини таъминлаш тартибини назарда тутувчи Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

одам савдосидан жабрланган, шу жумладан, вояга етмаган шахсларнинг ижтимоий реабилитациясини, мазкур шахслар билан якка тартибда ишлаш режасини ҳамда уларнинг мослашувига ёрдам кўрсатиш, шунингдек, одам савдосидан жабрланган шахсларни ҳимоя қилиш тартибини назарда тутувчи Одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар йил якунлари бўйича декабрь ойининг 17-санасига қадар ушбу қарорнинг амалга оширилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ахборот тақдим этадилар;

ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                     А.Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 февраль