Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.2021 й. ПҚ-5030-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.2021 й.

N ПҚ-5030



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:


1. 2020 йил 27 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган қуйидаги халқаро шартномалар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида харбий-молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида молиявий кўмакни амалга ошириш тўғрисидаги Баённома тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Туркия Республикаси томонига ушбу халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 март