Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.07.2021 й. 477-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 июлдаги

477-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризм ва

спорт вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифаларини белгилайди.


2. Вазирлик туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


5. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида умуммажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга.


6. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.


7. Вазирликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ozbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi, қисқартирилган номи - Turizm va sport vazirligi;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Министерство туризма и спорта Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Министерство туризма и спорта;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Ministry of tourism and sports of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - Ministry of tourism and sports.


8. Вазирликнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 б-уй.



2-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ТИЗИМИ


9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари;

туманлар (шаҳарлар) туризм ва спорт бўлимлари;

Маданий мерос агентлиги;

"Миллий PR маркази" ДУК;

"Спорт ва туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК;

"Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК;

"Бинолардан фойдаланиш дирекцияси" ДУК;

"Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК;

"Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси" ДУК;

"Белдерсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси" ДУК;

"Ипак йўли офиси" УК;

"Ипак йўли" туризм халқаро университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиаллари, "Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети" федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Самарқанд филиали;

Туризмни ривожлантириш институти, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари, Моддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти;

туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларидаги техникум ва коллежлар, Олимпия захиралари коллежлари;

спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, Спорт мактаблари;

Олимпия шон-шуҳрати музейи;

туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар.

Шунингдек, Вазирлик ўз фаолияти доирасида аккредитация қилинган ташкилотларни ташкил этишга ҳақли.



3-БОБ. ВАЗИРЛИК, УНИНГ МАРКАЗИЙ АППАРАТИ

ВА ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари


10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

туризм, спорт ва моддий маданий мерос объектларини давлат-хусусий шериклик тамойили асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳаларга замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;

туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, тадбиркорлар фаоллигини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш;

туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳалари учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, туризм фаолияти, спорт ва моддий маданий мерос субъектлари ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори сифатли даражада ташкил этиш, туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида тармоқ илм-фанини ривожлантиришга кўмаклашиш;

мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлаш;

туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, туризм соҳасида тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга қаратилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш, мамлакатнинг туризм имижини сақлаш ва ривожлантириш, халқаро туризм бозорларида миллий маҳсулотлар ва брендларни илгари суриш;

ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш мониторингини олиб бориш, кенг қамровли туризм турларини жадал ривожлантириш, туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантириш;

туризм фаолиятини ривожлантиришни мувофиқлаштириш, ҳудудларда янги туризм йўналишлари очилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш, туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантириш;

туризм турларини диверсификациялаш, энг аввало зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳамда уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

туризм хизматларини ташкил қилишда, туризм объектларида, овқатланиш жойларида, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш вақтида, ташрифларни ташкил этишда туристлар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туризм хизматларини кўрсатиш сифати ва хавфсизлигининг стандартларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш;

туризм фаолияти соҳасида, биринчи навбатда, БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти, туризм соҳасидаги нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар, шунингдек, хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, туристик фаолият амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни жорий этиш;

туризм объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, уларга инвесторларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш.

аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш, жисмонан соғлом ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш, олий спорт маҳорати соҳасида мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонида муносиб иштирокини таъминлашга қаратилган ягона сиёсатни амалга ошириш;

вазирликлар ва идораларнинг жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари ҳамда клубларининг, спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, республика мактабгача таълим ва тарбия ташкилотлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчилари, тренер ва инструкторлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш борасида кенг кўламли ишларни ташкил этиш;

болалар ва ёшларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча ҳудудларда, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш орқали болалар спортини янада ривожлантириш;

Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчиларни саралаш (селекция қилиш), тайёрлаш ва маҳоратини ошириш;

мамлакат терма жамоалари сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

миллий ва ноолимпия спорт турларини ривожлантириш, уларга аҳолини кенг жалб этиш ва "маҳаллабай" тизими асосида қулай шарт-шароитлар яратиш;

республикадаги барча вазирликлар ва идоралар (жумладан, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар) учун спорт нормативларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича ягона сиёсатни олиб бориш;

мамлакатимизда оммавий ва профессионал спортни, шу жумладан, спорт ўйинлари, экстремал ва қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақалар ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спортни илмий-методик, тиббий-биологик таъминлаш ва антидопинг чораларини ривожлантириш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган препаратлар ишлатилишига қарши тизимли чоралар кўриш;

оммавий спорт ва профессионал спорт йўналишлари бўйича моддий-техника базани ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш;

спорт жиҳозлари, анжомлари ва ускуналари ҳамда инвентарларининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш;

жисмоний имконияти чекланган шахслар учун мослаштирилган (адаптив) спорт бўйича малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш, оммабоп спорт дастурларини ташкил этиш;

жисмоний имконияти чекланган шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, уларнинг таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш;

моддий маданий меросни сақлаш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш ҳамда моддий маданий мерос объектларининг, шу жумладан, музей ашёлари ва коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш, уларни муҳофаза қилиш, илмий тадқиқ этиш ва оммалаштириш, шунингдек, улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини, хусусан, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талабларини ҳамда ЮНЕСКО ва бошқа тегишли халқаро ташкилотлар тавсияларини самарали бажариш, халқаро ва хорижий ташкилотлар, олимлар, экспертлар ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик қилиш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;

маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, шу жумладан, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш ва сертификатларни расмийлаштириш;

чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб боришни ташкил қилиш.


11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) туризм, спорт ва моддий маданий мерос объектларини давлат-хусусий шериклик тамойили асосида самарали бошқариш, мазкур соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш соҳасида:

ижобий синовдан ўтган тажрибани ўрганган ҳолда туризм, спорт ва моддий маданий мерос объектларини давлат-хусусий шериклик тамойили асосида самарали бошқариш тизимини жорий этади, шу жумладан янги, истиқболли лойиҳаларни шакллантиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;

"Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ соҳадаги лойиҳаларнинг манфаатдор шахслар учун очиқ, шаффоф ва тушунарли ҳужжатлар пакетини тайёрлайди;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларига кирувчи устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини тайёрлаш лойиҳанинг оқилоналиги ва самарадорлигини ҳамда бу лойиҳани амалга ошириш мақсадида унинг мақбул шаклини аниқлашни таъминловчи дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар асосида, хусусан:

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ хусусий шерик томонидан лойиҳалаштирилаётган, барпо этилаётган, молиялаштирилаётган, реконструкция қилинаётган, фойдаланилаётган ёки хизмат кўрсатилаётган давлат-хусусий шериклик объектининг таркиби ва параметрлари;

хусусий шерикнинг кутилаётган инвестициялари ҳажми ва Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларидан тахмин қилинаётган молиялаштириш ҳажми;

давлат шеригининг ва хусусий шерикнинг мажбуриятлари;

хусусий шерикка кўрсатиладиган давлат кўмагининг турлари;

музокаралар ўтказиш муддатлари;

давлат-хусусий шериклик объектидан фойдаланган ҳолда тақдим этиладиган хизматлардан фойдаланиш шартларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини тайёрлашни жамоатчилик муҳокамалари билан бирга олиб боради;

баҳслашув ва холислик танловига кўра саралаб олиш механизмларидан фойдаланиб, хусусий шерикларни танлайди, улар билан музокаралар ўтказади ва битимлар тузади;

туризм, спорт ва моддий маданий мерос объектларини давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ривожлантириш масалаларида манфаатдор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

илғор инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантиришга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тадбиркорлик фаоллиги механизмлари ва рағбатлантириш чоралари самарадорлигини замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали оширишга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

соҳалар фаолиятини давлат ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, чет эл туристлари учун виза, электрон виза ва рўйхатга олиш тартиб-тамойиллари, паспорт ҳамда божхона назоратини янада соддалаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

соҳаларда фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга оид қонунчиликка риоя қилиниши устидан самарали мониторингни таъминлайди, қонунчиликнинг бузилиши сабабларини таҳлил қилади ва уларни бартараф қилиш бўйича таклифлар киритади;

соҳалардаги субъектларнинг фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

республика туризм бозорининг ривожланиш тенденциялари ва уларда бўлаётган ўзгаришлар мониторингини олиб боради, рақобат муҳити шаклланган туризм хизматлари бозорини янада ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;


б) туризмни янада ривожлантириш соҳасида:

1) мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида туризмни ривожлантиришнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлаш юзасидан:

туризмни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари ва прогнозларини таҳлил қилишни инобатга олган ҳолда туризм соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва вазифаларини белгилашда иштирок этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, туристик фаолият субъектлари томонидан туризм соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалий ижросини таъминлайди;

туризм соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва бошқарув механизмлари ҳамда тузилмасини ташкилий-ҳуқуқий такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

туризмни ривожлантириш масалаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

2) туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, туризм соҳасида тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга қаратилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш, мамлакатнинг туризм имижини сақлаш ва ривожлантириш, халқаро туризм бозорларида миллий маҳсулотлар ва брендларни илгари суриш юзасидан:

туристлар оқимининг салоҳиятли ва истиқболли бозорларини ўрганади, туризм соҳасида реклама-ахборот сиёсатини олиб боришнинг самарали услуб ва механизмларини белгилайди, унинг натижаларига кўра тегишли комплекс чоралар кўради;

мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида хорижий туристлар нимани афзал кўришини ўрганиш ва талаб юқори бўлган туризм маҳсулотларини аниқлашга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ташкил этади;

миллий туризм маҳсулотлари ва брендларини халқаро туризм бозорларида тақдим этишга кўмаклашади;

туризм фаолияти субъектлари ва бошқа манфаатдор шахсларни халқаро туризм бозорларида мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишда иштирок этишга рағбатлантиришни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасида хорижий туроператорлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ахборот турлари (инфотурлар)ни ташкил этади;

туристларнинг мақсадли тоифалари орасида туризм зоналарининг салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича маркетинг ишларини олиб боради;

республика кинолокацияларини, шу жумладан, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда хорижда тарғиб қилади;

3) ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантириш бўйича миллий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш, шунингдек, туризм турлари ва инфратузилмасини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантириш юзасидан:

мавжуд туризм салоҳияти, туризм хизматлари бозорининг ҳамда туризм ва логистика соҳасидаги инфратузилмалар ҳолатини тизимли асосда таҳлил қилади, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро стандартларни ўрганади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади;

туризм индустриясини ривожлантириш, туризм хизматлари инфратузилмасини, энг аввало, асосий туризм йўналишлари бўйлаб меҳмонхоналар ва кемпинглар, транспорт-логистика ва йўл инфратузилмаси, умумий овқатланиш объектлари ва туризмнинг бошқа инфратузилмаларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

туризмни ривожлантириш бўйича миллий ва ҳудудий дастурлар бажарилишини мувофиқлаштиради, туризмни ривожлантириш дастурларининг амалдаги ижросини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши устидан самарали мониторинг олиб боради;

туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантиришга хорижий инвестициялар, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб қилади;

туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун тақдим этилган маблағлар, грантлар, бошқа молиявий ва моддий ресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш бўйича чоралар кўради;

4) туризм фаолиятини ривожлантиришни мувофиқлаштириш, ҳудудларда янги туризм йўналишлари очилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш, туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантириш юзасидан:

туризм соҳасидаги ташкилотлар, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади, шу жумладан, уларнинг туризм соҳасидаги ишларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда янги туризм йўналишларининг ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг ички ва ташқи туризм бозорларида тарғиб қилинишини таъминлайди;

туризм фаолиятининг белгиланган стандартларига мувофиқ туризм йўналишларини паспортлаштиришни амалга оширади;

туроператорлар ва турагентлар, гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар, шунингдек, туризм йўналишлари ва туризм объектларининг ягона реестрларни шакллантиради ва юритади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларга туризм соҳасини иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан ҳамоҳанг ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;

5) туристлар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган тизимли тадбирларни амалга ошириш юзасидан:

туризм хизматлари сифати ва хавфсизлигига қўйиладиган талабларни шакллантириш учун туризм хизматлари кўрсатиш жараёнини ва улардан туристларнинг қониқиш ҳосил қилиши устидан мониторинг олиб боради;

миллий ўзига хосликлар, иқлим шароитлари ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда туризм хизматларининг сифати ва хавфсизлиги бўйича миллий стандартлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, шунингдек, уларнинг доимий такомиллаштириб борилишини таъминлайди;

туризм хизматларини белгиланган тартибда лицензиялашни амалга оширади;

жойлаштириш воситалари, транспорт, умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик, жисмоний тарбия-спорт объектлари ҳамда туристик хизматларни белгиланган тартибда сертификатлаш, шу жумладан санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тадбирларининг амалга оширилишини ташкил этади

туризм хизматларининг таснифини белгилайди;

сертификатланаётган туризм хизматларининг белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги устидан инспекция назорати амалга оширилишини таъминлайди;

оммавий ахборот воситаларида тегишли маълумотларни жойлаштириш орқали туризм соҳаси субъектлари ва иштирокчиларини муайян вақтда ташриф буюриш туристлар хавфсизлиги учун хатарли бўлган мамлакатлар (жойлар) тўғрисида хабардор қилади;

туризм соҳасида "ишонч телефонлари" ишлашини ташкил этади;

7) туризм турларини диверсификациялаш, энг аввало зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳамда уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан:

зиёрат, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризм соҳасини барқарор ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;

халқаро миқёсда ва республикада спорт ва туризм ривожланишининг асосий тенденцияларини ўрганади ва таҳлил қилади ҳамда унинг асосида спорт ва туризм хизматларини янада диверсификациялашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;

республика ҳудудларининг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб туризмнинг истиқболли йўналишларини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;

туризм соҳасидаги давлат дастурларининг амалга оширилишини, шунингдек соҳада иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларнинг олиб борилишини тизимли таҳлил қилишни, ўтган давр билан қиёсий ўрганиш ва истиқболни белгилашни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг хилма-хил ҳамда йилнинг турли фаслларида жозибадор ва рақобатбардош янги туризм маҳсулотларини яратиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;

спорт ва туризм соҳасининг турли йўналиш ва турларининг ривожланиш тенденциялари бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

8) туризм фаолияти соҳасида, биринчи навбатда, БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти, туризм соҳасидаги нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар, шунингдек, хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, туристик фаолият амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни жорий этиш юзасидан:

халқаро туризм ташкилотлари, чет давлатларнинг ваколатли органлари, шунингдек, туризм соҳасидаги хорижий компаниялари билан халқаро ҳамкорлик, ўзаро самарали ҳаракат қилиш механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш соҳасида таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

белгиланган тартибда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) ва бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифода этади ва туризм масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади, туризм соҳасини тартибга солувчи универсал халқаро конвенциялар ва шартномаларда Ўзбекистон иштирокини таъминлайди;

ЮНВТО ҳужжатлари қоидаларининг ижроси мониторингини ташкил этади, белгиланган тартибда тегишли ахборотларни тайёрлайди;

туризмни ривожлантиришга йўналтирилган чет эл донорлари ва кредит ташкилотлари маблағларининг белгиланган тартибда жалб қилиниши ва ундан фойдаланилишини ташкил этади;

ҳар йили Тошкент шаҳрида Тошкент халқаро туристик ярмаркаси ўтказилишини таъминлайди;

хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро туризм ярмаркалари, кўргазмалари ва бизнес-учрашувларда мамлакатнинг туризм соҳаси субъектлари иштирокини ташкил этиш бўйича тайёргарлик чора-тадбирларини мувофиқлаштиради, шунингдек, халқаро туризм ташкилотлари, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва хорижий компаниялар билан ўзаро ҳамкорликда халқаро туризм тадбирларини ўтказади ва уларда иштирок этади;

9) туризм объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, уларга инвесторларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш юзасидан:

туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларни ўрганиш асосида туризм зоналари ва кластерларини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

туризм инфратузилма объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этади;

туризм зоналарининг самарали бошқарувини ташкил қилиш чораларини кўради;

туризм зоналари ҳудудида туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур инвестициявий шарт-шароитларни яратишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

шаҳарлар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнида уларнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш қисми юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва мазкур йўналишда давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;


в) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида:

1) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш борасида кенг кўламли ишларни ташкил этиш юзасидан:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш ишларини ташкил этади;

аҳолининг кенг қатламлари орасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишига кўмаклашади;

туманларда ва шаҳарларда спорт-оммавий ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари, шу жумладан, спортнинг миллий турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақалар аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар ва қишлоқ аҳолиси орасида ўтказилишини мунтазамлилик асосида ташкил этади;

Ўзбекистонда миллий спорт турларини ва халқ ўйинларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашади, миллий спорт турлари бўйича спорт мусобақалари, халқ ўйинлари бўйича оммавий тадбирлар мамлакатда ва чет элда ташкил этилиши ва ўтказилиши молиялаштирилишини, шунингдек, миллий спорт турлари халқаро спорт майдонида кенг тарғиб қилиниши ва ривожлантирилишини белгиланган тартибда таъминлайди;

2) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этишга, жисмонан соғлом ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга, халқаро спорт майдонида юқори натижаларга эришиб мамлакатни муносиб ифодалашни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштиради;

қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

ўз ваколатлари доирасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, спорт нормативларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қонунчилик ижро этилиши мониторингини олиб боради, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг ҳолатини таҳлил қилади, уларни мамлакатда янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантиради;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, дастурий-методик ҳужжатларни ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига тегишли бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди, уларнинг ижросини таъминлайди;

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, аҳолини жисмоний тарбиялаш соҳасида илмий тадқиқотларнинг ривожланишига кўмаклашади, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт намояндаларини, шу жумладан спортчилар, тренерлар, спорт фахрийларини ва бошқа мутахассисларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;

мамлакатда спорт турларини ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилайди;

спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар реестрини юритади, уни юритиш тартибини белгилайди;

спорт турлари бўйича Ягона спорт таснифини, шунингдек, у тўғрисидаги низомни, спорт турлари ва спорт фанларини эътироф этиш, улар реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиради ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларнинг молиялаштирилишини ва ўтказилишини таъминлайди;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда мамлакатда спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;

3) болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча минтақаларда, айниқса, қишлоқ ва чекка туманларда болалар спорти объектлари тармоғини янада кенгайтириш орқали болалар спортини янада ривожлантириш юзасидан:

жисмоний ва маънавий соғлом ўсиб келаётган авлодни камол топтиришнинг муҳим шарти сифатида болалар орасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг оммавийлигини, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни ва спортга муҳаббатни сингдиришни таъминлайди;

болалар спортининг моддий-техника ва ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;

иқтидорли ёшлар ва спорт намояндаларининг халқаро ва республика даражасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўтказиладиган кўриклар, танловлар, фестивалларга, бошқа анжуманларга бориши ва иштирок этишини таъминлайди;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" мусобақаларининг уч босқичли тизими ўйинлари ташкил этилиши ва ўтказилишини ташкил этишда иштирок этади;

4) Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш учун истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг, улар орасидан мамлакат терма жамоалари сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари таркибларини ва уларнинг захираларини тасдиқлайди, Ўзбекистон спорт делегацияларини шакллантиради, уларни халқаро спорт мусобақаларига ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, жаҳон, қитъа спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этишини таъминлайди;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида спорт марказлари ва допингга қарши марказлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар ташкил этиш бўйича таклифлар киритади ва улар фаолиятини ташкил этишни таъминлайди;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан биргаликда кейинчалик спорт захирасини шакллантириш учун истеъдодли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини ўтказиш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширади;

халқаро ҳамда республика спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ўтказилишини, спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар таъминотини, Ўзбекистон Республикаси спортчиларини, спорт терма жамоаларини Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинларига, жаҳон, Осиё чемпионатларига, кубокларига ва биринчилигига ва бошқа халқаро спорт мусобақаларига тайёрлашни ва иштирок этишини, халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари тўланишини белгиланган тартибда таъминлайди;

жисмоний имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш ҳамда Сурдлимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

5) мамлакатимизда профессионал, оммавий спортни, шу жумладан, спорт ўйинлари ва қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақаларни ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллар ишлатилишига қарши тизимли чоралар кўришни рағбатлантириш юзасидан:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар билан биргаликда мамлакатда профессионал спортни ташкил этиш ва янада ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;

юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тайёрлаш ишларини олиб боради, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, спорт мактаблари, клублар ва спорт тайёргарлиги марказлари ривожланиши ва ихтисослаштирилишини мувофиқлаштиради;

хорижий мамлакатларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг жаҳон илмий-техник тараққиёти ютуқлари, илғор тажрибасини ўрганади, ушбу ютуқлар республикада жорий этилишини таъминлайди;

спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчиларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва мунтазам равишда юритиб бориш тизимини жорий қилади;

спортнинг алоҳида турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари спортчиларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган халқаро спорт мусобақаларида ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда иштирок этишини таъминлайди;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида энг ўрнак кўрсатган ходимларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашган бошқа шахсларни идоравий кўкрак нишонлари билан мукофотлайди;

спорт унвонлари, спорт разрядларини бериш тартибини тасдиқлайди;

спорт соҳасидаги улкан ютуқлари учун мукофотлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;

жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари ва мутахассисларини уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ютуқлари ва хизматлари учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим қилади ва тавсиялар беради;

6) жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, объектлари ва иншоотларининг оммавий спорт, болалар спорти ва профессионал спорт йўналишлари бўйича моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан максимал даражада ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, спорт асбоб-ускуналари ҳамда инвентарларининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш:

Ўзбекистон Республикаси спортчиларини ва спорт терма жамоалари аъзоларини спорт кийим-бошлари, спорт жиҳозлари, анжомлари ҳамда ускуналари билан таъминлайди;

оммавий, болалар ва профессионал спорт йўналишлари бўйича объектлар ва иншоотлар фаолиятини такомиллаштириш ва янгиларини қуриш бўйича таклифлар киритади, улардан энг кўп даражада ва самарали фойдаланишни таъминлайди;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт товарларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашади;

идоравий мансуб ташкилотларга уларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда ва ахборот таъминотини ташкил этишда, кадрларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича маслаҳатлар бериш ва бошқа масалалар бўйича кўмаклашади;

7) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ва давлатлараро спорт алоқаларини кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш, оммабоп спорт дастурларини ташкил этишга кўмаклашиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш юзасидан:

жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий, ўқув, илмий-оммабоп ва оммавий адабиётлар яратилиши ва нашр этилишини, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фото ва видео материаллар яратилишини ташкил этади;

халқаро спорт алоқаларини амалга оширади ва ривожлантиради, халқаро спорт ҳамжамиятлари билан ўзаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди;

ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқади ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этишда иштирок этади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлайди;

спорт соҳасида иқтидорли ёшлар вакилларига кўмаклашади ва ёрдам беради, уларни ўқиш ва тажриба орттириш учун чет элга юборади;

конференциялар, кўргазмалар ва спорт мусобақаларини ўтказади, спорт соҳасига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил этади;

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда оммабоп спорт дастурлари ташкил этилишида, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида оммавий адабиётлар нашр этилишида ва мавзули видео ва кино материаллар яратилишида иштирок этади;

таниқли спорт намояндаларини, республиканинг ва хорижий мамлакатларнинг етакчи педагог-мутахассисларини республика спорт таълим муассасаларида ўқитувчилик қилишга ва маҳорат дарслари ўтказишга таклиф этади;

спорт туризмини (айниқса ички) ривожлантириш мақсадида йирик спорт объектларини мамлакатнинг оммалашган туристик йўналишлари хариталарига киритади, ҳудудларнинг спорт брендларини шакллантиради;


г) моддий маданий мерос соҳасида:

1) моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида:

моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, қўриқланадиган теграларини белгилаш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга ошириш;

моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш, шу жумладан уларни давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш, соҳани рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш, буюртмачи функциясини бажариш, узлуксиз равишда илмий-техник назорат қилиш, тарихий-маданий экспертиза ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тарихий-маданий қимматга таъсири бўйича экспертизасини амалга ошириш;

2) музейлар соҳасида:

миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини миллий музей фонди таркибига киритиш, ундан чиқариш, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга ошириш;

музейлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ривожлантириш, музей ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш, музейларнинг тоифаларини белгилаш, миллий музей фондининг очиқлигини таъминлаш ва музей ашёлари ҳамда музей коллекцияларини ўрганиш, оммалаштириш, реставрация ва асрашга доир ишларни амалга ошириш;

3) алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар соҳасида:

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш, уларнинг паспорти, бошқариш режалари, режими, қўриқланадиган теграларини белгилаш, ушбу ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;

тарихий жойларни Умумжаҳон мероси рўйхатига киритишга тавсия этиш, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талаблари, ЮНЕСКО, Умумжаҳон мероси маркази, Умумжаҳон мероси қўмитаси тавсияларининг мамлакат ҳудудида бажарилишини назорат қилиш;

4) археология соҳасида:

археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, археология тадқиқоти учун рухсатнома бериш, илмий ҳисоботни экспертизадан ўтказиш ва унинг сақланишини таъминлаш;

Археология ашёлари давлат каталогини юритиш, археология ашёларининг давлатга топширилишини ташкил қилиш ҳамда фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйиш ва тасарруфдан чиқариш;

археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, ҳалокат ёқасидаги археология объектларида зудлик билан тадқиқот ўтказилишини таъминлаш, археология объектларини консервациялаш, музейлаштириш ҳамда археология паркларини яратиш;

5) мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликлар соҳасида:

маданий бойликларни муҳофаза қилиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши бўйича сертификат бериш ва реализация қилишни мувофиқлаштириш, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш, уларнинг тоифасини аниқлаш, давлат реестрини юритиш, соҳада давлат назоратини амалга ошириш;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фотова видеотасвирларини юртимизга олиб келиш;

илмий ўрганиш асосида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлилий натижаларига оид библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар, ахборот бюллетенлари ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг ёритиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.


д) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш, уларни мунтазам қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни юқори даражада ташкил этиш ҳамда илм-фанни ривожлантириш соҳасида:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда туризм соҳасидаги ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим битирувчиларининг бандлиги бўйича тадқиқотлар олиб боради, таълим муассасаларида кадрлар ва мутахассисларнинг касбий тайёргарлик йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

туризм, айниқса, менежмент ва маркетинг соҳасида касбий тайёрлаш, гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг малакасини оширишга кўмаклашади;

кадрларнинг мунтазам малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этишни таъминлайди, Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказади, шу жумладан, уларнинг тегишли хорижий ўқув марказлари ва таълим муассасаларида стажировкадан ўтишини таъминлайди;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт ташкилотларини, таълим ва спорт-таълим муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа спорт мутахассислари билан таъминлаш чораларини кўради;

туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида илм-фанни ривожлантириш чораларини кўради ва илмий-тадқиқот, экспертлик ишларини ташкил этади;

республика мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар ва олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторлари учун ўқув-машқ машғулотларини ташкил этиш бўйича методик кўрсатмалар, ўқув, методик қўлланмалар ва бошқа илмий-методик материалларни ишлаб чиқади;

жисмоний тарбия ва спорт клублари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;

вазирликлар ва идораларнинг жисмоний тарбия-спорт жамиятлари ва клублари, республиканинг мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар ва олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторларининг фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

республиканинг мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар ва олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва инструкторлари учун спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотларини ўтказиш методикаси бўйича тушунтириш ишларини олиб боради;

кейинчалик ҳудудий спорт мусобақаларида қатнашиш учун иқтидорли ёшларни танлаш (селекция) ва болалар-ўсмирлар спорт мактаблари захирасини шакллантириш мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида жисмоний тарбия ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда дарсдан ташқари тўгараклар ва секция машғулотларини ташкил этади;

кейинчалик ҳудудий ва республика спорт мусобақаларида иштирок этиш учун иқтидорли ёшларни танлаш (селекция) ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари захирасини шакллантириш мақсадида академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар ўқувчилари орасида жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт турлари бўйича тренерларни жалб қилган ҳолда дарсдан ташқари олимпия ва миллий спорт турлари бўйича спорт тўгараклари ва секция машғулотларини ташкил этади;

кейинчалик республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш учун иқтидорли ёшларни танлаш (селекция) ва миллий терма жамоалар спорт захирасини ҳамда спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари захирасини шакллантириш мақсадида олий таълим муассасаларида олимпия ва миллий спорт турлари бўйича талабалар спорт клублари ҳамда жамоаларини ташкил этади;

олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (кафедра мудирлари)ни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишда олий таълим муассасаси билан биргаликда ташкил этиладиган танловларда Вазирлик вакилининг илмий кенгаш йиғилишида иштирокини таъминлайди;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, тажриба орттиришини, шу жумладан, чет элда аттестациядан ўтказишни таъминлайди;

спорт жамоалари, мутахассислари, шунингдек, спортчилар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа вакилларни, уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, халқаро танловлар, фестиваллар, спорт мусобақаларида ва чет элдаги бошқа тадбирларда иштирок этиш учун тайёрлашни, жўнатишни ва қабул қилишни таъминлайди;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида чет эл мутахассисларини жалб қилишга, шу жумладан, молиявий тарафдан, кўмаклашади.



2-§. Вазирлик марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


12. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) туризм, жисмоний тарбия ва спорт, моддий маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

3) Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш;

4) Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатлари мажлисларида тегишлилиги бўйича масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

6) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакаси оширилишини ташкил қилиш;

7) марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил якунларига кўра зарур чоралар кўриш;

8) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;

9) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва қулайлигини таъминлаш;

10) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

11) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

12) туризм, жисмоний тарбия ва спорт, моддий маданий мерос ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, маҳаллий корхоналар томонидан спорт жиҳозлари, анжомлари ва ускуналарининг ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

13) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида берилган (бериладиган) унвонлар, разрядлар ҳамда малака тоифаларини тасдиқлаш;

14) туризм, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда моддий маданий меросни сақлаш бўйича мақсадли дастурлар, туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос соҳаларига оид дастурий-методик ҳамда бошқа норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

15) Ўзбекистон спортчиларининг Олимпиада ва Паралимпия ўйинларига тайёрланиши ва уларда иштирок этиши бўйича қабул қилинган дастурларнинг бажарилишини таъминлаш;

16) халқаро майдонларда халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос соҳаларида хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш бўйича тадбирларда Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашишни таъминлаш;

17) Вазирлик ҳайъати қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири (кейинги ўринларда - Вазир) буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;

18) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

19) Вазирликнинг туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида оммавий тадбирларининг календарь режасини шакллантириш, манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда унинг амалга оширилишини таъминлаш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хорижда ўтказиладиган турли халқаро муносабатларда ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган халқаро тадбирларида туризм, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда моддий маданий мерос соҳалари вакилларининг иштирок этиши масалаларига доир қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

21) туризм, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда моддий маданий мерос соҳаларида истеъдодли ва истиқболли кадрларни саралаш, ўқитиш ҳамда малакасини оширишда муваффақиятли иштирок этишини, шунингдек, узлуксиз саралаш тизимини яхшилашни, спорт захираси ва терма жамоалар таркибини шакллантириш;

22) туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантирилишни ва моддий маданий меросни сақлашни рағбатлантириш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда илғор технологияларни туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларига жорий қилиш, миллий тадбирлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ҳамда ҳудудий тадбирларни ташкил этиш, спортдаги носоғлом ҳолатлар, тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллардан фойдаланишга қарши кураш олиб бориш бўйича тизимли чораларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

23) Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси таркибини шакллантириш, Ўзбекистон спорт делегацияларини бутлаш, уларнинг халқаро спорт мусобақаларига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги оммавий тадбирларга тайёрланиши ҳамда қатнашишини таъминлаш;

24) Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантиришга ёрдам бериш;

25) жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илғор жаҳон тажрибаси ҳамда илмий-техник ютуқларни ўрганишни ташкил этиш, бундай тажрибани республикада спортни янада ривожлантириш учун жорий қилиш;

26) миллий спорт турларини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш;

27) спортчилар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бошқа вакилларини идоравий мансублигидан қатъи назар, хориждаги халқаро спорт мусобақалари, фестиваллар ва бошқа тадбирларда иштирок этишга тайёрлаш, уларнинг жўнатилиши ҳамда кутиб олинишини таъминлаш;

28) конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларнинг ўтказилишини ташкил қилиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан уюштирилган шундай тадбирларда қатнашишини таъминлаш;

29) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий маданий мерос соҳаларида зарур маълумотларни ягона тизим орқали йиғиш мақсадида манфаатдор идораларнинг тизим ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш, шунингдек, ушбу тизим тўлиқ ишлашини таъминлаш учун маълумотларни рақамлаштириш чораларини кўриш;

30) Вазирлик олдида турган вазифаларни ҳал этишни таъминлаш, мавжуд талаблар ва эҳтиёжларни қаноатлантириш, шунингдек, давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан товарларни (ишларни, хизматларни) олишдан кўрилган наф, уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги мақбул нисбатни (фойдаланиш даври харажатларини ҳисобга олган ҳолда) таъминлаш, давлат харидларини мақбул муддатларда ўтказиш имконини берадиган оқилона ва тежамкор усулда амалга ошириш;

31) туризм зоналари ва кластерларини ташкил этиш ва уларда туризм соҳаси субъектлари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш, уларда комплекс туризм хизматлари кўрсатиш, туризм фаолиятининг рақобатбардошлилиги ва сифатини ошириш мақсадида туризм маҳсулотларини шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш, туризм зоналари ва кластерларининг ривожланишини рағбатлантириш;

32) туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш;

33) туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида давлат томонидан молиялаштиришни қисқартириб бориш ва боқимондалик кайфиятига барҳам бериш, соҳани бозор механизмлари асосида бошқариш бўйича самарадорликка эришиш, монетизация тамойилларини йўлга қўйиш, спорт лотереялари ташкил этиш;

34) спорт соҳасини янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга ошириш;

35) миллий ва ноолимпия спорт турлари фаолияти мониторингини олиб бориш ва уларни ривожлантириш;

36) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

37) аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тайёргарлик даражаси синовларини жорий этиш ва ўтказиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини муҳокама этиб бориш;

38) туризм, жисмоний тарбия ва спорт фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хавфини аниқлаш ва олдини олиш бўйича комплаенс назорат тизимини жорий этиш, ички аудит хизматини йўлга қўйиш;

39) туризм, спорт ва моддий маданий мерос объектларида замонавий санитария-гигиена шохобчаларини яратиш, туризм ахборот марказларини ташкил этиш.


13. Вазирликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан таъминлайди;

2) Вазирликнинг таркибий, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бажарилиши устидан мунтазам назоратни таъминлайди;

3) Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига раҳбарлик қилади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

5) Вазирликнинг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;

6) Вазирлик ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар билан шуғулланади;

7) Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши бўйича амалий чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

8) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ўзаро алоқаларнинг йўлга қўйилишини таъминлайди;

9) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлайди;

10) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) билан биргаликда Ўзбекистон спортчиларнинг Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари ва бошқа йирик спорт мусобақаларига тайёрланиши ҳамда уларда иштирок этиши бўйича қабул қилинган дастурларнинг бажарилишини ташкил қилади;

11) илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда республикада туризм, профессионал спортни ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, туризм ва спорт турлари ҳамда маданий мерос бўйича миллий тадбирлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва қитъа миқёсидаги тадбирларни ташкил этиш бўйича тизимли чораларнинг қабул қилинишини, носоғлом спорт рақобати ҳамда тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллардан фойдаланишга қарши кураш бўйича тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;

12) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда спорт, туризм ва маданий мерос ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, маҳаллий корхоналар томонидан спорт асбоб-ускуналари ва инвентарини ишлаб чиқариш кенгайтирилишини ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлайди;

13) туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларидаги федерациялар, уюшмалар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мурожаатлари асосида туризм, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда моддий маданий мерос соҳасидаги ягона тадбирларнинг календарь режасида назарда тутилган, қонунчиликда белгиланган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган тадбирларда соҳалар вакиллари, жумладан, спорт турлари бўйича халқаро спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда иштирок этишини аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

14) республика спортчилари томонидан спорт турлари бўйича ўрнатилган жаҳон рекордларини тасдиқлаш учун халқаро спорт ташкилотларига юбориладиган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;

15) Вазирликнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

16) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти мониторингини олиб боради ва улар фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

17) туризм, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда моддий маданий мерос объектларини сақлаш бўйича мониторингни амалга оширади, ушбу соҳаларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантиради;

18) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида истеъдодли ва истиқболли кадрларни танлаш, ўқитиш ҳамда малака оширишда муваффақиятли иштирок этишини, шунингдек, узлуксиз саралаш тизимини яхшилашни таъминлайди, спорт захираси ва терма жамоалар таркибини шакллантиради;

19) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва уюшмалари, туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос соҳаларидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

20) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларидаги халқаро ташкилотларга ва бошқа ташкилотларга аъзолик бадаллари белгиланган тартибда тўланишини амалга оширади;

21) юқори малакали кадрлар ва уларнинг захираси тайёрланишини амалга ошириш, туризм, моддий маданий мерос, спорт-таълим муассасалари фаолиятини бошқариш ҳамда туризм, моддий маданий мерос, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирларини ташкил қилади;

22) Ўзбекистон Республикасининг спорт турлари бўйича терма жамоалари ва уларнинг энг яқин захираси таркибини тасдиқлайди, Ўзбекистон спорт делегацияларини бутлайди, уларнинг халқаро спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёрланишини ҳамда иштирок этишини таъминлайди;

23) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига халқаро мусобақалар ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларининг иштирокини таъминлаш бўйича спорт федерациялари (уюшма)нинг илтимосларини кўриб чиқади;

24) Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишларни амалга оширади;

25) умумтаълим мактаблари ва академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ва кенг ёритилиши бўйича ишларни амалга оширади;

26) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида зарур маълумотларни ягона тизим орқали йиғиш мақсадида манфаатдор идораларнинг тизим ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш, шунингдек, ушбу тизим тўлиқ ишлашини таъминлаш учун маълумотларни рақамлаштириш чораларини кўради;

27) Вазирлик олдида турган вазифаларни ҳал этишни таъминлаш, мавжуд талаблар ва эҳтиёжларни қаноатлантириш, шунингдек, давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, товарларни (ишларни, хизматларни) олишдан кўрилган наф, уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги мақбул нисбатни (фойдаланиш даври харажатларини ҳисобга олган ҳолда) таъминлаш, давлат харидларини мақбул муддатларда ўтказиш имконини берадиган оқилона ва тежамкор усулда амалга оширади;

28) туризм зоналари ва кластерлари ташкил этиш ва уларда туризм соҳаси субъектлари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш, туризм зоналари ва кластерларининг ривожланишини рағбатлантириш чораларини кўради;

29) туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

30) соҳаларни бозор механизмлари асосида бошқариш бўйича самарадорликка эришиш, монетизация тамойилларини йўлга қўйиш ва спорт лотереялари ташкил этиш чораларини кўради;

31) жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга ошириш чораларини кўради;

32) миллий ва ноолимпия спорт турлари фаолияти мониторингини олиб боради ва уларни ривожлантиради;

33) аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тайёргарлик даражаси синовларини жорий этади ва ўтказади, аҳоли ва ёшлар ўртасида бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини муҳокама этиб боради;

34) туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиш хавфини аниқлаш ва олдини олиш бўйича комплаенс назорат тизимини жорий этади, ички аудит хизматини йўлга қўяди;

35) туризм, спорт ва моддий маданий мерос объектларида замонавий санитария-гигиена шохобчаларини яратиш, туризм ахборот марказларини ташкил этиш чораларини кўради.



3-§. Ҳудудий бош бошқармаларнинг

вазифалари ва функциялари


14. Қуйидагилар ҳудудий бош бошқармаларнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

туризм, жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши ҳолати мониторингини олиб боради, уларни ҳудудда янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантиради;

ҳудудда вазирликлар, идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларидаги ишини мувофиқлаштиради;

ҳудудда туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларига тегишли бўлган дастурий-методик ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди;

туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида илмий тадқиқотларни ривожлантиришга, шунингдек, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар ҳудудда ўтказилишини мувофиқлаштиради;

ҳудуддаги туризм, жисмоний тарбия ва спорт намояндаларини, жумладан, туризм ва спорт фахрийлари, спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассисларни давлат бошқарувининг бошқа ҳудудий органлари билан биргаликда ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;

ҳудудда туризм ва спорт турларини ривожлантириш истиқболларини белгилайди;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини оммалаштириш ишларини ташкил қилади;

халқаро ва республика даражаларидаги оммавий спорт тадбирларининг ягона календарини шакллантиради ва ушбу тадбирларнинг ҳудудий босқичларини ўтказади;

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

жаҳон илмий-техник тараққиёти ютуқлари, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси умумлаштирилишини ҳамда бу ютуқларнинг ҳудудда жорий қилинишини таъминлайди;

ҳудудда конференциялар, кўргазмалар ва тадбирларни ўтказади;

туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларига тегишли нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти ривожланишига ёрдам беради;

кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик, юксак маънавият ва профессионализм руҳида тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этади, ҳудудда аҳолининг ўз жисмоний, умумтаълим ва маданий даражасини оширишга бўлган интилишларини рағбатлантириш ишларини олиб боради;

ҳудудда илмий, ўқув, илмий-оммабоп ва оммавий адабиётлар ишлаб чиқилиши ва нашр этилишини, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фото ва видео материаллар ишлаб чиқарилишини ташкил қилади;

халқаро алоқаларни амалга ошириш ва ривожлантириш, ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади, соҳага хорижий инвестициялар ҳамда грантларни жалб қилишда қатнашади;

республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли спорт намояндалари, етакчи педагог мутахассисларини ҳудуднинг спорт таълим муассасаларида таълим бериш ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун таклиф этади;

тегишли ҳудудда туризм, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил қилишни амалга оширади ва уни Вазирликка, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этади;

тегишли ҳудудда туризм салоҳиятини оширишга қаратилган қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган яхлит концепция амалга оширилишини таъминлайди;

туризм ресурсларини сақлаш ва ривожлантириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилади;

тегишли ҳудудда туризм фаолияти ривожланилишини таъминлайди, янги туризм йўналишларини ташкил этишга кўмаклашади;

туризм соҳаси субъектларига уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларда методик ва маслаҳат ёрдамини кўрсатади;

тегишли ҳудудда ҳаракатланиш вақтида туристлар ва экскурсантларнинг туристик ресурсларга монеликсиз киришини таъминлашга кўмаклашади;

туризм салоҳиятини ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, шунингдек туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

туризм бозорларида тегишли ҳудуднинг туризм салоҳияти тарғиб қилинишини ташкил этиш, тегишли ҳудуднинг туризм жозибадорлигини сақлаб қолиш чораларини кўради;

ҳудудда аҳолининг кенг қатламларини спорт машғулотларига жалб қилишга ва соғлом турмуш тарзига риоя этишга, жисмонан соғлом ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашга, туризм, жисмоний тарбия ва спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга, мамлакат ва минтақанинг халқаро майдонларда спорт соҳасида эришган ютуқларини оммалаштириш ва кенг эътироф этишга йўналтирилган фаолиятни амалга оширади;

ҳудудда болалар, айниқса, қизларни спортга кенг жалб қилиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, бутун ҳудудда, шу жумладан, қишлоқ ҳамда чекка туманларда болалар спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш, уч босқичли мусобақалар тизими - "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" ўйинларининг ўтказилишини ташкил этиш орқали болалар спортини янада ривожлантириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) вакиллари билан биргаликда сифатли спорт захирасини ва Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш учун мамлакат терма жамоалари таркибини шакллантириш мақсадида иқтидорли ва истиқболли спортчиларни саралаш, тайёрлаш ҳамда маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;

ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларни ҳудудий мусобақалар совриндорлари бўлган спортчилар билан тўлдириш чораларини кўради;

спорт турлари бўйича ҳудудий терма жамоаларни шакллантиради, спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорларини республика босқичларида иштирок этишга йўналтиради;

ҳудудда профессионал спортнинг ривожланишини, халқаро илғор тажрибани инобатга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологиялар жорий қилинишини рағбатлантириш, спорт турлари бўйича минтақавий, туман (шаҳар) чемпионатлари, халқаро ва ҳудудий мусобақаларни ташкил этиш даражаси ва сифатини ошириш бўйича, спортда носоғлом рақобатга ва тақиқланган препаратлар қўлланишига қарши тизимли чора-тадбирларни амалга оширади;

туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича белгиланган тадбирларда ҳамда ҳудуднинг таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар, тренерлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлашда иштирок этади;

ҳудудда туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларидаги дастурларни ташкил қилиш, оммавий адабиётларни чоп этишга ҳамда ушбу соҳаларда мавжуд видео ва кино материаллар ишлаб чиқилишига ёрдам кўрсатади ва иштирок этади;

аҳоли кенг қатламлари орасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам беради;

миллий спорт турлари ва Ўзбекистон халқ ўйинларини ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади, белгиланган тартибда ҳудудда миллий спорт турлари бўйича спорт мусобақалари, халқ ўйинлари бўйича жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари молиялаштирилишини таъминлайди, шунингдек, халқаро спорт майдонларида миллий спорт турларини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга ёрдам беради;

ҳудудда болалар спортининг моддий-техника ва ресурслар базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;

ҳудуднинг иқтидорли ёшлари ва спорт фахрийларининг халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган кўрик-танловлар, фестиваллар, бошқа форумлар, спорт тадбирларига боришлари ва иштирок этишларини ташкил этишни таъминлайди;

спорт турлари бўйича ҳудуд терма жамоалари ва уларнинг яқин захираси таркибларини тасдиқлайди, ҳудуд спорт делегациясини бутлайди, уларнинг республика спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларга тайёргарлик кўришларини ҳамда уларда иштирок этишларини таъминлайди;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмаларнинг минтақавий вакиллари билан биргаликда ҳудудда профессионал спортни ташкил этиш ҳамда тўла шакллантириш бўйича таклифлар киритади;

ҳудудда юқори малакали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш ишларини олиб боради, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ҳудуддаги спорт мактаблари, клублар ва спорт тайёргарлиги марказларининг ривожланиши ҳамда ихтисослашишини мувофиқлаштиради;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўрнак кўрсатган ходимларни ҳамда ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашган бошқа шахсларни идоравий кўкрак белгилари билан мукофотлаш ҳақида таклифлар тайёрлайди ва белгиланган тартибда Вазирликка тақдим этади;

ҳудуд вакилларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида эришган улкан ютуқлари учун спорт унвонлари, спорт разрядлари ва малака тоифалари бериш ҳамда мукофотлаш ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;

ҳудуддаги спортчилар ва спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларини спорт инвентари, асбоб-ускуналар, шунингдек, кийим-бош ва анжомлар билан таъминлайди;

ҳудудда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спортга мўлжалланган товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этишда ёрдам кўрсатади;

ҳудудда янги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг қурилишини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларини реконструкция қилиш бўйича Вазирликка асосланган таклифлар киритади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ҳудуддаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилинишини таъминлайди, республика жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг зарур ҳужжатларини тайёрлайди ҳамда уларга паспортларни расмийлаштириш ва бериш учун белгиланган тартибда юборади;

ҳудуднинг иқтидорли ёшларига спорт соҳасида ёрдам кўрсатади;

халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, молиявий институтларнинг грантлари, кредитлари ва ҳомийлик хайрияларини жалб этиш чораларини кўради.



4-§. Туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлимларининг

вазифалари ва функциялари


15. Туризм ва спорт вазирлигининг туманлар (шаҳарлар)даги бўлимларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли туман (шаҳар)да самарали бажариш чораларини кўради;

туризм ресурсларини сақлаш ва ривожлантириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилади;

туризм фаолияти ривожланилишини таъминлайди, янги туризм йўналишларини ташкил этишга кўмаклашади;

жойларда туризм ва спорт турларини ривожлантириш истиқболларини белгилайди;

тегишли нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти ривожланишига ёрдам беради;

туманлар (шаҳарлар)ни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларга ўз ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатади;

туманлар (шаҳарлар)нинг туризм ва спорт йўналишидаги ресурслардан оқилона фойдаланиш чораларини кўради;

жойларда соҳага оид тадбирларни самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

шаҳар ва туман миқёсида соҳага оид ресурслар тўғрисида маълумотлар базасини юритади;

туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида тарғибот ишларини олиб боради;

туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий меросни ривожлантириш тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил қилишни амалга оширади ва уни ҳудудий бош бошқармаларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда маҳаллий оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорликни ошириш тадбирларини ташкил этади;

қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларга ахборот ва маслаҳатлар беради;

кенг жамоатчилик ҳамда тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда соҳани ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва тадбирларини амалга оширади;

жойларда ҳаракатланиш вақтида туристлар ва экскурсантларнинг туризм ресурсларига монеликсиз киришини таъминлашга кўмаклашади;

сифатли спорт захирасини ва Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш учун мамлакат терма жамоалари таркибини шакллантириш мақсадида иқтидорли ва истиқболли спортчиларни саралаш чора-тадбирларини амалга оширади, аҳолининг ушбу мусобақаларда иштирок этиши чораларини кўради;

аҳоли кенг қатламлари орасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам беради.


16. Вазирликнинг туманлар (шаҳарлар)даги бўлимлари қонунчиликка ҳамда Вазирлик раҳбариятининг қонунчилик доирасидаги топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



4-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ҲАМДА ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


17. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

2) Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

3) Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

4) Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини давлат статистика органларидан бепул олиш;

5) Вазирлик ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлат мол-мулкини ташкилий тузилма доирасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда бир бўлинмадан иккинчисига бериш;

6) Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини улар томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

7) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;

8) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

9) Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;

10) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий меросни, жумладан, туризм, моддий маданий мерос спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;

11) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларини мамлакатда, шу жумладан, ҳудудларда ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштиришга оид давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;

12) маслаҳатлар бериш, илмий ва экспертлик ишларини ўтказиш, туризм, жисмоний тарбия ва спорт, моддий маданий мерос соҳасининг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида олимларни, вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий малакали мутахассисларни шартнома асосида таклиф қилиш;

13) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларидаги тадбирлар ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;

14) Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлари ва таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар учун зарур техник ускуна, инвентарь, кийим-бош ва бошқа зарур жиҳозларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш;

15) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларидаги халқаро ва республика тадбирларини ўтказишда ғолиб ва совриндорларни, номинантларни мукофотлаш учун зарур миқдорда медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш;

16) туризм, жисмоний тарбия ва спорт, маданий мерос соҳалари вакиллари, уларнинг жамоаларига унвонлар ва малака тоифаларини бериш, кубоклар, медаллар, значоклар, кўкрак нишонлари, дипломлар, ёрлиқлар ва совринлар билан мукофотлаш;

17) жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ўтказиш, турли танловлар, спорт мусобақалари ва шу кабиларда жисмоний тарбия ва спорт намояндаларини тайёрлаш ва иштирок этиши учун Вазирлик маблағларини ажратиш;

18) ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;

19) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан белгиланган тартибда алоқаларни йўлга қўйиш;

20) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларини тарғиб қилувчи реклама ва бошқа тусдаги маҳсулотларни (аудио, видео материаллар, рисола, хариталар ва бошқа реклама-ахборот материалларини) чоп этиш, нусхасини кўпайтириш, яратиш чораларини кўриш;

21) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда Вазирликнинг марказий аппарати ва идоравий мансуб бўлинмаларида ишлаш учун етакчи хорижий мутахассисларни шартномалар асосда жалб қилиш;

22) туризм соҳасида виза режимини такомиллаштириш ва соддалаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

23) туризмнинг ривожлантирилишини мувофиқлаштириш, янги туризм йўналишлари ташкил этилишини таъминлаш, уларни паспортлаштиришдан ўтказиш;

24) туризм соҳасидаги ягона реестрларни юритиш тартибини белгилаш;

25) туризм фаолиятини лицензиялашни, туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлашни, туризм хизматлари белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш;

26) жойлаштириш воситалари, тоғ чанғи трассалари ва пляжлар таснифини белгилаш;

27) туризм соҳасидаги миллий танитиш белгисидан фойдаланиш тартибини белгилаш;

28) жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида тадбиркорлик, тренерлик ва бошқа фаолият билан шуғулланишга лицензия, сертификат, рухсатномаларни ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг паспортларини белгиланган тартибда бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, зарур ҳолатларда рухсатномаларни бекор қилиш;

29) алоҳида фидокорлик, меҳнатсеварликни намоён қилган, ўзининг профессионал фаолиятида юксак натижаларга эришган туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларидаги намояндалар ва ходимларнинг номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш;

Вазирлик қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


18. Вазирлик:

1) унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;

2) ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;

3) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ишлаб чиқиладиган лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларни ўз муддатларида ва сифатли тайёрлаш;

4) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, ушбу соҳаларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш учун жавоб беради.



2-§. Вазирлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


19. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидан ва унга идоравий мансуб ташкилотлардан таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган масалалар бўйича материаллар ва маълумотларни, шунингдек, Вазирликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сўраш ва олиш;

2) Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

5) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш;

6) қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирлик буйруқларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;

7) Вазирликнинг халқаро ва республика даражаларидаги оммавий тадбирларининг календарь режасини шакллантириш;

8) Вазирлик марказий аппаратининг бошқармалари ва ходимларининг фаолиятини тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ ташкил этиш;

9) Вазирликнинг таркибий ташкилотлари ва муассасаларидаги бошқармаларнинг фаолиятига доир масалалар ўрганилишини ташкил қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

10) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида бухгалтерия ҳисоби юритилиши ташкил этилишини таъминлаш, шунингдек, замонавий техника воситалари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тизимга кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби юритилишини назорат қилиш;

11) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасига киритилган аниқ вазифаларга мақсадли сарфлаш, шунингдек, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сақланиши устидан мунтазам назоратни амалга ошириш;

12) асосий воситалар ва бошқа моддий бойликларни улар сақланадиган жойларда мавжудлигини ва улардан фойдаланишни мунтазам назорат қилиш;

13) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга юкланган вазифалар амалга оширилишини сифатли ўрганиш ва мониторинг олиб боришни ташкил этиш мақсадида комиссиялар, ишчи ва эксперт гуруҳлар тузиш;

14) илмий ва экспертлик ишлари олиб бориш, маслаҳат бериш, туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, вазирликлар, маъмурий, таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш, шунингдек, Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий спорт мутахассисларини таклиф этиш;

15) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида оммавий тадбирлар ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;

16) идоравий мансуб ташкилотлар учун зарур ускуналар, инвентарь, форма ва бошқа зарур жиҳозларни харид қилиш;

17) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида танловлар ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш учун зарур миқдорда медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни харид қилиш;

18) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳалари вакиллари ва бошқа мутахассисларни мукофотлаш, уларга унвонлар ва малака тоифаларини бериш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;

19) Вазирлик тизимида коррупцияга қарши ички назорат ("комплаенс-назорат")ни ҳамда ички аудит тизими ҳамда "Спорт ва туризм хизматларини сертификатлаш маркази" давлат унитар корхонаси ҳузурида Вазирликнинг комплаенс назорати ва ички аудит хизматига бўйсунадиган инспекция фаолиятини самарали йўлга қўйиш;

20) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларидаги тадбирлар, танловлар, жумладан, идоравий мансуб ташкилотларда ўтказиладиган турли танловлар, беллашувлар ва бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш ва иштирок этишини молиялаштириш.

Вазирликнинг марказий аппарати қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Вазирликнинг марказий аппарати:

1) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;

3) Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши;

4) туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш;

5) Вазирлик тизимида коррупцияга қарши ички назоратни ҳамда ички аудитни амалга оширишда қонун билан белгиланган тартибда жавоб беради.



3-§. Вазирликнинг Комплаенс назорат ва ички

аудит хизматининг мақоми, ҳуқуқлари

ва жавобгарлиги


21. Вазирликнинг Комплаенс назорат ва ички аудит хизматининг (кейинги ўринларда - Хизмат) мақоми:

1) Хизмат Вазирликнинг таркибий бўлинмаси бўлиб, ички назорат тизимини доимий мониторинг қилувчи қисм ҳисобланади ҳамда тўғридан-тўғри Вазирга бўйсунади ва унинг олдида ҳисобот беради;

2) Хизмат комплаенс назорат, ички аудит ва қисқа муддатли мониторингларни ўтказиш, шунингдек ўтказилган ички аудит ва қисқа муддатли мониторинг натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлашда мустақилдир;

3) Хизмат Вазирлик ҳузуридаги "Спорт ва туризм хизматларини сертификатлаш маркази" давлат унитар корхонаси ҳузуридаги инспекция (кейинги ўринларда - Инспекция) фаолиятини мувофиқлаштиради;

4) Хизмат ходимларини Вазирликнинг бошқа таркибий бўлинмаларига тегишли бўлган ишларга, шунингдек унинг ваколатига кирмайдиган дастур ва лойиҳаларни тайёрлаш ёки амалга оширишга жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

5) Хизмат Вазирликнинг барча ички ҳужжатлари талабларига риоя этади (ваколати доирасига кирмайдиган ҳужжат талаблари бундан мустасно).


22. Хизмат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тизимдаги корхона, ташкилот ва муассаса мансабдор шахсларидан ички аудит объекти рўйхатини шакллантириш билан боғлиқ саволлар бўйича ҳужжатлар (олдинги ўтказилган текшириш ёки ўрганиш материаллари), маълумотлар, махфий ахборот тоифасига оид маълумотлар бундан мустасно, шу жумладан электрон шаклда, оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиб олиш;

ўз ваколати доирасида назорат объектининг мансабдор ва жавобгар шахсларидан назоратни ўтказишда юзага келаётган саволлар бўйича тушунтиришлар ҳамда назорат натижалари бўйича ҳужжатларни имзолашни талаб қилиш;

тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг молиявий харажатларини режалаштириш, маблағлардан самарали фойдаланиш, шунингдек соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни Вазирлик раҳбариятига тақдим қилиш.


23. Хизмат:

комплаенс назорат, ички аудит ва назорат тадбирларини қонун ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига мос равишда ўтказиш;

Инспекция ходимларини жалб қилган ҳолда туризм ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашда қонунийликни таъминлаш ва уларга риоя қилиниши бўйича тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан текширишлар ва ўрганишлар ўтказиш;

Инспекция билан ўтказилган текшириш ва ўрганишлар натижалари бўйича аниқланган тизимли равишда йўл қўйилаётган қоидабузарлик ва камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда бундай ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;

ўтказилган текшириш (тафтиш) ва ўрганишлар натижалари бўйича аниқланган давлат бюджетига етказилган моддий зарарни қайтариш чораларини кўриш;

Хизмат ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлик раҳбариятига тасдиқлаш учун киритиш ҳамда уларнинг ижро этилишини таъминлаш;

Давлат молиявий назоратини амалга оширишда ваколатли идоралар томонидан киритилган тақдимномаларнинг бажарилиши мониторингини амалга ошириш;

назорат тадбирларини ўтказиш вақтида сўралган ҳужжатлар ва материалларни назорат объекти мансабдор шахслари томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича далолатномалар тузиш;

назорат объекти мансабдор ва масъул шахсларининг тушунтириш бериш ва назорат натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолашдан бош тортганликлари тўғрисида далолатномани тузиш;

назорат тадбирлари натижаларига доир ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг ишончлилиги, ҳолислиги ва тўлиқлигини таъминлаш;

тегишли ҳужжатларга асосланган ҳолда ўтказилган мониторинг, таҳлил ва ўрганиш натижаларини расмийлаштириш;

тақдим этилган ёки Хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан уларга маълум бўлган сирларни ташкил этадиган ахборотларнинг махфийлигига риоя қилиш;

олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;

аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан, мақсадсиз ва ноқонуний харажатларни, пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар камомадини ундириш, жавобгарликка тортиш юзасидан назорат объекти раҳбариятига тегишли таклиф ва тақдимномалар киритиш;

назорат материалларини Вазирликнинг маълумотлар базасига умумлаштириш;

назорат тадбирлари натижасида назорат объекти мансабдор шахсларининг харакатларида жиноят белгилари аниқланган тақдирда Вазирлик раҳбариятига ахборот бериш ва белгиланган тартибда чора кўриш бўйича таклифлар киритиш;

назорат тадбирлари натижасида назорат объекти мансабдор шахсларининг харакатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда материалларни Вазирлик раҳбарияти орқали маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш ваколатига эга бўлган органларга бериш;

коррупциянинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича мажбуриятларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ бажариш;

манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган ҳолатлар бўйича Вазирлик раҳбариятига хабар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш;

Хизмат томонидан вазифа ва функциялари бажарилишида коррупция ҳолатларини олдини олиш бўйича тегишли, шу жумладан манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш чораларини кўриш;

Вазирликнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бошқармаларида Хизмат томонидан ўтказиладиган текшириш (тафтиш) ва ўрганишлар ўтказиш даврида хато ва камчиликларни ҳаққоний, тўғри ва холисона тарзда аниқлаш, аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотларни белгиланган муддатларда Вазирлик раҳбариятига тақдим этиш;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб бориш, текшириш (тафтиш) ва ўрганиш бўйича тўпланган ҳужжатларнинг нусхасини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда сақлаш ҳамда ҳисобини юритиш.

Хизмат ўтказилган ўрганиш ва текширувлардан сўнг назорат органлари томонидан аниқланган хато-камчиликлар учун шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.



4-§. Ҳудудий бош бошқармаларнинг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


24. Ҳудудий бош бошқармалар уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

1) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳудудий бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритиш;

3) туризм, жисмоний тарбия ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш доирасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;

4) туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантириш масалаларида, шу жумладан, ҳудудларни ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;

5) илмий ва экспертлик ишларини олиб бориш, маслаҳат бериш, туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, вазирликлар, маъмурий, таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш, шунингдек, Вазирлик билан келишган ҳолда идоравий мансуб таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун малакали мутахассисларни таклиф этиш;

6) туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида оммавий тадбирлар ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;

7) идоравий мансуб ташкилотлари учун ускуналари, инвентарь, форма ва бошқа зарур жиҳозларни харид қилиш;

8) вилоят ва туманлар (шаҳарлар) миқёсидаги туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларидаги танловлар ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш учун медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни харид қилиш;

9) ҳудуддаги туризм, жисмоний тарбия ва спорт намоёндалари ва бошқа мутахассисларни мукофотлаш, шунингдек, уларга унвонлар ва малака тоифаларини бериш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;

10) туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида оммавий тадбирлар ўтказилишини, шунингдек, ҳудуднинг туризм, жисмоний тарбия ва спорт вакилларини, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ўтказиладиган турли тадбири, танловлар, мусобақалар ва бошқа тадбирларга тайёрлашни ва иштирок этишни молиялаштириш;

11) ҳудуддаги туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида фестиваллар, танловлар, оммавий тадбирлар, мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, бошқа иштирокчи, мутахассисларни эсдалик медаллари, дипломлар, кубоклар ва қимматли совринлар билан мукофотлаш бўйича Вазирликка таклифлар киритиш;

12) ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;

13) ҳудудда туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан белгиланган тартибда алоқа қилиш;

14) ҳудуднинг туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳалари салоҳиятини тарғиб қилувчи реклама ва тарғибот маҳсулотларини (реклама тусидаги аудио ва видео материаллар, рисолалар, хариталар ва бошқа реклама материалларини) тайёрлашга буюртма бериш;

15) туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида ишлаш учун етакчи хорижий мутахассисларни шартнома асосда жалб қилиш;

16) ҳудуднинг туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари ва вакилларини давлат мукофотларига тақдим этиш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Вазирликнинг ҳудудий бош бошқармалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


25. Ҳудудий бош бошқармалар:

1) Вазирликнинг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши таъминланиши;

2) Вазирликнинг ҳудудий бош бошқармалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилиши таъминланиши;

3) Вазирликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг сифати;

4) туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризм ва спортни ривожлантиришга доир таклифлар тайёрланиши;

5) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризм ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;

6) тизимдаги ташкилотлар томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар мақсадли ва самарали ишлатилиши учун жавоб беради.

Вазирликнинг ҳудудий бош бошқармалари қонунчиликка мувофиқ бошқа жавобгарликка ҳам эга бўлиши мумкин.



5-§. Туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлимларининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


26. Туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлимлари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

1) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича Вазирликнинг юқори турувчи бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

3) ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли туман (шаҳар)нинг спорт мактаблари ва мактаб-интернатларидан ҳужжатлар, статистика ахбороти, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш ва олиш;

4) тегишли туман (шаҳар)да туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини, шу жумладан, уларнинг туман (шаҳар) инфратузилмасини ривожлантириш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;

5) туманда (шаҳарда) туризм, жисмоний тарбия ва спорт, моддий маданий мерос соҳасидаги тадбирлар белгиланган тартибда ўтказилишини ташкил этиш;

6) тегишли туман (шаҳар) миқёсида ўтказиладиган тадбирлар, чемпионатлар, кубоклар, турнирларни, шунингдек, туманда (шаҳарда) туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларидаги оммавий тадбирларни ўтказишда ғолиб ва совриндорларни, номинантларни мукофотлаш учун зарур миқдорда медаллар, дипломлар, кубоклар ва совринларни харид қилиш;

7) ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан туманда (шаҳарда) ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;

8) алоҳида фидокорлик, меҳнатсеварликни намоён қилган, ўзининг профессионал фаолиятида юксак натижаларга эришган туман (шаҳар) туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳалари намояндалари ва ходимларининг номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш бўйича таклифларни киритиш.

Туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлимлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


27. Туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлимлари:

1) ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирликнинг ҳудудий бош бошқармаларига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг, шунингдек, ўзлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати;

3) туманларда (шаҳарларда) туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;

4) туман (шаҳар)даги давлат мулки бўлган туризм ва спорт объектлари сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши;

5) туманда (шаҳарда) туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларидаги тадбирлар ташкил этилиши;

6) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар мақсадли ва самарали ишлатилиши учун жавоб беради.

Туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлимлари қонунчиликка мувофиқ бошқа жавобгарликка ҳам эга бўлиши мумкин.



5-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


28. Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг асосий функционал вазифалари:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) якка бошчилик тамойилига асосланган ҳолда Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонунчилик билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан спорт, туризм ва маданий мерос соҳасини янада такомиллаштириш бўйича тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати йиғилишларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республиканинг Бош вазири топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

8) Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

10) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

11) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

13) фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

14) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

15) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, зарурат бўлганда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;

16) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

17) Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

19) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

20) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

21) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

22) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

23) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, "ягона дарча" принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

27) Вазирлик марказий аппарати штат жадвалини ходимларнинг тасдиқланган штат бирликларининг белгиланган сони асосида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;

28) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари низомлари, идоравий мансуб ташкилотлар уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

29) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига вазир маслаҳатчилари ва аппарат бошқарувчисини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш учун тақдимномалар киритиш;

30) марказий аппарат ходимларини, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

31) Вазирлик ҳайъатига ва марказий аппарат йиғилишларига раҳбарлик қилиш;

32) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларидаги ташкилотларни ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, асбоб-ускуналар ва инвентарлар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши кенгайтирилишини ташкил этиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

33) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида истеъдодли ва истиқболли кадрларни танлаш, тайёрлаш чора-тадбирлари қабул қилинишини таъминлаш, уларнинг маҳоратини ошириш;

34) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликларнинг ижро этувчи органлари, спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

35) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида кадрларни тайёрлаш чора-тадбирларини кўриш, қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш, таълим ва спорт муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлаш;

36) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳалари ходимлари ва мутахассисларини, уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ўрнак кўрсатганлиги, хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тақдимномалар белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш ва тавсиялар бериш;

37) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида Ўзбекистон делегацияларининг халқаро тадбирларда иштирокини таъминлаш;

38) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида берилган унвонларни, разрядлар ва малака тоифаларини тасдиқлаш;

39) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро тадбирларда республика вакилларининг Ўзбекистон Республикаси номидан иштирокини таъминлаш;

40) ҳудудий бўлинмалар тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек, улар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш.

Вазир қонунчиликка мувофиқ бошқа функционал вазифаларига ҳам эга бўлиши мумкин.


29. Қуйидагилар вазирнинг биринчи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) давлат бошқаруви органи фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

8) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазирлик раҳбари томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирлик раҳбари топшириғига биноан иштирок этиш;

11) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

12) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар фаолияти соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни вазирга киритиш;

14) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

15) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларига асосан тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, кўрсатиб ўтилган қоидаларга мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни вазирга киритиш;

18) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

19) вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

20) туризм, спорт ва моддий маданий мерос инфратузилмаларини ривожлантириш ва ушбу соҳалардаги хизматларни диверсификациялаш;

21) Вазирликнинг халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиришда иштирок этиш, уни манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда амалга ошириш;

22) республикада туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳалари ривожланиши мониторингини олиб бориш ҳамда ушбу соҳаларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантириш;

23) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида истеъдодли ва истиқболли кадрларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини ошириш;

24) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларига инвестицияларни жалб қилиш, ушбу соҳалардаги ҳудудий дастурлар ижросини таъминлаш

25) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларини янада ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро, республика ва миллий спорт ташкилотлари билан биргаликда ишлашни таъминлаш.


30. Қуйидагилар вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

8) Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;

11) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

14) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни вазирга киритиш;

15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

16) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

17) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

18) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни вазирга киритиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш.


31. Аппарати бошқарувчиси ўз фаолияти давомида:

Вазирликнинг марказий аппарати фаолиятини ташкил этади ҳамда марказий аппаратга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

Вазир томонидан имзоланадиган чиқувчи ҳужжат ҳамда қабул қилинадиган ички ҳужжатлар лойиҳаларини визалашга ҳақли, шунингдек, уларнинг чиқарилишини ташкил қилади;

Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий материалларни, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини чуқур ва сифатли тайёрлаш мақсадида Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди;

туризм, жисмоний тарбия ва спорт, маданий мерос соҳаларига оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши талаб этиладиган бошқа ҳужжатларда белгиланган талабларга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан риоя этилиши устидан назоратни таъминлайди;

ижро интизомини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари ҳамда олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари ("йўл хариталари") Вазирлик томонидан бажарилиши устидан назорат қилиниши бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси амалда назорат қилинишини шахсан ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ижросини ташкил этиш бўйича вазир номидан тайёрланган топшириқлар (резолюциялар), вазир ўринбосарлари номига тушган топшириқларни ижро этиш бўйича уларнинг номидан тайёрланадиган топшириқлар (резолюциялар) лойиҳаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ижросини ташкил этиш бўйича вазир, унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланган режалар-жадваллар лойиҳаларини келишади (визалайди);

Вазирликнинг марказий аппарати тaркибий бўлинмалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади ва мувофиқлаштиради;

вазирнинг ўринбосарлари билан биргаликда вазир ўринбосарларининг котиб-иш юритувчилари лавозимига ҳамда техник ходимлар лавозимларига вазир билан келишган ҳолда кадрларни танлайди ва ишга қабул қилиш бўйича буйруқни имзолайди;

Вазирлик марказий аппарати ходимларини республика ҳудудларга хизмат сафарларига юбориш бўйича буйруқларни имзолайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган устувор вазифалар ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида Вазирлик марказий аппаратида йиғилиш, муҳокамалар ташкил этади. Бунда йиғилишларга вазир ўринбосарлари, маслаҳатчилари ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарларини жалб этиши мумкин;

Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилади, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифлар тайёрлайди;

марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларини рағбатлантириш ва интизомий жазо қўллаш тўғрисида вазир номига белгиланган тартибда билдиришномалар киритади;

ўз фаолияти давомида самарали меҳнат қилиб келаётган Вазирлик ходимларини қўшимча рағбатлантириш юзасидан вазирга таклиф киритади.

Вазирнинг ўз ваколати доирасида берган топшириқларига асосан аппарат бошқарувчисига бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.


32. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

4) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

6) ҳайъат қарорлари ҳамда буйруқлар, вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

9) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирлик раҳбариятига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбарларининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

12) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

15) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;

17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

21) халқаро ва республика даражаларидаги спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиришда иштирок этиш;

22) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятини тасдиқланган лавозим мажбуриятларига мувофиқ ташкил қилиш;

23) бошқармалар ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Вазирлик раҳбариятига таҳлилий материаллар тайёрлаш;

24) Вазирликнинг таркибий бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш ва уларга амалий кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


33. Қуйидагилар ҳудудий бош бошқармалар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) ҳудудий бош бошқармалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонунчилик ва Вазирликнинг буйруқлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) ҳудудий бош бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бош бошқармалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

5) Вазирлик ҳайъати қарорлари, буйруқлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) жисмоний тарбия ва спорт соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бош бошқармаларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий бош бошқармалари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

8) Вазирликнинг ҳудудий бош бошқармалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимлари ва ўз ўринбосарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;

9) Вазирликнинг ҳудудий бош бошқармаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бош бошқармаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

10) Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бош бошқармаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

11) ҳудудий бош бошқармалар ходимларини, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

12) ҳудудий бош бошқармалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;

13) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий бош бошқармалар тизимида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

14) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бош бошқармалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирликка киритиш;

15) ҳудудий бош бошқармалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

16) ҳудудий бош бошқармалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирликка киритиш;

17) Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ҳудудий бош бошқармалари таркибига кирадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) ҳудудий бош бошқармалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;

21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.


34. Қуйидагилар Туризм ва спорт вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) туман (шаҳар) бўлинмасига раҳбарлик қилиш;

3) фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилаш;

4) туризм, спорт ва моддий маданий мерос соҳасидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун туман ва шаҳар бўлинмалари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

6) Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазир ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) туризм, жисмоний тарбия ва спорт, моддий маданий мерос соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

8) туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда ҳудудий бош бошқармалар раҳбарларига, уларнинг ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлимида кадрлар захирасини шакллантириш;

9) Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлимлари ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

10) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали туман (шаҳар) бўлимларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

11) туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;

12) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.



6-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


35. Вазир:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган Вазирликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

36. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари:

1) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг тегишли равишда 26 ва 27-бандларида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


37. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари;

1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

2) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


38. Ҳудудий бош бошқармалар раҳбарлари:

1) ҳудудий бош бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун;

2) ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳудудий бўлинмаларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


39. Туманлар (шаҳарлар)даги туризм ва спорт бўлимлари раҳбарлари:

1) туман (шаҳар) бўлинмаларига юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун;

2) ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари жавобгарлиги соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Вазирлик раҳбарияти


40. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган вазир бошчилик қилади.

Вазир ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.


41. Вазирнинг беш нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


42. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва бошқа ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


43. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.


44. Қуйидагилар:

Вазирнинг масалаҳатчилари (хорижий маслаҳатчилар, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчидан ташқари) ҳамда Вазирлик аппарати бошқарувчиси вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш - вазир тақдимномасига асосан белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Бунда вазир тақдимномаси тегишли маҳаллий халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилиши шарт;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиқларининг ўринбосарлари вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

туризм ва спорт бўлимлари раҳбарлари Вазирлик билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари бошлиқлари томонидан томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида тегишлича туризм ва спорт бош бошқармаларининг раҳбарлари ҳисобланади.


45. Вазир Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади.


46. Вазир Вазирлик марказий аппаратининг бошқармалари ва бўлимлари, бўлинмалари тўғрисидаги низомни, идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.



2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий

бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари

ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро

ҳамкорлиги тартиби


47. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


48. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:

1) топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

2) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

5) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;

6) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;

7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар иштирокини ташкил этади, туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.


49. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

1) берилган топшириқлар ижроси ҳақида Вазирлик раҳбариятига ахборот беради;

2) қонунчиликни амалга ошириш бўйича ўз фаолияти натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;

3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;

4) ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, шу жумладан, аҳолининг туризм, жисмоний тарбия, спорт ва моддий маданий мерос соҳаларига оид мавжуд долзарб муаммоларини бартараф этиш юзасидан Вазирликнинг марказий аппаратига таклифлар киритади;

5) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;

6) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.


50. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари, маслаҳатчиси ва аппарат бошқарувчиси томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита вазир томонидан қабул қилинади.



3-§. Вазирликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви

органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги


51. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


52. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари" ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.


53. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради.



4-§. Вазирлик ҳайъати


54. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва аппарат бошқарувчиси (лавозими бўйича), шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


55. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Вазирлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонунчиликда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

Вазирлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

жойларда Вазирлик фаолиятига оид долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Вазирлик марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.


56. Ҳайъат мажлисига вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.


57. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


58. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.


59. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.


60. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.



8-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


61. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.


62. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


63. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонунчиликка кўра белгиланади.



9-БОБ. ВАЗИРЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


64. Вазирлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


65. Вазирлик марказий аппаратига 11 та шахсан бириктирилган (хорижий маслаҳатчиларга бириктирилганларни ҳисобга олмаган ҳолда), 2 та махсус (йўлсиз жойларда юра оладиган 1 та, меҳмонлар кутиб олиш учун 1 та), 7 та навбатчи (шу жумладан, 5 та вазирлик департаментлари учун махсус навбатчи) автотранспорт воситаси ва 1 та микроавтобус лимити ажратилиши назарда тутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармаларига 1 та шахсан бириктирилган ва 1 та махсус автотранспорт воситаси лимити ажратилиши назарда тутилади.

Вазирликка тегишли хизмат автотранспорт воситасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган йиллик километр масофа лимити татбиқ этилмайди.


66. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофот пуллари, қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантириш тўловларидан ташкил топади.


67. Вазирлик ходимларининг иш ҳақларини тўлаш ва моддий рағбатлантиришни амалга оширишнинг манбаи бўлиб меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.


68. Вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

1) Вазирлик марказий аппарати ходимлари Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, ҳудудий бўлинмалар ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

1 дан 3 йилгача - 0,3;

3 дан 5 йилгача - 0,6;

5 дан 10 йилгача - 0,8;

10 дан 15 йилгача - 1,0;

15 дан 20 йилгача - 1,2;

20 дан юқори - 1,5.

Кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи вазир томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади.

2) Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан:

а) чорак якуни бўйича энг ташаббускор ва натижадор ходимларни устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг юз фоизигача бўлган миқдорда бир йўла мукофотлаш;

б) энг ташаббускор ва самарали ишлаган ходимларни устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг юз фоизигача бўлган миқдорда моддий рағбатлантириш;

в) жамоа шартномасига мувофиқ меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган компенсация тўловлари ва бир йўла бериладиган мукофотлар;

г) ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси ва хизмат вазифаларини одилона бажариш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирликнинг жавобгарлиги юқори бўлган Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун, бироқ ходимлар умумий сонининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда вазир томонидан тайинланадиган шахсий устамалар.

Ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган тўловлар суммаси бир чоракда устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг икки баравари миқдоридан ошмаслиги керак.

Бундан ташқари, вазир томонидан махсус ва шахсий устамалар белгиланиши мумкин.

Ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда вазир томонидан тасдиқланади.

Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларга қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.

Бунда ушбу бандда назарда тутилган тўловлар жамғарма молиявий ҳолатидан келиб чиқиб тўланади.


69. Вазирликнинг ҳудудий бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини таъминлаш ва молиялаштириш (шу жумладан, ходимларни моддий рағбатлантириш) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кегаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий бош бошқармалар раҳбарлари (ходимлари) ҳамда Вазирликнинг туман (шаҳар)лар бўлимлари раҳбарлари (ходимлари) учун даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган маблағлардан ва бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобига қўшимча моддий рағбатлантириш турларини (устама ҳақ, қўшимча ҳақ, мукофотлар ва иш ҳақига бошқа тўловлар) белгилаш ҳуқуқига эга.


70. Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ушбу Низомга 1, ва 1б-иловаларга мувофиқ белгиланди.



10-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

АДМИНИСТРАЦИЯСИНИНГ ТЕГИШЛИ ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАЛАРИГА ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИГА ҲИСОБОТ БЕРИШИ


71. Вазирлик ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


72. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.


73. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


74. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги

марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Ягона тариф сеткаси бўйича

разрядлар

Вазир

19

Вазирнинг биринчи ўринбосари

18

Вазир ўринбосари, маслаҳатчиси ва аппарат бошқарувчиси

17

Департамент директори

16

Департамент директори ўринбосари, бошқарма бошлиғи

16 (-3%)

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

16 (-5%)

Бўлим бошлиғи, хизмат бошлиғи, вазир ёрдамчиси

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари, девонхона мудири

13

Бош мутахассис

12

Етакчи мутахассис

11




Низомга

1а-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда

Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар:

Тоифадан ташқари

I тоифа

II тоифа

III тоифа

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - Бош бошқарма бошлиғи

19 (-5%)

18

17

16

Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари

16

15

14

13

Бўлим бошлиғи, бош ҳисобчи

14

13

12

11

Бўлим бошлиғининг ўринбосари

14 (-5%)

13 (-5%)

12 (-5%)

11 (-5%)

Бош мутахассис, юрисконсульт

12

11

10

9

Етакчи мутахассис

11

10

9

8




Низомга

1б-ИЛОВА


Туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлимлари

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ


Лавозимлар номи

Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар:

I тоифа

II тоифа

Бўлим бошлиғи

12

11

Бош мутахассис

9

8

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 июль