Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2021 й. 274-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2021 й.

N 274



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими

ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш

тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармони ҳамда

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар

миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"

2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 майдаги

274-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг "Вазирликлар ва идораларнинг номи" устуни 25-позициясидаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 563-модда) 1-илованинг "Масъул бажарувчилар" устуни 9, 19, 20 ва 24-позицияларидаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 июлдаги 479-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 656-модда) 2-илованинг "Масъул бажарувчилар" устуни 10 ва 12-позицияларидаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 сентябрдаги 719-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1001-модда) 1-илованинг "Масъуллар" устуни 5.1-позициясидаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва муҳбир аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ҳамда курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 241-модда):


а) 2 ва 21-бандлардаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Низомга 1-илованинг "1, 2, 5, 6 ва 8-босқич" позицияларидаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 январдаги 25-сон қарорига 4-илованинг 13-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги ҳамда 5-илованинг 6-позициясидаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд вилоятида соя етиштириш соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 июлдаги 506-сон қарорига 3-илованинг 3-позициясидаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 июлдаги 606-сон қарорида:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлок хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази директорига" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг "Масъуллар" устуни 6-9, 14, 16, 19, 20 ва 23-26-позицияларидаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 январдаги 45-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илова номидаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги 327-сон қарорида:


а) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг "Масъул ижрочилар" устуни 1 ва 2-позицияларидаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 157-модда) 1-иловада:


а) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирлик марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлинмалар), туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда - туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари);

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;

Тошкент давлат аграр университети;

Уруғчиликни ривожлантириш маркази;

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази;

"Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" давлат муассасаси;

"Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси;

"Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат муассасаси;

"Агросаноатни рақамлаштириш маркази" давлат муассасаси;

"Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати ва таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси";


б) 10-бандда:

иккинчи хатбошисига "биринчи навбатда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш" сўзларидан кейин "ва соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:

"қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни ташкил этиш ва муҳофаза қилиш соҳасида самарали давлат назоратини амалга ошириш";


в) 11-бандда:

"а" кичик бандида:

биринчи хатбошисига "биринчи навбатда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш" сўзларидан кейин "ва соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш," сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"агросаноат мажмуидаги ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотиш жараёнига электрон тижорат амалиётини жорий этиш";

учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

қуйидаги мазмундаги "к" кичик банд билан тўлдирилсин:

"к) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни ташкил этиш ва муҳофаза қилиш соҳасида самарали давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини ва сифат кўрсаткичларини аниқлайди;

тупроқ бонитировкасини ўтказиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларининг ҳолатини ҳамда ўтказилган агротехник тадбирларни мониторинг қилади ва ушбу тадбирларни амалга ошириш учун учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан белгиланган тартибда фойдаланади".

13. Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 январдаги 53-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 6-сон, 150-модда) 7-илованинг "Масъул ижрочилар" устуни 11-позициясидаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги 397-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг "Маълумот тақдим этувчи субъект" устуни II бўлимининг 9-позициясидаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш ва уларнинг оригинал уруғчилигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги 504-сон қарорига илованинг "Масъул ижрочилар" устуни 6-позициясидаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази (Б.Халиков)" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (А.Тураев)" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 15 декабрдаги 788-сон қарорига 1-илованинг 6-боби олтинчи хатбошисидаги "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 май