Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2004 й. 564-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2004 й.

N 564



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АППАРАТИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ БЎЛИМЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Назорат бўлими тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Умумий бўлими тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Фуқароларни қабул қилиш, хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Аппарати Раҳбари Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 496-модда.