Халқ таълими вазирлигининг 21.10.2021 й. 29-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11.10.2021 й. 28-сон "Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 11.11.2021 й. 2872-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.11.2021 й.
N 2872-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 21.10.2021 й. N 29-mh |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.10.2021 й. N 28 |
ҚАРОРИ
Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги
низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 24 февралдаги 2-мҳ, 80-сон қарори (рўйхат рақами 2872, 2017 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 212-модда) билан тасдиқланган Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири
|
С. Шерматов |
Соғлиқни сақлаш вазири
|
А. Хаджибаев |
ИЛОВА
Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги
низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадаги "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида" деган сўзлар "Касаба уюшмалари тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 7-банднинг учинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар коллежлари" деган сўзлар "профессионал таълим муассасалари" деган cўзлар билан алмаштирилсин.
3. 17-бандда:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
5. 27-бандда:
учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
6. 53-банддаги "касб-ҳунар коллежларининг" деган сўзлар "профессионал таълим муассасаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 11 ноябрь