Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 12.11.2021 й. 42-сон, Молия вазирлигининг 05.11.2021 й. 72-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод маҳалла" жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.11.2021 й. 3043-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.11.2021 й.

N 3043-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.11.2021 й.

N 42


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.11.2021 й.

N 72

ҚАРОРИ



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод

маҳалла" жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини

шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 10 июлдаги 24, 112-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 3043, 2018 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 30-сон, 631-модда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод маҳалла" жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди бешинчи хатбошисидаги "мактабгача таълим муассасаларини" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Д. Кучкаров

Молия вазири

Т. Ишметов

              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 ноябрь