Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2021 й. 430-сон "Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.07.2021 й.
N 430
ҚЎҚОН ШАҲРИДА II ХАЛҚАРО
ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФЕСТИВАЛИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5841-сон Фармони ва "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3991-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5841-сон Фармони 1-бандига мувофиқ Қўқон шаҳридаҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Халқаро ҳунармандчилик фестивали (кейинги ўринларда - Фестиваль) ҳамда Фестиваль доирасида "Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда - Конференция) ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) 1-иловага;
2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ташкилий қўмита:
а) 2021 йил октябрь ойига қадар:
Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида жойларда "Мен Қўқонга бораман" шиори остида кўргазма ва кўрик-танловни ўтказиш тўғрисидаги низомни;
Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган хорижий ҳунармандлар, соҳа олимлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан муносибларини танлаб олиш учун саралаш комиссияси таркиби ва саралаш мезонларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
б) "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминласин;
в) Фестивални ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш доирасида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштирсин;
г) зарур ҳолларда, Фестивални юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилсин;
д) Фестиваль Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 960-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ўтказилишини таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Савдо-саноат палатаси ва "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда:
а) 2021 йил ноябрь ойига қадар Фестиваль ва Конференцияни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга муносиб тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича манзилли "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда уни амалга ошириш чораларини кўрсин;
б) Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида "Мен Қўқонга бораман" шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танловни ташкил этсин:
биринчи босқич - туманлар (шаҳарлар) бўйича 2022 йилнинг апрель ойида;
иккинчи босқич - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2022 йилнинг июнь ойида.
5. Фарғона вилояти ҳокимлиги Қўқон шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширсин, шунингдек, Фестиваль ва Конференция ўтказиладиган майдон ва ҳудудларни талаб даражасида тайёрлашни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3991-сон қарори 11-бандига мувофиқ Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи - Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари, 50 фоизи - Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ташкилий қўмита 2021 йил декабрь ойига қадар Фестивалга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
7. Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Савдо-саноат палатаси ва "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда:
2021 йил декабрь ойига қадар Фестиваль ва Конференциянинг мақсади ҳамда вазифаларини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
медиа-режага асосан Фестиваль ва Конференцияни ўтказишга тайёргарлик кўриш, уларни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Фестиваль расмий веб-сайти ва бошқа ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб борсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 8 июлдаги
430-сон қарорига
1-ИЛОВА
2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро
ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш
ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
ТАРКИБИ
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири, Ташкилий қўмита раиси
|
|
2. Х. Бозаров |
- |
Фарғона вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
3. А. Икрамов |
- |
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
4. У. Абдуллаев |
- |
"Ҳунарманд" уюшмаси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
5. О. Назарбеков |
- |
маданият вазири |
6. А. Хаджибаев |
- |
соғлиқни сақлаш вазири |
7. Ш. Собиров |
- |
ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
8. О. Насритдинходжаев |
- |
молия вазирининг биринчи ўринбосари |
9. Ф. Арзиев |
- |
ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
- |
туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари
|
|
11. А. Абдувалиев |
- |
Автомобиль йўллари қўмитаси раиси |
12. А. Саъдуллаев |
- |
Ёшлар ишлари агентлиги директори |
13. Ж. Артикходжаев |
- |
Тошкент шаҳар ҳокими |
14. Б. Абдуҳалимов |
- |
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти |
15. Ш. Пидаев |
- |
Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти директори |
16. И. Махкамов |
- |
"Uzbekistan Airways" АЖ бошқаруви раиси |
17. Х. Хасилов |
- |
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б. |
18. А. Хаджаев |
- |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси |
19. А. Нуридинов |
- |
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
20. С. Саидов |
- |
Ёзувчилар уюшмаси раиси |
21. Р. Фатхуллаев |
- |
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти доценти |
22. Лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари |
23. О. Қудратов |
- |
Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири, Ташкилий қўмита котиби |
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларини бажариш юкланган шахслар киритилади.
2021 йил 8 июлдаги
430-сон қарорига
2-ИЛОВА
2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик
фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 9 июль