Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 05.11.2021 й. 38-сон, Молия вазирлигининг 04.11.2021 й. 71-сон "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 09.11.2021 й. 2801-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.11.2021 й.
N 2801-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 05.11.2021 й. N 38 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 04.11.2021 й. N 71 |
ҚАРОРИ
"Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари,
реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар
билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 411-сон "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 17 майдаги 53, 36-сон "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2801, 2016 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 298-модда);
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сон "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" қарори (рўйхат рақами 2801-1, 2018 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири
|
А. Хаджибаев |
Молия вазири |
Т. Ишметов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 9 ноябрь