Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.05.2021 й. ПФ-6222-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
10.05.2021 й.
N ПФ-6222
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2020 ЙИЛ 3 ДЕКАБРДАГИ
"2021 ЙИЛДА РАСМИЙ САНАЛАРНИ НИШОНЛАШ
ДАВРИДА ҚЎШИМЧА ИШЛАНМАЙДИГАН КУНЛАРНИ
БЕЛГИЛАШ ВА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИНИ КЎЧИРИШ
ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-6122-СОН ФАРМОНИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида аҳолининг фаол дам олиши учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-6122-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 10 майдаги
ПФ-6222-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 3 декабрдаги "2021 йилда расмий саналарни
нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни
белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги
ПФ-6122-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:
14 май - жума;
2 сентябрь - пайшанба;
3 сентябрь - жума;
31 декабрь - жума".
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. 2021 йилда дам олиш кунлари:
27 март - шанба кунидан 22 март - душанба кунига;
17 июль - шанба кунидан 21 июль - чоршанба кунига;
24 июль - шанба кунидан 22 июль - пайшанба кунига кўчирилсин".
3. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2021 йил 2 январь - шанба, 20 март - шанба, 22 март - душанба, 15 май - шанба, 21 июль - чоршанба, 22 июль - пайшанба ва 4 сентябрь - шанба кунлари барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 10 май