Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 16-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021-16-сон "Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги 16.03.2021 й. Қарори (АВ томонидан 20.03.2021 й. 3288-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.03.2021 й.

N 3288

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.03.2021 й.

N 16


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.03.2021 й.

N 2021-16


 

ҚАРОРИ



Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш

ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 октябрдаги 106, 2019-59-сон "Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3188, 2019 йил 29 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2019 й., 10/19/3188/3969-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 22 сентябрдаги 43, 2020-37-сон "Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3188-1, 2020 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 10/20/3188-1/1335-сон).


3. Мазкур қарор 2021 йил 20 мартдан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш. Кудбиев

           





Қарорга

ИЛОВА



Алкоголь маҳсулотлари* учун энг кам

улгуржи-сотиш ва чакана нархлар

Сотилаётган товарнинг номи


Ишлаб чиқарувчи

корхоналарнинг энг кам

улгуржи-сотиш нархи


Энг кам чакана нарх


Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


11 200

13 200

Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


41 200

49 400

Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


28 600

34 400

*) Пиводан ташқари



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 март