Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағи маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.02.2022 й. 47-сон қарорига 1-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 1 февралдаги
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат
кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини
ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағи
маблағларини шакллантириш ва улардан
фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)да кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун махсус ҳисобварақ (кейинги ўринларда - махсус ҳисобварақ) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Махсус ҳисобварақ маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Жамғармада очилган бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадлар учун сарфланади.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
махсус ҳисобварақ - Жамғармада кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари (кейинги ўринларда - таъмирлаш)ни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очиладиган шахсий ҳисобварақ;
таъмирлаш - кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шу жумладан, кўп квартирали уйларнинг том, фасад, кириш йўлаклари, уй ичи ва ертўладаги муҳандислик-коммуникацияларини таъмирлаш, код-қулфли темир эшик, кириш йўлакларида дераза ойналарини (фрамугаларни) ўрнатиш, туташ ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари;
манзилли рўйхат - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқиладиган ва Молия вазирлиги билан келишиладиган, унда таъмирланиши назарда тутилган кўп квартирали уйларнинг рўйхати (унда ҳудуд, манзил, объектда амалга ошириладиган иш турлари, таъмирлаш учун зарур бўлган маблағ миқдори, таъмирлаш муддати ва бошқа маълумотлар акс эттирилади);
йиғма манзилли дастур - манзилли рўйхатлар асосида республика бўйича умумлаштирилган ва молиялаштириш манбалари белгиланган ҳудудлар кесимидаги йиғма дастур;
буюртмачи - кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ишларини (мукаммал ва жорий таъмирлаш, шу жумладан, том, фасад, кириш йўлаклари, уй ичи ва ертўла муҳандислик-коммуникацияларини таъмирлаш, код-қулфли темир эшик, кириш йўлакларида дераза ойналарини (фрамугаларни) ўрнатиш, туташ ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари) амалга оширувчи ташкилот - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий филиаллари;
кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари - кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари.
4. Таъмирлаш ишлари кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари ёки уларнинг вакиллари томонидан умумий йиғилиш қарори асосида амалга оширилади.
5. Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича нуқсон далолатномалари ҳар ҳисобот йилидан олдинги йилнинг 1 ноябрига қадар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари ёки уларнинг вакиллари иштирокида кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади.
6. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича нуқсон далолатномалари асосида ҳар ҳисобот йилидан олдинги йилнинг 1 декабрига қадар дастлабки манзилли рўйхат шакллантирилади ва туман (шаҳар) ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаларига келишиш учун киритилади.
Дастлабки манзилли рўйхатни шакллантириш жараёнида мулкдорлар ҳисобидан шакллантирилиши талаб қилинадиган 30 фоиз миқдордаги маблағларни махсус ҳисобварақда шакллантириган кўп квартирали уйларга алоҳида эътибор қаратилади.
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари дастлабки манзилли рўйхатни 3 кун муддатда кўриб чиқиб, Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларига киритади.
8. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳар ҳисобот йилидан олдинги йилнинг 10 декабрига қадар келишилган дастлабки манзилли рўйхат асосида лойиҳа-қидирув ишларининг харажатларини аниқлаб, Вазирликка киритади.
9. Вазирлик тақдим этилган дастлабки манзилли рўйхат асосида ҳисобот йилининг 1 февралига қадар Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва буюртмачилар билан биргаликда якуний манзилли рўйхатни шакллантиради.
10. Вазирлик буюртмачи билан биргаликда ҳисобот йилининг 1 мартига қадар якуний манзилли рўйхат асосида шакллантирилган йиғма манзилли дастурни Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тасдиқлаш учун киритади.
11. Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда манзилли рўйхатга киритилган таъмирлаш ишларига зарур бўлган дастлабки маблағларнинг 30 фоизи махсус ҳисобварақда шакллантирилишини ташкил этади.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари биллинг тизими орқали маблағларнинг 30 фоизини махсус ҳисобварақда шакллантириб борилишини кузатиб боради.
Белгиланган 30 фоиз миқдоридаги маблағлар кўп квартирали уйларнинг мулкдорлари томонидан махсус ҳисобварақда тўлиқ шакллантирилгандан сўнг тасдиқланадиган манзилли дастурга киритилади.
12. Вазирлик тасдиқланган манзилли рўйхат асосида ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 февралига қадар дастлабки бўнак (аванс) маблағлари буюртмачига ўтказилишини таъминлайди (лойиҳа-қидирув ишлари ва бошқа харажатлар учун).
13. Буюртмачи Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 апрелига қадар таъмирлаш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов ёки тендерни ўтказади, келгуси йилнинг 1 майига қадар ғолиб билан шартнома тузади вабўнак (аванс) маблағини тўлаб беради.
МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
14. Махсус ҳисобварақ маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ҳамдавилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари;
кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари маблағлари;
махсус ҳисобварақнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз кўринишидаги даромадлар. Бунда мулкдорлар маблағлари ҳисобидан олинган фоиз маблағлари фақат тегишли кўп квартирали уйни таъмирлаш учун сарфланади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар, бошқа донорларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3-БОБ. МАХСУС ҲИСОБВАРАҚ МАБЛАҒЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
15. Махсус ҳисобварақ маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
таъмирлаш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
кўп квартирали уйларни таъмирлаш;
буюртмачининг бошқа харажатларини (лойиҳа-қидирув ишлари, экспертиза, танлов ёки тендерни ўтказиш, техник назорат харажатлари, таъмирлаш билан боғлиқ бошқа харажатлар) молиялаштириш.
16. Махсус ҳисобварақ маблағларини ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларда сарфлаш қатъиян тақиқланади.
Бунда танлов ёки тендер ҳамда (ёхуд) таъмирлашда иқтисод қилинган маблағлар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари хоҳишига кўра, қўшимча таъмирлаш ишларига сарфланиши мумкин ёки кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ҳисобварағига мулкдорларнинг мажбурий бадал учун тўлови сифатида қайтарилади.
МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ
17. Махсус ҳисобварақ маблағлари Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ёки вазир буйруғи билан масъул этиб белгиланган таркибий бўлинма (кейинги ўринларда - масъул бўлинма) томонидан бошқарилади.
18. Масъул бўлинма:
тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда таъмирлаш ишларининг ҳар йилги манзилли рўйхатларини шакллантиришда, зарур ҳолларда жойларга чиқиб иштирок этади;
манзилли рўйхатлар асосида амалга оширилаётган ишлар мониторингини юритади;
махсус ҳисобварақ тушумларини кўпайтириш ва мазкур маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
махсус ҳисобвараққа келиб тушган ва сарфланган маблағлар ҳисобини юритади;
ҳар ой, чорак, йил якуни бўйича махсус ҳисобварақ маблағларининг сарфланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда раҳбариятга тақдим этади.
МАБЛАҒЛАРИНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ
19. Махсус ҳисобварақ маблағлари Вазирликнинг тўлов топшириқномалари асосида Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг кўп квартирали тураржой фондини таъмирлаш жамғармаларида очилган махсус ҳисобварақларга ўтказилади.
20. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг тўлов топшириқномалари асосида маблағ Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бошқармалари томонидан кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатларга мувофиқ, белгиланган тартибда буюртмачига ўтказилади.
21. Махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан таъмирлаш бўйича харажатларни амалга оширишда буюртмачилар томонидан қуйидагилар назарда тутилади:
йиғма манзилли дастурга асосан таъмирлаш учун бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича ўтказилган тендер ёки танлов натижаларига кўра тузилган шартномалар умумий қийматининг 30 фоизи (икки ойда тенг улушларда 15 фоиздан) миқдорида бўнак (аванс) маблағларини тўлаш;
ажратилган бўнак (аванс) пропорционал равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда бажарилган ишлар қиймати миқдорида жорий молиялаштириш.
22. Махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан таъмирлашга маблағлар ажратилишида таъмирлаш умумий смета қийматининг:
30 фоизи - кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари маблағлари ҳисобидан;
70 фоизи - махсус ҳисобвараққа тенг улушларда республика бюджети ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан шакллантирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилишига қатъий риоя қилинади.
23. Жорий молия йилида тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ таъмирлаш учун молиялаштирилмай қолган маблағлар махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан келгуси молия йилида тўланиши лозим.
24. Махсус ҳисобварақнинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади.
25. Махсус ҳисобварақ маблағларини ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун сарфлаш ёки вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.
6-БОБ. МАХСУС ҲИСОБВАРАҚ МАБЛАҒЛАРИНИНГ
ҲИСОБИ, ҲИСОБОТИ ВА УЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
26. Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан ҳар бир кўп квартирали уй учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.
27. Махсус ҳисобварақ маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Вазирликнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.
28. Махсус ҳисобварақ маблағларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатлар Вазирликнинг расмий веб-сайтида доимий равишда эълон қилиб борилади.
29. Назорат ўлчови ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажмини аниқлаш мақсадида пудрат шартномасига мувофиқ қуйидаги асосларга кўра ўтказилади:
буюртмачи, назорат органлари ёки бошқа манфаатдор органлар талабига кўра;
бош пудрат ташкилоти ташаббусига кўра;
буюртмачи ва бош пудрат ташкилотининг ўзаро келишувига кўра.
30. Махсус ҳисобварақ маблағларининг мақсадли ва оқилона сарфланилиши юзасидан назорат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, шунингдек, бошқа масъул бўлинмалар томонидан амалга оширилади.
31. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал
хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал
хўжалигини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағи
маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
СХЕМАСИ
Босқичлар |
|
Масъул ижрочилар |
Тадбирлар |
Муддатлар |
||
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич |
|
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари ёки уларнинг вакиллари
|
Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича нуқсон далолатномаларини ишлаб чиқиш ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этиш.
|
Ҳар ҳисобот йилидан олдинги йилнинг 1 ноябрига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
2-босқич |
|
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) ҳокимликлари
|
Дастлабки манзилли рўйхатни шакллантириш ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаларига келишиш учун киритиш.
|
Ҳар ҳисобот йилидан олдинги йилнинг 1 декабрига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
3-босқич |
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари
|
Дастлабки манзилли рўйхатни кўриб чиқиб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига киритиш.
|
3 кун муддатда |
||
|
||||||
|
||||||
4-босқич |
|
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари
|
Лойиҳа-қидирув ишларининг харажатларини аниқлаб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига киритиш.
|
Ҳар ҳисобот йилидан олдинги йилнинг 10 декабрига қадар
|
||
|
||||||
|
||||||
5-босқич |
|
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, буюртмачи
|
Якуний манзилли рўйхатни (дастурни) шакллантириш ва Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тасдиқлаш учун киритиш.
|
Ҳар ҳисобот йилининг 1 мартига қадар
|
||
|
||||||
|
||||||
6-босқич |
|
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари
|
Манзилли рўйхатга киритилган кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш бўйича ҳисобланган дастлабки маблағларнинг 30 фоизи махсус ҳисобвараққа йўналтирилишини ташкил этиш.
|
Доимий равишда |
||
|
||||||
|
||||||
7-босқич |
|
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, буюртмачи
|
Тасдиқланган йиғма манзилли дастурга асосан дастлабки бўнак (аванс) маблағларини буюртмачига ўтказилишини таъминлаш (лойиҳа-қидирув ишлари ва бошқа харажатлар учун).
|
Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 февралига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
8-босқич |
|
Буюртмачи, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари
|
Таъмирлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда танлов ёки тендер ўтказиш.
|
Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 апрелига қадар
|
||
|
||||||
|
||||||
9-босқич |
|
Буюртмачи, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари
|
Танлов ёки тендерғолиблари билан шартномалар тузиш ва бўнак (аванс) тўловларини тўлаш.
|
Келгуси йилнинг 1 майига қадар
|
||
|
||||||
|
||||||
10-босқич |
|
Буюртмачи, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари
|
Ҳар ой бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи (лойиҳа-қидирув ишлари учун 100 фоизи) миқдорида жорий молиялаштириш.
|
Ҳар ой якуни билан |
||
|
||||||
|
||||||
11-босқич |
|
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
|
Ҳар ой, чорак ва йил якуни бўйича махсус ҳисобварақ ҳисобидан сарфланган маблағлар ва амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш.
|
Ҳар ой, чорак ва йил якуни билан
|
||
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 2 февраль