Соғлиқни сақлаш вазирининг 25.02.2021 й. 2-сон "Асосий дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.03.2021 й. 3289-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.03.2021 й.
N 3289
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
25.02.2021 й.
N 2
БУЙРУҒИ
Асосий дори воситалари рўйхатини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Асосий дори воситалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 20 июлдаги 41-сон "Асосий дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3045, 2018 йил 27 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 10/18/3045/1592-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Хаджибаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 23 март