Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги ва Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари биноларини қуриш учун ўзаро ер участкалари тақдим этиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2018 йил 17 август)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон
Республикасининг Тожикистон Республикасидаги ва Тожикистон
Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик
ваколатхоналари биноларини қуриш учун ўзаро
ер участкалари тақдим этиш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги ва Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарининг жойлашиши ва иш фаолияти учун тегишли шароитларни таъминлаш мақсадида,
1961 йил 18 апрелдаги Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясини инобатга олиб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ўзбекистон томони Тожикистон Республикасига Тошкент
...