Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 21.04.2021 й. 13-2021-сон "Академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.05.2021 й. 3304-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.05.2021 й.
N 3304
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
21.04.2021 й.
N 13-2021
БУЙРУҒИ
Академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб
бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони
нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон "Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг нормативлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.Х. Тошкулов
ИЛОВА
Академик лицейлар йўналишлари ва блокларига
қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган
ўқувчилар сони нисбатининг
НОРМАТИВЛАРИ
Т/р |
Таълим йўналишлари номи |
Нормативлар |
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб |
||
1 |
Аниқ фанлар-1 (математика, физика) |
10,0 |
2 |
Аниқ фанлар-2 (математика, хорижий тил) |
10,0 |
3 |
Аниқ фанлар-3 (математика, расм ва чизмачилик) |
10,0 |
4 |
Аниқ фанлар-4 (математика, она тили ва адабиёт) |
10,0 |
5 |
Табиий фанлар-1 (биология, кимё) |
10,0 |
6 |
Табиий фанлар-2 (кимё, математика) |
10,0 |
7 |
Ижтимоий-гуманитар фанлар-1 (она тили ва адабиёт, тарих) |
11,0 |
8 |
Ижтимоий-гуманитар фанлар-2 (тарих, хорижий тил) |
12,0 |
9 |
Ижтимоий-гуманитар фанлар-3 (она тили ва адабиёт, биология) |
10,5 |
10 |
Ижтимоий-гуманитар фанлар-4 (тарих, география) |
12,0 |
11 |
Хорижий тиллар (хорижий тил, она тили ва адабиёт) |
10,5 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 18 май