Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 й. ПҚ-241-сон "Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2022 й.

N ПҚ-241



МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги "2022-2026 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-134-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва бу борада мактаб директори, ота-оналар ва маҳалла раислари масъулиятини кучайтириш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида намунали мактаблар рейтингини (кейинги ўринларда - рейтинг) шакллантирсин ва эълон қилиб борсин.

Белгилансинки:

рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади;

умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолатини баҳолаш ва рейтингни юритиш учун туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида махсус комиссиялар тузилади;

умумий ўрта таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичлари асосида "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратилади;

рейтинг кўрсаткичлари асосида "қизил" тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилади.


2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Миллий гвардия (Р. Джураев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов) бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари асосида "қизил" тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида:

зиёли ва нуронийлар, илғор тадбиркорлар, кластер ва саноат корхоналари раҳбарлари, машҳур санъаткор, спортчи ва актёрлар, таниқли блогерларни жалб қилган ҳолда мактаб ўқувчилари билан учрашувлар, мотивацион суҳбатлар ва маҳорат дарсларини ташкил этсин;

мактаб ўқувчилари учун "Ватанпарварлик" дарсларини ва полигонларда 2 кунлик ҳарбий дала машғулотларини ўтказиш ҳамда уларни чавандозлар мактабларига жалб қилиш чораларини кўрсин, ҳарбий қисм офицерлари, сержантлари ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида "Ватан тинчлигига барчамиз масъул!", "Ватан озодлиги - бахт гарови!", "Ватанга хизмат - олий фазилат" мавзуларида давра суҳбатларини ташкил қилсин;

ўқувчиларнинг меъморий ва тарихий обидалар, маданият муассасалари ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга ташрифини уюштирсин;

ўқувчиларнинг қизиқишлари, талаб ва истакларидан келиб чиқиб спорт мусобақалари, концерт томошалари ва санъат асарлари кўргазмаларини ўтказсин;

буюк аждодларимизнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳамда жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга қўшган ҳиссаларига оид тарғибот ишларини олиб борсин, улуғ алломаларнинг туғилган саналарига бағишланган илмий ҳафталиклар, семинар ва анжуманлар ташкил этсин;

ҳаётий мисоллар асосида ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти ва масъулияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб борсин, уларни қизиқтирган ва хавотирга солаётган масалалар бўйича очиқ мулоқотлар ҳамда ўқув-семинарларни ташкил этсин.

Камбағалликни қисқартириш ва бандилик вазирлиги (Б. Мусаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳар чоракда намунали ўқувчиларнинг ота-оналарини рағбатлантириш, уларга "миннатдорчилик хати"ни топшириш ва совғалар тақдим этиш, шунингдек, фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш амалиётини йўлга қўйсин.

3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова):

2022 йил 1 августга қадар умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини қайта кўриб чиқсин ва уларда мактаб ва ота-онанинг бола тарбиясидаги ўрни ва масъулиятини, уларнинг таълим ва тарбия жараёнидаги иштироки ҳамда мажбуриятларини белгиласин;

умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини ўзининг расмий веб-сайти ҳамда "my.maktab.uz" ахборот тизимида жойлаштирсин;

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, мактаб ўқувчилари ота-оналарини "my.maktab.uz" ахборот тизими орқали умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари билан таништириб борсин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқласин.


4. Умумий ўрта таълим муассасаларининг ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш, компьютер синф хоналарини замонавий техникалар ва бошқа воситалар билан таъминлаш учун:

Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда 2022 йил 1 сентябрга қадар 2023-2024 йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш бўйича дастурни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2023-2024 йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш бўйича дастурни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 200 миллиард сўм миқдорда маблағлар ажратилишини таъминласин;

Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 400 нафаргача ўқувчиси бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан юқори бўлганларда - камида 100 Мбит/с бўлишини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари умумий ўрта таълим муассасаларини юқори тезликдаги Интернетга улаш учун зарур маблағларни ажратсин;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига умумий ўрта таълим муассасаларида маънан эскирган компьютер техникаси тўғрисида маълумотларни тақдим этиб борсин;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) билан биргаликда 2024 йилдан бошлаб ҳар йили Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида умумий ўрта таълим муассасаларини замонавий компьютерлар билан таъминлаш бўйича молиялаштириш манбаларини аниқласин.

5. Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) билан биргаликда:

2022 йил 1 сентябрга қадар фан ўқитувчиси ва мактаб директори лавозимлари учун танловда иштирок этишга онлайн ариза топшириш ва номзод ҳақида маълумотларни жойлаштириш имконини берадиган махсус электрон портални яратсин;

махсус электрон порталда амалдаги ҳамда истиқболда кадрларга бўлган эҳтиёж, шунингдек, вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотларни умумий ўрта таълим муассасалари ва фанлар кесимида жойлаштириш орқали миллий кадрлар захирасини шакллантирсин.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) 2022 йил 1 августга қадар ўз ахборот тизимларининг "Электрон ҳукумат" идоралараро интеграция платформаси орқали махсус электрон портал билан интеграциясини таъминласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Зокиров) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) 2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига 1,2 миллион ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилишини таъминласин.

2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ҳамда ўқув курсларини моддий-техник жиҳозлаш бўйича талаблар Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази томонидан белгиланади.

Белгилаб қўйилсинки, асосий прогноз кўрсаткичларга мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш - Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари, ҳомийлик хайриялари, хусусий шериклар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида 2022-2026 йилларда умумий ўрта таълимда 700 минг ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилишини таъминласин.

7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

бошланғич синф ўқувчиларига ўқув режага киритилган фанлар доирасида меҳнат бозорида мавжуд бўлган турли касблар тўғрисида тушунчалар бериб борсин;

касб эгаларининг меҳнат фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида 5-7-синф ўқувчилари учун турли учрашув ва сайёр дарсларни ташкил этсин;

7-9-синф ўқувчиларининг касбга мойиллигини аниқлаш бўйича ташхислар ўтказиб борсин ҳамда натижаларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш корхоналари, ҳунармандчилик марказлари ва бошқа ташкилотларга экскурсиялар ташкил қилсин;

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ва ўсиш нуқталарига мувофиқ мактаб ўқувчилари учун устувор касбларни белгиласин ҳамда 10- ва 11-синф ўқувчиларини ушбу касбларга, шу жумладан касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари, қисқа муддатли курслар очилган таълим муассасаларида ўқитиш чораларини кўрсин.

Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) 2022 йил 1 августга қадар умумий ўрта таълим муассасаларининг технология фани устахоналари ҳамда касб-ҳунар амалиёти хоналари намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб тасдиқланган намунавий лойиҳалар асосида умумий ўрта таълим муассасаларининг технология фани устахоналарини ҳамда касб-ҳунар амалиёти хоналарини босқичма-босқич ташкил этиш ва жиҳозлаш чораларини кўрсин.


8. 2023 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳар 11 йилда камида бир марта мажбурий тарзда аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказилади. Бунда, умумий ўрта таълим ташкилотлари муддатдан олдин аттестация ва давлат аккредитациясидан шартнома асосида ўтиши мумкин;

б) умумий ўрта таълим ташкилотлари қуйидаги тартибда аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказилади:

фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари - амалдаги аккредитация сертификатининг муддати тугаганидан сўнг 11 йил муддатга;

янги ташкил этиладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари - улар ташкил этилган пайтдан бошлаб (белгиланган тартибда лицензия олган пайтдан бошлаб) 11 йил муддатга;

в) давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги жорий этилади. Бунда:

мониторинг натижаларига кўра таълим сифатида пасайиш кузатилган давлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг фаолияти алоҳида режага мувофиқ жойига чиққан ҳолда ўрганилади;

жойига чиқиб ўрганиш натижаси бўйича давлат умумий ўрта таълим ташкилоти учун фаолият самарадорлигини яхшилаш бўйича "йўл харита"си ишлаб чиқилади;

"йўл харита"сида белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва лозим даражада бажарилиши учун умумий ўрта таълим муассасасига туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ таълими бўлимлари кўмак кўрсатади;

г) узлуксиз уч йил давомида фаолият самарадорлиги даражаси юқори бўлган давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларида текширувлар ташкил этишга 3 йил муддатга мораторий жорий қилинади (потенциал коррупциоген ҳолатлар бундан мустасно).


9. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев) ва Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) 2022 йил 1 октябрга қадар:

давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга ошириш тартибини;

умумий ўрта таълим ташкилотларининг фаолиятини ички ва ташқи баҳолашдан ўтказишнинг соддалаштирилган тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Давлат тест маркази (М. Каримов) Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар 2024 йилдан бошлаб умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ҳамда касб-ҳунар мактаблари битирувчилари учун якуний давлат аттестациясини Давлат тест маркази томонидан имтиҳонлар шаклида ўтказишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Белгилаб қўйилсинки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг:

таълим беришга мўлжалланган бинолари ва иншоотларини таълим соҳасидан ташқари бошқа мақсадлар учун юридик ва жисмоний шахсларга берилиши тақиқланади;

таълим беришга мўлжалланган, бўш турган бинолари ҳамда иншоотларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга бериш улар жойлашган ҳудуднинг камида 5 йиллик демографик кўрсаткичларини инобатга олиб, мактабгача ва мактаб таълими вазирининг розилигини олган ҳолда амалга оширилади.

12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига бюджетдан ташқари маблағларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилади;

2030 йил 1 январга қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг (вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ташқари) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади;

қўшимча хизмат кўрсатишдан тушган бюджетдан ташқари маблағларни яширган, шунингдек, ходимларга норасмий иш ҳақи тўлаган халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига:

мактабгача ва мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тасдиқланган ҳудудий дастурларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

ҳар чоракда ҳудудий дастурда белгиланган вазифалар ижросини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоят Кенгашлари сессияларида муҳокама этиб бориш ҳамда Мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгашга бу ҳақида ахборот киритилишини таъминлаш;

ҳудуддаги мактабгача ва мактаб таълими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;

мактабгача ва мактаб таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани (тротуарлар, йўллар ва бошқалар) зарур ҳолатда сақлаш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш;

мактабгача ва мактаб таълими муассасаларини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шароитлари ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш;

туманлар (шаҳарлар)ни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш;

умумий ўрта таълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан ҳудудлар атрофини ўраш, уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, видеокузатув камералари ва ёнғинга қарши сигнализация тизимларини ўрнатиш чораларини кўриш;

мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлаш;

умумий ўрта таълим муассасаларини ривожлантириш учун инвестицияларни ва ҳомийлик ёрдамини жалб қилишга кўмаклашиш;

мактабгача ва мактаб таълими муассасаларига кўмаклашиш масалалари бўйича вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини белгиланган тартибда эшитиш;

ўқитувчи касби мақоми ва обрўсини ошириш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, педагогларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслик ва фаолиятига аралашмаслик;

ўқувчилар онгига ватанпарварлик туйғуларини ва миллий қадриятларни сингдириш, бой маданий-тарихий мерос, миллий урф-одатлар, буюк аждодларимиз маънавий меросини ўрганишлари учун шароитларни яратишда сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотларни кенг жалб этиш;

соҳа ходимлари, таълим муассасалари раҳбарлари, педагогларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётидаги шахсий ҳиссаси, ўқувчиларни ҳар томонлама етук авлод этиб тарбиялашдаги масъулиятларини ҳис этишлари учун тарғибот ва тушунтиришлар олиб бориш;

раҳбар ва педагог кадрлар томонидан таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни, соҳада жорий қилинаётган янгиликларни янада кенгроқ тарғиб этилиши, ўқувчиларнинг касбий ва шахсий ривожланишлари учун керакли бўлган маълумотларни олишлари учун имкониятларни кенгайтириш, уларнинг билими ва тафаккурини ошириш мақсадида мактабгача ва мактаб таълими йўналишидаги босма нашрларни таълим муассасаларига етказиб беришни таъминлаш вазифалари юклансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. Умарова, иқтисодиёт ва молия вазири Ш. Кудбиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                  Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 11 майдаги

ПҚ-241-сон қарорига

1-ИЛОВА


2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим

муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш,

мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ*

Т/р

Ҳудуд номи

Йўналишлар

Ўлчов

бирлиги

Жами 2022-2026 йилларда

шу жумладан:

2022 йилда

2023 йилда

2024 йилда

2025 йилда

2026 йилда

Республика бўйича

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

2 899

433

527

598

643

698

Ўқувчи ўрни

1 200 005

145 600

196 812

241 161

285 892

330 540

Қиймати (млрд сўм)**

17 652,0

2 114,0

2 958,0

3 680,0

4 120,0

4 780,0

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

1 599,2

233,2

295

320

355

396

1

Қорақалпоғистон Республикаси

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

181

27

33

37

40

44

Ўқувчи ўрни

40 006

4 854

6 561

8 040

9 531

11 020

Қиймати (млрд сўм)**

1 171

139,5

197

243

273

318

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

99,9

14,5

18,5

19,8

22,1

25,0

2

Андижон вилояти

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

194

29

35

40

43

47

Ўқувчи ўрни

120 198

14 584

19 714

24 156

28 636

33 108

Қиймати (млрд сўм)**

1 470,1

176,1

246

307

343

398

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

107,0

15,6

19,6

21,4

23,7

26,7

3

Бухоро вилояти

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

141

21

26

29

31

34

Ўқувчи ўрни

68 375

8 296

11 214

13 741

16 290

18 834

Қиймати (млрд сўм)**

1 062,5

127,5

178

221

248

288

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

77,8

11,3

14,6

15,5

17,1

19,3

4

Жиззах вилояти

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

302

45

55

62

67

73

Ўқувчи ўрни

93 627

11 360

15 356

18 816

22 306

25 789

Қиймати (млрд сўм)**

1 688,1

202,1

283

352

394

457

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

166,6

24,2

30,8

33,2

37,0

41,4

5

Қашқадарё вилояти

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

280

42

51

58

62

67

Ўқувчи ўрни

100 204

12 158

16 434

20 138

23 873

27 601

Қиймати (млрд сўм)**

1 603,0

192,0

269

334

374

434

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

154,4

22,6

28,5

31,0

34,2

38,0

6

Навоий вилояти

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

194

29

35

40

43

47

Ўқувчи ўрни

47 803

5 800

7 840

9 607

11 389

13 167

Қиймати (млрд сўм)**

491,9

58,9

82

103

115

133

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

107,0

15,6

19,6

21,4

23,7

26,7

7

Наманган вилояти

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

154

23

28

32

34

37

Ўқувчи ўрни

67 229

8 157

11 026

13 511

16 017

18 518

Қиймати (млрд сўм)**

1 252,0

150,0

210

261

292

339

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

84,9

12,4

15,7

17,1

18,8

21,0

8

Самарқанд вилояти

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

215

32

39

44

48

52

Ўқувчи ўрни

96 965

11 765

15 903

19 487

23 101

26 709

Қиймати (млрд сўм)**

1 624,5

194,5

272

339

379

440

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

118,6

17,2

21,8

23,5

26,5

29,5

9

Сурхондарё вилояти

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

487

73

89

101

108

116

Ўқувчи ўрни

110 506

13 408

18 124

22 208

26 327

30 439

Қиймати (млрд сўм)**

1 696,2

203,2

284

354

396

459

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

268,6

39,3

49,8

54,0

59,6

65,8

10

Сирдарё вилояти

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

35

5

6

7

8

9

Ўқувчи ўрни

21 641

2 626

3 550

4 349

5 156

5 960

Қиймати (млрд сўм)**

365,9

43,9

61

76

86

99

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

19,3

2,7

3,4

3,7

4,4

5,1

11

Тошкент вилояти

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

315

47

57

65

70

76

Ўқувчи ўрни

114 099

13 844

18 713

22 930

27 183

31 429

Қиймати (млрд сўм)**

1 629,1

195,1

273

340

380

441

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

173,8

25,3

31,9

34,8

38,6

43,1

12

Фарғона вилояти

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

188

28

34

39

42

45

Ўқувчи ўрни

122 341

14 844

20 065

24 586

29 147

33 699

Қиймати (млрд сўм)**

1 451,9

173,9

243

303

339

393

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

103,7

15,1

19,0

20,9

23,2

25,5

13

Хоразм вилояти

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

113

17

21

23

25

27

Ўқувчи ўрни

58 747

7 128

9 635

11 806

13 996

16 182

Қиймати (млрд сўм)**

889,5

106,5

149

185

208

241

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

62,3

9,2

11,8

12,3

13,8

15,3

14

Тошкент шаҳри

Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

Сони

100

15

18

21

22

24

Ўқувчи ўрни

138 264

16 776

22 677

27 786

32 940

38 085

Қиймати (млрд сўм)**

1 256,8

150,8

211

262

293

340

Жиҳозлаш ишлари

Қиймати (млрд сўм)**

55,2

8,1

10

11

12

14

   

Изоҳ:


*) 2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


**) Қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг қиймати тайёрланадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларига асосан аниқлаштирилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 11 майдаги

ПҚ-241-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1875-сон қарорининг 1-бандида:


а) тўртинчи хатбошидаги "маблағлари ҳисобидан" сўзларидан кейин "қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-2691-сон қарори 4-1-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Андижон, Жиззах, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарларининг котибиятига қўшимча бир нафар штат бирлигини ажратиш Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармаси бошлиқлари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳисобланади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2829-сон қарори 3-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2017/2018 ўқув йилидан бошлаб академик лицейлар ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини умумий ўрта таълим муассасалари учун мўлжалланган умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан таъминлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг айланма маблағлари ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3931-сон қарорида:


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банднинг "а" ва "б" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 4-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудида ўрнатилган видео кузатув камералари ва биометрик идентификация тизимлари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ ундириладиган жарималар суммаларининг 50 фоизи";

ўн тўртинчи-йигирма олтинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи-йигирма еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

"в" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Вазирликка, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотларга ҳамда умумтаълим муассасаларига Вазирлик ҳузуридаги "Инновация, технология ва стратегия маркази" давлат унитар корхонаси билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин ва ушбу шартномалар махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтказилсин";


д) 10-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи-ўн биринчи хатбошилар тегишинча бешинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


е) 12-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


ж) 10, 11 ва 12-бандлардаги тегишли келишикдаги "давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув" сўзлари тегишли келишикдаги "давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Вазирликнинг марказий аппарати ва "Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 2а-уйда жойлаштирилсин";


и) 1-иловада:

"Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази," ва "Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси," сўзлари чиқариб ташлансин;

"Мактабдан ташқари таълим муассасалари" блокидан кейин "Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари" блоки билан тўлдирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги "Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4296-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Қуйидагилар учун олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади:

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчаларининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб SOS - болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (йигирма беш ёшга тўлмаган) учун".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4319-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки:

тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади;

тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади;

абитуриентларнинг назарий билимларни ўзлаштириш даражаси билан бирга мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига тайёргарлигини баҳолайдиган, компетенцияга асосланган тест топшириқлари ишлаб чиқилади;

бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ва тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан, Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуаси эса университет томонидан белгиланади;

бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳар йили 15 октябрга қадар эълон қилинади;

Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқлангандан сўнг, янги бакалавриат таълим йўналишлари ташкил этилган тақдирда, уларга мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси алоҳида тасдиқланади;

2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар";


б) 4-банднинг бешинчи хатбошиси "фоизигача" сўзидан кейин "(рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда)" сўзлари билан тўлдирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги "Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4467-сон қарорида:


а) 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги "2020-2023 йилларда" сўзлари "2025 йилга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "2020/2021" рақамлари "2022/2023" рақамлари билан алмаштирилсин;


в) 13-банднинг учинчи хатбошисидаги "кўчма кутубхоналар" сўзлари "маҳаллалар кутубхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 1-иловада:


6-позициянинг "Тадбирлар номи" устунидаги "воситалар учун электрон форматдаги дастурий лойиҳаларни" сўзлари "воситаларнинг электрон форматларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-позициянинг "Тадбирлар номи" устунидаги "онлайн" сўзи чиқариб ташлансин;


24, 31-позициялар чиқариб ташлансин;


26-позициянинг "Тадбирлар номи" устунидаги "ва онлайн китоблар ўқиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


27-позициянинг "Тадбирлар номи" устунидаги "600" рақами "120" рақами билан алмаштирилсин;


е) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2019-2024 йилларда Халқ таълими тизимидаги мактабдан

ташқари таълим тизимини ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов

бирлиги

Йиллар кесимида

2019

2020

2021

2022

2023

2024

I. МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ВА БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

"Баркамол авлод" болалар мактабларини олий маълумотли мутахассислар билан тўлдириш.

Фоизда

(жами тўгарак раҳбарлари сонига нисбатан)

25

30

35

37

40

43

2.

Ўқувчиларни "Баркамол авлод" болалар мактабларига қамраб олиш.

Фоизда

(жами умумтаълим мактаблардаги ўқувчилар сонига нисбатан)

2,4

4,5

5,7

5,8

5,9

6,0

3.

"Баркамол авлод" болалар мактабларида "STEAM - таълим" (Science - табиий фанлар, Technology - технологиялар, Engineering - муҳандислик, Art - санъат, Mathematics - математика) дастурини амалиётга жорий этиш.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

мавжуд эмас

7

20

22

24

25

4.

"Баркамол авлод" болалар мактабларида "Ахборот технологиялари", "Дастурлаш", "Мехатроника" ва "Робототехника" йўналишлари бўйича тўгарак аъзолари сонини ошириш.

Иштирок этувчи ўқувчилар фоизда (жами тўгаракка жалб этилган ўқувчилар сонига нисбатан)

12

14

16

18

20

22

II. ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДА КИТОБХОНЛИКНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ВА

КИТОБ МУТОЛААСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

5.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш орқали китобхонлар сонини ошириш.

Фоизда

(жами умумтаълим мактабларидаги ўқувчилар сонига нисбатан)

12

14

15

16

18

20

6.

"Болалар кутубхоналари" ва мактаб кутубхоналари учун миллий адабиёт ва жаҳон адабиёти дурдоналарига кирувчи асарларнинг аудиокитоб шаклини яратиш.

Дона

60

80

90

100

110

120

7.

Оилавий китобхонликни тарғиб қилиш, келажакда ёш шоир ва ёзувчиларнинг етук шогирдларини етиштириш мақсадида турли танловлар ташкил этиш.

Тадбирлар

сони

2

3

4

5

6

7

III. МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ, ЖИҲОЗЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

8.

Давлат-хусусий шериклик асосида робототехника ва инженерлик тўгараклари улуши.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

мавжуд эмас

3

5

6

7

8

9.

Хорижий тиллар тўгаракларини ташкил этишда хусусий сектор вакилларининг улуши.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

мавжуд эмас

12

14

15

16

17

10.

"Баркамол авлод" болалар мактаблари ва "Болалар кутубхоналари"даги мавжуд ҳужжатлар, статистик маълумотлар ҳамда ҳисоботларни рақамлаштириш.

Фоизда

мавжуд эмас

15

20

22

25

30

11.

"Баркамол авлод" болалар мактабларини кенг полосали Интернет тармоғига улаш.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

5

30

60

85

100

-

12.

"Болалар кутубхоналари"да хорижий давлатлар кутубхоналарига онлайн саёҳатлар уюштириш имкониятини берувчи виртуал майдонлар ташкил этиш.

Фоизда (жами кутубхоналар сонига нисбатан)

мавжуд эмас

2

4

5

6

7

13.

"Баркамол авлод" болалар мактабларида мамлакатимиз ва хорижий давлатлар маданияти, урф-одатлари, диққатга сазовор жойлари билан ўқувчиларни яқиндан таништиришга қаратилган онлайн саёҳатларни ўз ичига олган виртуал майдонлар ташкил этиш.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

мавжуд эмас

2

4

5

6

7

14.

"Баркамол авлод" болалар мактабларидаги ўқув дастурлари, ўқув қўлланмалари ва кўргазмали воситаларнинг электрон форматларини ишлаб чиқиш.

Фоизда

мавжуд эмас

20

35

38

40

43

15.

"Баркамол авлод" болалар мактабларида техник ижодиёт йўналиши бўйича онлайн тўгараклар ташкил этиш.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

мавжуд эмас

5

8

10

12

15

16.

Китоблардан фойдаланиш самарадорлигини ҳисобга олиш учун QR-кодлар ёрдамида электрон китоблар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш ҳамда ўқиш имкониятини яратиш.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

мавжуд эмас

2

5

7

9

10

17.

"Баркамол авлод" болалар мактаблари тўгарак аъзоларининг халқаро миқёсдаги тадбирлардаги муносиб иштироки.

Иштирок этувчи ўқувчилар фоизда (жами тўгарак аъзолари сонига нисбатан)

0,2

0,7

1,2

1,5

1,7

1,9

".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4546-сон қарорининг 1-иловаси 10-позицияси "Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари (ваколатлари) бериладиган субъект" устунидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4592-сон қарорининг 10-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун";


б) олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги "Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4708-сон қарорида:


а) 5-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 8-банднинг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги "Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4805-сон қарорида:


а) 6-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


б) 5-иловада:


13-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2021/2022" рақамлари "2022/2023" рақамлари билан алмаштирилсин;


14-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2022/2023" рақамлари "2023/2024" рақамлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги "Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4851-сон қарорининг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги "Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5032-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5077-сон қарорининг 2-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш йўналишида ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш";


б) тўртинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча бешинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5117-сон қарорининг 5-банди "а" ва "б" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилсин.

Бунда, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг камида С1 даражадаги халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан педагог кадрлар малакасини ошириш учун ажратиладиган маблағлар, давлат олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг харажатлари эса олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин;

б) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилсин.

Бунда, мазкур сертификатни олиш муқобил малака ошириш шакли сифатида тан олинсин".


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ-5168-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизмат кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда уларни фарзандликка ёки васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган фуқароларга Марказлар томонидан бепул юридик хизмат кўрсатилади".

Изоҳ: мазкур илованинг 10, 11, 12 ва 13-бандлари 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 май


"Халқ сўзи", 2022 йил 13 май