Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 14.07.2001 й. 97-мҳ-сон "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг техник ва хизмат кўрсатувчи таркибини мажбурий шахсий суғурта қилиш қоидалари"ни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

14.07.2001 й.

N 97-мҳ




"Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик

темир йўл компаниясининг техник ва хизмат кўрсатувчи

таркибини мажбурий шахсий суғурта қилиш қоидалари"ни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2001 йил 13 июлдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 27 февралда 127-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг техник ва хизмат кўрсатувчи таркибини мажбурий шахсий суғурта қилиш Қоидалари давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйҳатидан ўтказиш бошқармаси (М.М.Икромов) ушбу ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Мазкур буйруқни бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                      А.А. Полвон-зода