Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 13.05.2022 й. 41-сон "Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.05.2022 й. 3368-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.05.2022 й.
N 3368
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
13.05.2022 й.
N 41
БУЙРУҒИ
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг
самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил
амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибини
шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил
этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ-81-сон "Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:
1. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А.Э. Бурханов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 13 май