Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 03.11.2021 й. 415-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.12.2021 й. 3342-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.12.2021 й.

N 3342




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

03.11.2021 й.

N 415


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик

факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги  ПҚ-5076-сон "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          П. Бобожонов




Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 23 сентябрдаги 207-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2941, 2017 йил 27 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2017 й., 10/17/2941/0181-сон);


2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 26 февралдаги 84-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2941-1, 2020 йил 25 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2020 й., 10/20/2941-1/0359-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 декабрь