Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 19.02.2022 й. 221-мҳ-сон "Универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун тарифларни (нархларни) шакллантириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.03.2022 й. 3354-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.03.2022 й.

N 3354




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

19.02.2022 й.

N 221-мҳ


БУЙРУҒИ



Универсал телекоммуникация хизматлари

ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари

учун тарифларни (нархларни) шакллантириш ва тартибга

солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги, "Давлат тили ҳақида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун тарифларни (нархларни) шакллантириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           Ш. Шерматов






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Почта ва телекоммуникация агентлиги томонидан 2000 йил 28 июлдаги 14-8/1553-сон билан тасдиқланган Телекоммуникация хизматлари тарифларини шакллантириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 959, 2000 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 16-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2017 йил 30 январдаги 149-мҳ-сон "Телекоммуникация хизматлари тарифларини шакллантириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 959-1, 2017 йил 9 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 10-сон, 151-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 март