Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 й. ПФ-24-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.11.2021 й.

N ПФ-24



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, уларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 ноябрдаги

ПФ-24-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6186-сон Фармонига 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 мартдаги

ПФ-6186-сон Фармонига

5-ИЛОВА



2021 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга

муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни

ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш

учун уй-жойларни сотиб олиш

ПАРАМЕТРЛАРИ*

Т/р

Ҳудудлар номи


Сотиб олинадиган квартираларнинг

умумий сони


Республика бўйича жами


1 000

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


66

2.

Андижон вилояти


54

3.

Бухоро вилояти


45

4.

Жиззах вилояти


83

5.

Қашқадарё вилояти


81

6.

Навоий вилояти


82

7.

Наманган вилояти


50

8.

Самарқанд вилояти


87

9.

Сурхондарё вилояти


81

10.

Сирдарё вилояти


57

11.

Тошкент вилояти


95

12.

Фарғона вилояти


84

13.

Хоразм вилояти


40

14.

Тошкент шаҳри


95

         

*) 2021 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олиш параметрларига, зарур ҳолларда Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5020-сон қарори 6-бандининг "а" кичик банди учинчи хатбошисидаги "отасидан айрилган, ёлғиз онаси" сўзлари "ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 ноябрь