Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мудофаа вазирлигининг 29.04.2021 й. 21-сон, Ички ишлар вазирлигининг 28.04.2021 й. 22 ққ-сон, Молия вазирлигининг 27.04.2021 й. 25-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 28.05.2021 й. 3306-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.05.2021 й.

N 3306

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.04.2021 й.

N 21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.04.2021 й.

N 22 ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.04.2021 й.

N 25


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган

Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида

хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 234-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

Б. Курбанов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Молия вазири

Т. Ишметов

        





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган

Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида

хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. "Андижон вилояти" бўлимидан 6-позиция чиқариб ташлансин.


2. "Бухоро вилояти" бўлимидан 4-позиция чиқариб ташлансин.


3. "Самарқанд вилояти" бўлимида:


а) 3, 4, 5, 9, 12, 39, 60, 75, 82, 83 ва 88-позициялар чиқариб ташлансин;


б) қуйидаги мазмундаги 96-позиция билан тўлдирилсин:

"

96.

Турсинов Базарбой Абдисаламович


1960 й.

".

4. "Сурхондарё вилояти" бўлими қуйидаги мазмундаги 10-позиция билан тўлдирилсин:

"

10.

Худайназаров Азам Абдуллаевич


1947 й.

".

5. "Сирдарё вилояти" бўлимидан 9-позиция чиқариб ташлансин.


6. "Тошкент вилояти" бўлимида:


а) 4, 6, 12, 21, 22, 43, 47, 50 ва 82-позициялар чиқариб ташлансин;


б) қуйидаги мазмундаги 90-позиция билан тўлдирилсин:

"

90.

Маспаров Юнусбек


1946 й.

".

7. "Фарғона вилояти" бўлимидан 3 ва 29-позициялар чиқариб ташлансин.


8. "Тошкент ш." бўлимида:


а) 6, 14, 22, 23, 26, 27, 33, 42, 50, 55 ва 58-позициялар чиқариб ташлансин;


б) қуйидаги мазмундаги 63-позиция билан тўлдирилсин:

"

63.

Касимов Мирза-Насир Муратович


1960 й.

".

9. Изоҳдаги "314" рақами "282" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 май